Sayt test rejimida ishlamoqda

Нажмидинова Нилуфар Юлдошовнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тилидаги “шахсни обрўсизлантириш” мазмунли ифодаларнинг лингвистик экспертизаси”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4286. 
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01.
Расмий оппонентлар: Ёрқинжон Одилов Раҳмоналиевич, филология фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Акбаржон Абдурашидович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги “шахсни обрўсизлантириш” мазмунли ифодаларнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш ҳамда уларни лингвистик экспертизасини ўтказишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“шахсни обрўсизлантириш” мазмунли матнларга суд-лингвистик экспертиза тайинлаш ва бундай мазмунли матнларни лингвистик экспертизадан ўтказишнинг асослари ҳамда лингвист-экспертнинг матнни шаклий-мазмуний экспертизадан ўтказиш сабаблари очиб берилган; 
“шахсни ўбрўсизлантириш” мазмунли матнларнинг суд-лингвистик экспертизаси вербал ва новербал матнлар бўйича амалга оширилиши, бундай мазмунли матнларни лингвистик баҳолашнинг лексик, семантик ва лингвопрагматик хусусиятлари илмий асосланган;
“шахсни ўбрўсизлантириш” мазмунли матнлар бўйича суд-лингвистик экспертизаси ўтказишда ҳақорат ва туҳмат актлари ўртасидаги фарқларни асосланган ҳолда лингвистик хулоса бериш ёʻллари, огʻзаки ва ёзма тарзда қўлланган ҳақорат маʼноли сўз, ибора, мақол, ишора ва гаплар ҳақоратлаш акти сифатида баҳоланиши исботланган;
“шахсни обрўсизлантириш” мазмунли матнлар орқали обрўсизлантириш, камситиш, туҳмат қилиш тушунчаларининг ўхшаш ва фарқли хусусиятлари, суд лингвистик экспертизасида обрўсизлантириш, камситиш, туҳмат нутқий актларининг содир бўлиш/оммага билдирилиш омилларини ҳисобга олган ҳолда  лингвокриминалистик баҳолаш белгилари далилланган;
“шахсни обрўсизлантириш” мазмунли материаллар бўйича суд-лингвистик экспертизасини ўтказишда лексикографик манбаларнинг зарурлиги ва аҳамияти асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тилидаги “шахсни обрўсизлантириш” мазмунли ифодаларнинг лингвистик экспертизаси бўйича олинган натижалар асосида:
“Шахсни обрўсизлантириш” мазмунли матнларга суд-лингвистик экспертиза тайинлаш ва бундай мазмунли матнларни лингвистик экспертизадан ўтказишнинг асослари ҳамда лингвист-экспертнинг матнни шаклий-мазмуний экспертизадан ўтказиш сабаблари очиб берилгани ҳақидаги илмий хулосалардан
2019–2021-йилларда бажарилган И-ОТ-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил           2-ноябрдаги 01-2314-сон маʼлумотномаси). Натижада ушбу лойиҳадаги сўзларнинг маъно хусусиятига кўра таснифлаш ва янги мисоллар билан бойитилиши таъминланган;
“Шахсни ўбрўсизлантириш” мазмунли матнларнинг суд-лингвистик экспертизаси вербал ва новербал матнлар бўйича амалга оширилиши, бундай мазмунли матнларни лингвистик баҳолашнинг лексик, семантик ва лингвопрагматик хусусиятлари илмий асослангани бўйича берилган хулосалардан 2020–2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий грант лойиҳасида (2023-йил 1-ноябрдаги 01-2306-сон маълумотнома) фойдаланилган. Натижада Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратишда, корпусни илмий манбалар билан бойитишда, хусусан, луғатлар қисмини такомиллаштиришда фойдаланилган;
“Шахсни ўбрўсизлантириш” мазмунли матнлар бўйича суд-лингвистик экспертизаси ўтказишда ҳақорат ва туҳмат актлари ўртасидаги фарқларни асосланган ҳолда лингвистик хулоса бериш ёʻллари, огʻзаки ва ёзма тарзда қўлланган ҳақорат маʼноли сўз, ибора, мақол, ишора ва гаплар ҳақоратлаш акти сифатида баҳоланиши исботланганига доир илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканалининг “Ойдин ҳаёт ливе” ток-шоуси, “Маданият ва маʼрифат” телеканалининг “Бугуннинг гапи” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканали давлат муассасасининг 2021-йил 8-октябр №01-13-1594-сон; Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маʼрифат” телеканали давлат муассасасининг 2021-йил 18-октябр №01-16/201-сон маʼлумотномалари). Натижада кўрсатувлар ссенарийларининг илмий асосланган бўлишига ёрдам берган. ОАВда шахснинг шаъни, унинг қадр қимматини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун унинг тилшунослик билан боғлиқ жиҳатлари ҳам илмий тадқиқ этилганлиги, бу борада асосли манбалар тайёрланаётганлиги сабабли фуқароларнинг ўзаро мулоқотларда эътиборли бўлишни кенг тарғиб қилишга хизмат қилган.
“Шахсни обрўсизлантириш” мазмунли материаллар бўйича суд-лингвистик экспертизасини ўтказишда лексикографик манбаларнинг зарурлиги ва аҳамияти борасидаги хулосаларини асослашда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида 2021-2024-йиллар ҳамда Суд-экспертлик илмий тадқиқот институтининг 2022-2024-йиллларга мўлжалланган иш режасида белгиланган вазифаларни амалга оширишида, жумладан, Марказ томонидан ўқув семинарлар ташкил этилганда ҳамда “Суд-лингвистика экспертизаларида ҳақоратомуз, обрўсизлантирувчи сўзларнинг семантикаси” номли қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 2025-йил 4-январдаги 29-23-5/872-сонли хати).

Yangiliklarga obuna bo‘lish