Ўктамова Шоҳида Одилбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикасини ташкил этишнинг психологик жиҳатлари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P957.
Илмий раҳбар: Олимов Лазиз Ярашович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Ғафуров Азизбек Умаржонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Қодиров Обид Сафарович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикасини ташкил этишнинг психологик жиҳатларини тадқиқ этиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикасини ташкил этишда ҳуқуқбузарликни уларнинг ижтимоий эҳтиёжлари қондирилмаганлиги, ижтимоий-психологик босим ва нотўғри мотивация каби омилларнинг бевосита таъсир этишига боғлиқ равишда намоён бўлиши туфайли ҳуқуқий, психологик чоралар уйғунлаштирилган ҳолда амалга оширилишининг педагогик-психологик омиллари аниқланган;
вояга этмаганлар орасидаги ҳуқубузарлик психопрофилактикасида ўзини бошқариш кўникмаси ижтимоий мослашувчанликни, эмоционал барқарорликни кучайтириб, агрессивлик даражасини пасайишига олиб келганлиги ҳуқуқий установкаларни шаклланишига таъсир этганлиги туфайли шахснинг ўзига адекват муносабати муҳим психологик омил эканлиги исботланган;
вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда ҳуқуқий саводхонликни ошириш, психологик ёрдам тизимини кучайтириш ва оилавий муҳитни мустаҳкамлашга қаратилган комплекс ёндашувни амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги туфайли “вақтга нисбатан ориентация”, “мослашувчанлик”, “эмоционал барқарорлик”, “ҳуқуқий маданият”, “ҳуқуқий установка”ларга устуворлик бериш зарурати асосланган;
вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликка мойилликнинг олдини олишда ёшларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва психологик мослашув даражасини яхшилашга муҳимлиги туфайли психотехнологиялар билан интеграциялашган ижтимоий реабилитация тадбирларини қўллаш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикасини ташкил этишнинг психологик жиҳатлари”ни ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикасини ташкил этишда ҳуқуқбузарликни уларнинг ижтимоий эҳтиёжлари қондирилмаганлиги, ижтимоий-психологик босим ва нотўғри мотивация каби омилларнинг бевосита таъсир этишига боғлиқ равишда намоён бўлиши туфайли ҳуқуқий, психологик чоралар уйғунлаштирилган ҳолда амалга оширилишининг педагогик-психологик омиллари аниқланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-332-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси”, “Психологик хизмат” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 5-мартдаги ПМ-322а-сон маълумотномаси). Натижада вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олишнинг факторли таҳлилини амалга оширилган;
вояга етмаганлар орасидаги ҳуқубузарлик психопроифилактикасида ўзини бошқариш кўникмаси ижтимоий мослашувчанликни, эмоционал барқарорликни кучайтириб, агрессивлик даражасини пасайишига олиб келганлиги ҳуқуқий установкаларни шаклланишига таъсир этганлиги туфайли шахснинг ўзига адекват муносабати муҳим психологик омил эканлиги исботланганлигини таъминлаш мумкинлиги асосланганлигига оид Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-332-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси”, “Психологик хизмат” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 5-мартдаги ПМ-322а-сон маълумотномаси). Натижада вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикасида муҳим психологик омилларни тадқиқ этилган;
вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда ҳуқуқий саводхонликни ошириш, психологик ёрдам тизимини кучайтириш ва оилавий муҳитни мустаҳкамлашга қаратилган комплекс ёндашувни амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги туфайли “вақтга нисбатан ориентация”, “мослашувчанлик”, “эмоционал барқарорлик”, “ҳуқуқий маданият”, “ҳуқуқий установка”ларга устуворлик бериш зарурати асосланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-332-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси”, “Психологик хизмат” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 5-мартдаги ПМ-322а-сон маълумотномаси). Натижада вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик профилактикасига шахснинг ўзини ўз англаш даражасини таъсирини тадқиқ этилган;
вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликка мойилликнинг олдини олишда ёшларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва психологик мослашув даражасини яхшилашга муҳимлиги туфайли психотехнологиялар билан интеграсиялашган ижтимоий реабилитация тадбирларини қўллаш зарурати исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-332-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси”, “Психологик хизмат” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 5-мартдаги ПМ-322а-сон маълумотномаси). Натижада вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикасини ташкил этишда психологик тренинг дастури ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳоланган.