Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Жасур Хошимовичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хом ашёлар асосида синтез-газдан диметил эфир олиш жараёнини моделлаштириш ҳамда энергия ва ресурс тежамкор технологиясини яратиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4596.
Илмий раҳбар: Файзуллаев Нормурот Ибодуллауевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/7.06.2024.К/Т.06.03.
Расмий оппонентлар: Вапоев Ҳуснитдин Мирзоевич, техника фанлари доктори, профессор; Икромов Абдувоҳоб, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида олинган катализаторлар иштирокида синтез-газдан диметил эфир олиш жараёнини моделлаштириш ҳамда энергия ва ресурс тежамкор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашёлар асосида ис гази ва водород аралашмасидан метил спирти ва диметил эфирлар синтези учун юқори каталитик фаоллиги, термик барқарорлиги, унумдорлиги, селективлиги билан характерланадиган янги таркибдаги ЗнО·CуО·Ал2О3/бентонит ва CуО·ЗнО·Ал2О3·ЗрО2·СаО/бентонит таркибли бифунксионал катализаторлар олишнинг  “Зол-гел”усули ишлаб чиқилган; 
илк бор “Зол-гел” узулида олинган ЗнО·CуО·Ал2О3/бентонит ва CуО·ЗнО·Ал2О3·ЗрО2·СаО/бентонит таркибли янги бифунксионал катализаторларнинг ҳамда фаоллаштирилган бентонитнинг тузилиши ва таркиби физик-кимёвий усулларда текширилган ҳамда катализаторлар тузилиши билан унинг каталитик фаоллиги орасидаги богʻлиқлиги аниқланган;
даврий режимда ЗнО·CуО·Ал2О3/бентонит ва CуО·ЗнО·Ал2О3·ЗрО2·СаО/ бентонит таркибли катализаторларда синтез-газдан метанол ва диметил эфир олиш реакцияларининг тезлигига турли омилларнинг таъсири аниқланган;
танланган ЗнО·CуО·Ал2О3/бентонит ва CуО·ЗнО·Ал2О3·ЗрО2·СаО/бентонит таркибли катализаторлар иштирокида реакцияларнинг кинетик моделлари танланган ва бориш механизмлари асосланган;
хом метил спиртини икки босқичли ректификация қилиб юқори сифатли метанол ва метанолдан диметил эфирни олиш  технологиялари ишлаб сҳиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашёлар асосида диметил эфир олиш учун катализатор танлаш технологиясини ишлаб чиқариш боʻйича олинган илмий натижалар асосида: 
маҳаллий хомашёлар асосида олинган ЗнО·CуО·Ал2О3/бентонит ва CуО·ЗнО·Ал2О3·ЗрО2·СаО/бентонит таркибли катализатор олиш технологияси “Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖда амалиётга жорий этилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи”нинг 2023 йил 13 ноябрдаги 976/ГК-11-сон маълумотномаси). Натижада, янги катализаторлардан фойдаланганда ҳар бир тоннаси учун 85800900 соʻм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган; 
маҳаллий хомашёлар асосида олинган янги таркибдаги катализаторларни қўллаб, диметил эфир олиш технологияси Шоʻртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Шоʻртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025 йил 21 январдаги ОП 02/ЭД-239-сон маълумотномаси). Натижада, синтезда диметил эфир унуми 44% ни, ис гази конверсияси 69% ни ташкил этиши орқали юқори самарадор жараённи моделлаштириш ҳамда энергия ва ресурс тежамкор технология яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish