Тўрақулов Жаҳонгир Анваржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): Адсорбсия кинетикаси ва ички масса алмашинувини ҳисобга олган ҳолда бир жинсли бўлмаган суюқликларни филтрация жараёнини моделлаштириш, 05.01.07 - Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4870.
Илмий раҳбар: Равшанов Нормаҳмад, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.13/30.12.2021.Т.142.01.
Расмий оппонентлар: Мухамадиев Абдивали Шукурович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Урунбаев Жасур Эркинович, физика-математика фанлари фалсафа доктори, доцент. Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади адсорбсия кинетикаси ва ички масса алмашинувини ҳисобга олган ҳолда бир жинсли бўлмаган суюқликларнинг филтрация жараёнининг математик моделларини, сонли алгоритмларини ва дастурий таъминотини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суюқликлар ва ионли эритмаларни ғовак муҳит орқали оқиб ўтиш жараёнида улардаги физик хусусиятларни ўзгаришини тавсифловчи математик модели ишлаб чиқилган;
бир қатламли филтрда колматация ва суффозия жараёнларини ҳисобга олган ҳолда суюқликларни филтр ичидаги босими, консентрацияси ва ғовак муҳитни ўзгариб бориши жараёнининг математик модели ишлаб чиқилган;
икки қатламли филтрда колматация ва суффозия жараёнларини ҳисобга олган ҳолда суюқликларни филтр ичидаги босими, консентрацияси ва ғовак муҳитни ўзгариб бориши жараёнининг математик модели ишлаб чиқилган;
суюқликлар ва ионли эритмаларни филтрлаш жараёнларини тадқиқ қилиш учун ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Суюқликлар ва ионланган эритмаларни филтрлаш жараёнини таҳлил қилиш ва башоратлаш, шунингдек, филтрнинг асосий кўрсаткичларини аниқлаш учун математик моделлар, ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш асосида:
бир қатламли филтрда адсорбсия кинетикаси ва ички масса алмашинувини ҳисобга олган ҳолда бир жинсли бўлмаган суюқликларнинг филтрация жараёни учун қилинган дастурий мажмуа “ИНТЕГРА ДД” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 13-декабрдаги 33-8/8483-сон маълумотномаси). Натижада берилган тавсия асосида суюқликлар ва ионли эритмалардан дори капсулаларини ишлаб чиқиш жараёнида суюқ эритмаларни тозалаш учун жойлаштирилган филтрнинг самарали ишлаш вақти ортиб, филтрланаётган ионли эритмалардаги кераксиз зарраларни консентрацияси 3-4% га камайишига эришилган;
икки қатламли филтрда суюқликларнинг физик хоссаларини ўзгаришини ҳисобга олинган жараён учун учун қилинган дастурий мажмуа “Самарқанд сув таъминот” АЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 13-декабрдаги 33-8/8483-сон маълумотномаси). Натижада берилган тавсиялар асосида жойлаштирилган филтрнинг самарали ишлаш вақти ортиб ва ундан чиқаётган сувнинг консентрациясини 4-5%га орттирилишига эришилган.