Турсунова Лайло Эргашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ёшлар эстетик маданиятини юксалтиришда миллий мусиқанинг ўрни” мавзусидаги 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Эстетика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal1105.
Илмий раҳбар: Қамбаров Абдумутал Аҳаджонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03.30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Ўроқова Ойсулув Жамолиддиновна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Агзамходжаева Саида Сайиднасировна; фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлар эстетик маданийатини юксалтиришда миллий мусиқанинг оърнини гносеологик жиҳатдан оърганиш ва жамийатнинг йанги тараққиёти босқичидаги ролини муаййан билимлар даражаси, ҳаётий тажрибанинг интуитив хусусийатларини илмий-назарий ҳамда эстетик жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларнинг эстетик маданиятини юксалтиришга таъсир кўрсатувчи омилларининг тарихий эволюсияси, ижтимоий хусусиятлари ва моҳияти детерминантлари акмеологик ёндашув асосида тадқиқ этилган ҳамда мусиқа маънавий-эстетик тарбиянинг асосий омили сифатида эстетик онг, эстетик диднинг шаклланиш жараёнида унинг тарбиявий аҳамияти очиб берилган;
праксиологик ёндашув асосида Шарқ ва Ғарб мусиқий қадриятлари ўртасидаги тафовутларнинг трансформацияси инсоннинг эстетик фаолияти ва маънавий идеалларини ифода этишга қаратилган фаолият натижаси эканлигини илмий-фалсафий жиҳатдан асослаган ҳамда уларни ёшлар эстетик онгига интеллектуал таъсир кўрсатиш механизмларини ишлаб чиқилган;
анъанавий миллий мусиқа намуналарининг ёшлар эстетик маданиятини юксалтириш ҳамда мусиқа инсонни маънавий камолликка етакловчи эстетик воситалардан бири эканлиги асосланган, шу билан бирга жамият маданий тараққиётига мусиқанинг таъсирини функсионаллик, ижтимоийлашув, интеграцияланган формаллаштириш ва ихтисослаштириш принциплари асосида таҳлил қилинган;
жамиятда соғлом ва барқарор маънавий муҳит қарор топишининг тарихий ва замонавий детерминантлари ворисийлик анъаналари асосида ривожланувчи мусиқий билимлар генерацияси таъсири ёшлар эстетик маданиятини юксалтиришда функсионал омилларидан бири эканлиги илмий далилланиб, истиқболда мусиқанинг тарбиявий инновацион методлари воситасида ҳал этиш йўллари кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёшлар эстетик маданиятини юксалтиришда миллий мусиқанинг ўрни каби масалаларни фалсафий жиҳатдан тадқиқ этиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Ёшларнинг эстетик маданиятини юксалтиришга таъсир кўрсатувчи омилларининг тарихий эволюсияси, ижтимоий хусусиятлари ва моҳияти детерминантлари акмеологик ёндашуви ҳамда мусиқий маданият қонуниятларини билишнинг спесифик, интелектуал жараёнига ва шу асосида мусиқий қобилиятларни ривожланишига мусиқий муҳит шарт-шароитига боғлиқ эканлиги, шунингдек, маънавий-эстетик тарбиянинг асосий омили сифатидаги аҳамияти, шу билан Шарқ ва Ғарб мусиқий қадриятлари ўртасидаги тафовутлар эстетик маданиятнинг юксалтиришдаги трансформацияси инсоннинг эстетик фаолияти ва маънавий идеалларини ифода этишга қаратилган натижа эканлиги, хулосаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 19-майдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида “Ёшлар ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 87-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ва шаҳарларида 30 кунлик чора – тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 10 июндаги 04-23-1704 сонли маълумотномаси). Натижада ёшларнинг эстетик маданиятини юксалтиришга таъсир кўрсатувчи омиллар эстетик онг, эстетик диднинг шаклланиш жараёнида унинг тарбиявий аҳамияти очиб берилган;
Миллий мусиқа маданиятининг услублари, жумладан, тарихий, миллий, маҳаллий, шахсий мусиқа, анъанавий миллий мусиқа намуналари, турлари, шаклларининг фалсафий моҳияти, мазмуни, категориал асослари, шунингдек, ёшлар эстетик маданиятини юксалтиришда мусиқа маънавий камолликка етакловчи эстетик воситалардан бири эканлиги, шу билан бирга жамият маданий тараққиётига мусиқанинг таъсирини функсионаллик, ижтимоийлашув, интеграцияланган формаллаштириш ва ихтисослаштириш принциплари асосида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари илмий хулоса ва таклифларидан “Маданият ва маърифат” телеканали томонидан эфирга узатиладиган “Жавоҳир” мусиқий кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасасининг 2022 -йил
6-июндаги 02-03-103 сонли маълумотномаси.) Натижада Ўзбекистон Миллий Телерадио компанияси “Маданият ва маърифат” телеканали томонидан эфирга узатиладиган “Жавоҳир” мусиқий кўрсатувини юқори савияда тақдим этилишига олиб келди;
Миллий мусиқанинг ёшлар эстетик маданиятини юксалтиришдаги аҳамиятини илмий ўрганиш, унинг жаҳон мусиқий меросидаги ўрнини таҳлил қилиш орқали миллий мусиқий қадриятларнинг нафис ва гўзал жиҳатларини акс эттиришга ҳамда мусиқий билимлар генерацияси таъсири ёшлар эстетик маданиятини юксалтиришда функсионал омилларидан бири эканлигига доир илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021-2022 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 -йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш буйича чора-тадбирлар дастурининг Х йўналишига оид мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамлар, шонли саналарни кенг аҳоли орасида тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш йўналиши 50-банди ёшларда юксак маънавий фазилатлар, катталарга ҳурмат, ёшларга ғамхўрлик, эзгулик ва инсонийлик, меҳрибонлик ва бағрикенглик, ватан ва халқига садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида “Аждодларга муносиб ворис бўлайлик” мавзусида маънавият соатларини ташкил этишда диссертасия материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маданий тадқиқотлар институтининг 2022 -йил 8 -июлдаги 195-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек миллий маданиятини ривожлантиришда ворисийлик тамойилларини ўрни ва аҳамияти жамият тараққиётининг барча соҳаларида, жумладан, мусиқий меросимиз бўлган фолклор, достончилик ва мақом санъати йўналишларида юз бераётган ислоҳотларни уйғун ҳолда таҳлил этишга хизмат қилган;
ёшлар эстетик маданиятини юксалтиришда миллий мусиқанинг ўрни муаммолари бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари илмий хулоса ва таклифларидан “Маданият ва маърифат” телеканали томонидан эфирга узатиладиган “Тадқиқот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” давлат муассасасининг 2022- йил 6 -июндаги 02-03-103 сонли маълумотномаси.) Натижада Ўзбекистон Миллий Телерадио компанияси “Маданият ва маърифат” давлат муассасасининг “Маданият ва маърифат” телеканали томонидан эфирга узатиладиган “Тадқиқот” кўрсатувининг юқори савияда бўлишида, шу билан бирга олиб борилаётган кўрсатувларни тизимли ташкил этилишига ҳисса қўшган.