Камолов Санжар Найимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Cу (ИИ), Мн(ИИ), Cо(ИИ), ва Ни(ИИ) тузларининг таркибида азот, кислород бўлган лигандлар асосида янги комплекслари синтези, кристалл тузилиши ва биологик фаоллиги», 02.00.01 – Ноорганик кимё, 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/К865.
Илмий раҳбарлар: Бабаев Бахром Нуриллаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Азиз Бахтиёрович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Тробов Хамза Турсунович, кимё фанлари доктори, профессор; Назаров Юсуфжон Эшқобилович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Cу(ИИ), Мн(ИИ), Cо(ИИ) ва Ни(ИИ) тузларининг таркибида азот ва кислород бўлган лигандлар (бензамид, п-нитроанилин, п- ва м-сулфанилкислота, малеин кислоталари) билан янги комплексларини синтез қилиш, уларнинг кристалл тузилишини ва биологик фаоллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Cу(ИИ), Мн(ИИ), Cо(ИИ), Ни(ИИ) ионларининг таркибида азот, кислород бўлган лигандлар (бензамид, п-нитроанилин, м-сулфанил, п-сулфанил, малеин кислоталари, этилендиамин ва диметилформамид) билан 7 та янги аралаш лигандли комплекс бирикмаларини синтез қилинган ва монокристаллари олинган;
синтез қилинган аралаш лигандли комплекс бирикмаларнинг таркиби ИҚ, УБ спектроскопия, кристалл тузилиши РТТ ва термик хоссалари ДТА таҳлил усуллари ёрдамида аниқланган;
синтез қилинган комплекс бирикмаларни кристаллографик маълумотларидан фойдаланиб, Ҳиршфелд сирт таҳлили ёрдамида сиртнинг шаклланишига гетеро ва гомоатомлараро таъсирларнинг улуши ҳамда днорм, ди, де қийматлардаги таъсирлашиш масофалари аниқланган;
Cу(ИИ), Мн(ИИ) ионларининг безамид билан ҳосил қилган аралаш лигандли комплекс бирикмаларининг ўсимликларга нисбатан биостимулятор сифатида таъсир кўрсатиши, ўсимликларнинг абиотик ва биотик омилларга чидамлилигини ошириши, шунингдек, металлар коррозиясини келтириб чиқарувчи микроорганизмларга қарши ингибитор хоссалари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Синтез қилинган янги комплекслар тузилиши ва биологик хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
[Мн(БЗА)₄Cл₂], [Cу₂(БЗА)₂(Ч₃CОО)₄] ва [Cу(НО₃)₂(ПНА)₂(Ҳ₂О)₂] таркибли янги синтез қилинган комплексларнинг молекуляр ва кристалл тузилиши ҳақидаги маълумотлари Кембриж кристаллографик маълумотлар марказида рўйхатдан ўтказилган (CCДC депозит рақами 2269288, 2292586, 2131922). Натижада, базага киритилган кимёвий бирикмалар ҳақидаги тақдим этилган маълумотлар ўхшаш бирикмаларни синтез қилишда ва уларнинг тузилишини тавсифлашда фойдаланиш имконини яратган;
[Мн(БЗА)₄Cл₂] ва [Cу₂(БЗА)₂(Ч₃CОО)₄] комплекс бирикмаларининг ўсимликларга нисбатан биостимуляторлик хусусиятини аниқлаш натижаларидан №Ф3-20200929348 “Фенол кислоталари асосидаги супрамолекуляр комплексларининг тузилиши билан уларнинг ўсимликларни абиотик ва биотик салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш хусусиятлари ўртасидаги боғлиқликни тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг ўсимликларга биостимулятор таъсирини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 31 октябрдаги 4/1255-2428-сон маъмотномаси). Натижада, фундаментал лойиҳа доирасида самарали биостимуляторлик хусусиятига эга бўлган янги, кам заҳарли комплекс бирикмаларининг синтез қилиш имконини берган;
синтез қилинган [Мн(БЗА)₄Cл₂] ва [Cу₂(БЗА)₂(Ч₃CОО)₄] таркибли комплекс бирикмалар Муборак газни қайта ишлаш заводи МЧЖ “Техник назорат бўлими” қошидаги кимёвий таҳлил қилиш лабораториясида металл конструксия ва қурилмаларда коррозияга қарши ингибитор сифатида қўлланилган (Муборак газни қайта ишлаш заводи МЧЖнинг 2024 йил 30 сентябрдаги 914/ГʼК-09-сон маълумотномаси). Натижада, синтез қилинган комплекс бирикмалар асосида металлар коррозиясини келтириб чиқарувчи микроорганизмларга қарши юқори самарадорликка эга коррозия ингибиторлари олиш имконини берган;
диссертацияда келтирилган маълумотлар Ҳантй-Мансийск автоном округидаги “Сургут Давлат Университети”нинг (Россия) “Шимолий резавор экинлар ва доривор ўтларни етиштириш ва биологик фаол бирикмаларини ажратиб олиш технологиялари (ЮграБиоФарм)” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида ажратиб олинган моддаларнинг биологик фаоллигини баҳолашда фойдаланилган (Сургут Давлат Университетининг 2024 йил 3 октябрдаги 03-01/285-сон маълумотномаси). Натижада, тиббиёт, фармацевтика ва озиқ-овқат саноатида қўлланиладиган биологик фаол бирикмалар олиш имконини берган.