Sayt test rejimida ishlamoqda

Самадий Ситора Абдусалимзоданинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сабзавот экинлари ҳосилдорлигини оширишда эндофит бактерияларнинг потенсиялини ўрганиш», 03.00.12 – Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/B1282.
Илмий раҳбар: Хўжамшукуров Нортожи Абдухаликович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.72.02.
Расмий оппонентлар: Норбоева Умида Тоштемировна, биология фанлари доктори, профессор; Қўшиев Ҳабибжон Ҳожибобоевич. биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий шароитда кенг етиштириладиган баъзи бир доривор ўсимликлардан эндофит бактериялар изолятларини ажратиш ва уларнинг сабзавот экинлари фитопатогенларига қарши биологик фаоллигини аниқлаш орқали биотехнологик потенсиалини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ажратилган маҳаллий эндофит бактерия изолятлари (151 та), сабзавотларнинг (Cуcумис сативус, Соланум лйcоперсиcум, Cапсиcум аннуум) ўсишини, ривожланишини рағбатлантириши ва фитопатогенларга (Ф.охйспорум, Ф.солани) қарши фаоллиги бўйича скрининг қилинган;
Шифобахш Шалфей (Салвиа оффисиналис Л.) вегетатив органлари ички қисмидан 22, Арпабодиёндан (Фоенисулум вулгаре Милл.) – 25, Пижмадан (Танасетум вулгаре Л.) – 19, шифобахш Календуладан (Салендула оффисиналис Л.) – 29, соҳта Ирисдан (Ирис псеудасорус Л.) – 34, Ерқалампирдан (Арморасиа рустисана Г. Гаертн, Б.Мей & Сшерб) – 22 эндофит бактерия изолятлари, такрорий экиш ва микроскопия усуллари ёрдамида тозалаб олинган бактериал соф културалар коллекцияси яратилган;
илк бор эндофит бактерияларнинг П.жессении АСТ-3 (ОП520933.1), БРТ-3 (ОП520934.1), БСТ-10 (ОП520935.1,), П.эхтремаустралис CСТ-6 (ОП520938.1), П.лини ФРН-1 (ОП520939.1), П.килоненсис ФРТ-12 (ОП520940.1), П.путида ФРТ-13 (ОП520941.1), П.орйзиҳабитанс штаммларининг молекуляр токсономик (16С рРНК) ўрни аниқланган;
фаол эндофит бактерияларнинг мўтадил ўсиб, ривожланишини таъминловчи озуқа муҳити таркиби (г/л: соя пояси-250,0; Агар-агар-15,0; (НҲ4)2ҲПО4-1,0; НаCл-1,0), ўстириш шароитлари (пҲ-7.0-7.2; 28-30C, ўстириш давомийлиги-120 соат), инокулят-суспензиядаги штаммлар нисбати, суспензияни қўллаш шакли ва меъёри танланиб, намунавий биопрепарат олиш биотехнологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сабзавот экинлари ҳосилдорлигини оширишда эндофит бактерияларнинг потенсиялини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
5 турга мансуб доривор ўсимликлардан (Фоениcулум вулгаре Милл., Танаcетум вулгаре Л., Cалендула оффиcиналис Л., Ирис псеудаcорус Л., Армораcиа рустиcана Г.Гаертн, Б.Мей & Счерб) эндофит бактерияларнинг 11 та соф културалари (П.жессении-АСТ-3, П.жессении-БРТ-3, П.жессении-БСТ-10, П.эхтремаустралис-CСТ-6, П.лини-ФРН-1, П.килоненсис-ФРТ-12, П.путида-ФРТ-13, П.орйзиҳабитанс-ФСТ-7, П.аенибаcиллус тйпҳае-КРН-1, П.азотоформанс-ҲРТ-18, Б.тоёненсис-ҲРТ-5,) ажратилган, уларнинг молекуляр токсономик ўрни ўрнатилган ва АҚШ миллий биотехнология ахборот маркази (НCБИ), Европа нуклеотидлар архивида (ЭМБЛ-ЭБИ, РНАcентрал) ҳамда кодланмайдиган РНК кетма-кетлиги (ЭНА, Тҳе Эуропеан Нуcлеотиде Арчиве) халқаро маълумотлар базаларида рўйхатдан ўтказилган (ҳттпс://www.нcби.нлм.ниҳ.гов/, ҳттпс://www.эби.аc.ук/,  ҳттпс://www.эби.аc.ук/эна/броwсер/виеw). Натижада, эндофит бактерияларнинг Псеудомонас авлодига мансуб, жессении, лини, килоненсис, путида, орйзиҳабитанс, азотоформанс, Баcиллус авлодига мансуб Баcиллус тоёненсис, Паенибаcиллус авлодига мансуб тйпҳае турларини тадқиқ қилишда минтақалараро фойдаланиш ҳамда мавжуд халқаро маълумотлар базаси таркибини бойитиш имконини берган;
“Эндофит_Уз” биопрепаратини қўллашнинг танланган мақбул консентрацияси Сирдарё вилоятида Чамбил фермер хўжалиги амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024-йил 13-августдаги 01/04-1458-сонли маълумотномаси). Натижада, 5 л/га (3,2×107 ҳуж/мл) консентрациясини амалиётга табиқ этиш натижасида бодрингнинг “Орзу-Ф1” навида 651-657 минг.сўм, помидорнинг “Жалил-Ф1” навида 848-864 минг.сўм, булғор қалампирининг “Тамара-Ф1” навида 1326-1356 минг.сўм қўшимча иқтисодий фойда олиш имконини берган;
эндофит бактриялар мажмуаси асосида бактериологик суспензия шаклидаги биопрепарат Қашқадарё вилоятининг Чашмазор ота фермер хўжалиги ҳамда Сирдарё вилоятининг, Мусаффо Суннат ва Чамбил кўчаси фермер хўжаликлари иссиқхоналарида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 21-декабр 05/06-04-677-сонли маълумотномаси). Натижада, Сирдарё ва Қашқадарё вилояотларидаги иссиқхона шароитида назорат вариантга нисбатан мос равишда “Орзу Ф1” навли бодрингдан 21,7-21,9% га, “Жалил Ф1” помидор навидан 21,2-21,6% ҳамда “Тамара Ф1” дурагай навли булғор қалампиридан 22,1- 22,6% га ортиши имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish