Мирзаев Валижон Тулқиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “CдСехС1-х ва CдТе:Ин асосидаги поликристалл плёнкаларнинг фотоелектрик ва фотоволътаик хоссаларига ионлар термо-майдон миграциясининг таъсири”, 01.04.07–“Конденсирланган ҳолат физикаси” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/FM1199
Илмий раҳбар: Юлдашев Носиржон Хайдарович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Фарғона политехника институти”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.FM.106.01.
Расмий оппонентлар: Кучкаров Қудратилло Мамарасулович, физика-математика фанлари доктори. Собиров Махмуд Мамарасулович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: CдСехС1-х қаттиқ қоришмалар ва легирланган CдТе:Ин асосидаги юпқа плёнкали структураларини вакуумда термик буг'латиш усули билан олишнинг оптимал технологик режимларини ва улардаги янги фундаментал фотоелектрик хусусиятларни ўрнатишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тт=250-350 0C ҳароратда шиша таглик устида термик буғлатиш тезлигини ва қалинликни бошқариш билан ўстириш ҳамда махсус термик ишлов бериш орқали фоторезистив CдСехС1-х ва фотоволтаик CдТе:Ин поликристалл плёнкалар олиш технологийларининг оптимал режимлари аниқланган;
биринчи марта CдЦехС1-х фоторезисторлар ЛАХ нинг бошланғич қисмида микропотенциал тўсиқларга боғлиқ янги соҳа кузатилди ва у кристалл донлар чегарасидаги сирт ҳолатларининг квазинейтрал ҳажмдаги ва фазовий заряд соҳасидаги генерация-рекомбинация жараёнларига та'сири орқали эканлиги кўрстилган;
CдЦехС1-х поликристалл плёнкаларининг қоронғуликдаги электр ўтказувчанлигининг ҳароратли ва инфрақизил нурланиш таъсирида сўниш эффектлари топилди ҳамда улар термо-майдон миграцияси туфайли ҳосил бўлган бир ва икки зарядли кадмий вакансияларини зарядли ҳолатларининг ўзгариши билан боғлиқлиги аниқланган;
индий билан легирланган CдТе плёнкаларга термик ишлов бериш жараёнида индий ионлари, кадмий вакансияларининг термо-майдон миграцияси ва ўз-ўзини компенсацилаш эффектлари туфайли намунанинг фотоволътаик хусусиятлари кескин кучайиши, фотокучланишнинг термик ишлов кинетикасини таҳлил қилиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мазкур диссертация ишининг илмий тадқиқот натижларидан фойдаланиш қуйидагиларга имкон берган:
поликристал CдЦехС1-х юпқа қатламларининг фотоелектрик хоссаларини ва CдТе:Ин кристалл донларининг чизиқли даврий ассиметрик структураларида юқори кучланишли фото-ЭЙКни тадқиқот усуллари ОТ-Ф2-70 «Катта маълумотларга асосланган интеллектуал (АИ) қайта тикланадиган энергия тармоқ тизимини тадқиқ қилиш ва қўллаш» илмий лойиҳани бажаришда қўлланилган (лойиҳа раҳбари: ф.-м.ф.ф.д., доц. С.Алиев, Андижон машинасозлик институтининг 2024-йил 22 ноябрдаги 38-03-2358-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ёруғликнинг хусусий ва киришмали ютилишида кучли легирланган яримўтказгичли структураларда электрон кинетик ҳодисаларнинг физик механизмларини таҳлил қилиш имкониятини берган;
фоторезистив CдЦехС1-х поликристалл плёнкали структураларини термовакуум буғлатиш усули билан олишнинг оптимал технологик режимларини ўрнатиш ва фотосезгирликни орттириш жараёнларининг кинетикасини ўрганиш натижаларидан Давлат илмий дастурлари доирасида 2022-2024 йилларда “Зенит” шифрли (ёпиқ) амалий лойиҳани бажаришда (Оʻзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, 2025-йил 9-январдаги 57-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Илмий натижалардан фойдаланиш Зирҳли техниканинг анологли бошқариш тизимини рақамлаштиришда деформация ва ёруғликнинг таъсирларини ўрганиш бўйича олинган назарий ва экспериментал маълумотларни маълум даражада таҳлил қилиш имконини берган.