Sayt test rejimida ishlamoqda

Тажибаева Диёра Муҳаммадсобир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Шаҳарнинг туристик маршрутлар қисмида пиёдалар йўллари тизимини ташкил этиш тамойиллари”, 18.00.02-“Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/А132.
Илмий раҳбар: Адилов Зариф Ҳимматович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассаслар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура қурилиш университети, PhD.26/04.07.2023.Т.11.03.
Расмий оппонентлар: Дурдиева Гавҳар Салаевна, архитектура фанлар доктори, профессор; Худайбердиев Абирқул, техника фанлар номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: “ЎЗШАҲАРСОЗЛИК ЛИТИ” ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шаҳарларининг туристик марказларида пиёдалар ҳудудлари хусусиятларини аниқлаш ва шаҳарсозлик қонуниятлари асосида туристик пиёда маршрутларини шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туристик пиёда маршрутларининг шаҳар муҳитида шаклланиши, тузилиши ва атроф-муҳит обектлари билан боғланишига кўра хусусиятлари функсионал-композицион, фазовий-структуравий ва экологик мезонлар асосида очиб берилган;
пиёдалар оқимининг тезлиги ва интенсивлиги орасидаги боғланишнинг чизиқли математик модели пиёдаларнинг ёши, таркиби, ҳаракатланиш қобилияти ва динамикаси асосида статистик ва эмпирик ма'лумотларга кўра ишлаб чиқилган;
шаҳарнинг архитектуравий режалаштириш тамойили туристик маршрутлар қисмида пиёда йўлкаларини “шаҳарсозлик”, “ландшафт лойиҳалаш”, “экологик”, “бадиий архитектуравий ва дизайн”, “ижтимоийлик”ка кўра ташкил этиш орқали такомиллаштирилган;
Хива шаҳри мисолида туристик пиёда маршрутларининг консептуал лойиҳа таклифлари, “дизайн-код” элементларининг 3Д моделлари архитектуравий режалаштириш тамойили асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шаҳарнинг туристик маршрутлар қисмида пиёдалар йўллар тизимини ташкил этиш тамойиллари мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туристик пиёда маршрутларининг шаҳар муҳитида шаклланиши, тузилиши ва атроф-муҳит обектлари билан боғланишига кўра хусусиятлари функсионал-композицион, фазовий-структуравий ва экологик мезонлар асосида очиб берилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қошидаги техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “ДИЗАЙН КОД. Умумий талаблар” номли техникавий шартни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 17 октябрдаги 347-сон маълумотномаси). Натижада туристик пиёда ҳудудларнинг шаҳарсозлик ва ландшафт лойиҳалаш ечимларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни тартибга солиш бўйича самарадорлигини оширишга эришилган;
пиёдалар оқимининг тезлиги ва интенсивлиги орасидаги боғланишнинг чизиқли математик модели пиёдаларнинг ёши, таркиби, ҳаракатланиш қобилияти ва динамикаси асосида статистик ва эмпирик ма'лумотларга кўра ишлаб чиқилганлиги бўйича олинган хулосалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қошидаги техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “ДИЗАЙН КОД. Фасадлар. Техник шартлар” номли техникавий шартни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 17 октябрдаги 348-сон маълумотномаси). Натижада туристик пиёда маршрутлар тизимида яхлит меъморий ва эстетик муҳитни шакллантириш бўйича самарадорлигни оширишга эришилган;
шаҳарнинг архитектуравий режалаштириш тамойили туристик маршрутлар қисмида пиёда йўлкаларини “шаҳарсозлик”, “ландшафт лойиҳалаш”, “экологик”, “бадиий архитектуравий ва дизайн”, “ижтимоийлик”ка кўра ташкил этиш орқали такомиллаштирилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қошидаги техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “ДИЗАЙН КОД. Шаҳар кичик меъморий шакллари” номли техникавий шартни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 17 октябрдаги 349-сон маълумотномаси). Натижада кичик меъморий шаклларни тарихий муҳитнинг меъморий обидалари, моддий ва маданий меърос обектлари билан уйғунлаштирган, миллий анъаналар ҳамда қадриятларни акс эттирувчи дизайн ечимлари таклифи ишлаб чиқилган;
Хива шаҳри мисолида туристик пиёда маршрутларининг консептуал лойиҳа таклифлари, “дизайн-код” элементларининг 3Д моделлари архитектуравий режалаштириш тамойили асосида ишлаб чиқилганлиги бўйича олинган хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қошидаги техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “ДИЗАЙН КОД. Реклама конструксиялари” номли техникавий шартни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 17 октябрдаги 350-сон маълумотномаси). Натижада шаҳарнинг тарихий қисмида реклама элементлари ва конструксияларини жойлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish