Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Баходиржон Махамаджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий маданият элементларини шакллантириш методикаси” (Ихтисослаштирилган мактаблар мисолида),  13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ҳуқуқий таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped2710
Илмий раҳбар: Қодирова Феруза Усмоновна,  педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Рахимова Хуршида Садиковна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент; Абдуллаева Насибахон Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Имконияти чекланган бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий маданият элементларини шакллантиришнинг самарали усулларини аниқлаш, технологияларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий маданият элементларини шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик шарт-шароитлари ҳуқуқий луғатни ўргатишга мўлжалланган прогностик-диагностик таъсир, мақсадга дифференциал ёʻналганлик тамойилларини “оила-маҳалла-таълим-ҳуқуқий тарғибот” ҳамкорлик стратегияси мазмунига дактил белгилар устуворлигида сингдириш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий маданиятнинг шаклланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари  ҳуқуқий онг, билим,  компетенсияларнинг динамик ўсишини таъминловчи ижтимоий кейсларни педагогик таъсирнинг  коррекция босқичига адаптив киритиш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчилари ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда ўзаро ҳамкорлик муҳитини шакллантиришга йўналтирилган интерфаол методлар ўқув жараёнидаги коммуникатив , мотивацион фаолият шаклларининг интеграциялашувига кўра такомиллаштирилган ҳамда матнни олдиндан белгиланган параметрларга жойлаштириш асосида ўқувчиларда таҳлилий фикрлаш қобилиятини шакллантиришга йўналтирилган мақсадли машқлар ишлаб чиқилган ва методик тавсиялар яратилган.
ҳуқуқий таълим  функсиялари (ижтимоий-психологик, педагогик, маънавий-маъри-фий функсиялари)ни ҳуқуқий манфаатларга мўлжал олишга тайёрлаш алгоритмига ёʻналтирилган касбга, таълимга, шахслараро муносабатларга ўргатувчи комплекс таъсир (такомиллаштирувчи: ҳаётий кўникмалар, академик таянч компетенсиялар; коррекцион, тузатувчи, юмшатувчи)ни блок-тузилмалар бўйича оптималлаштириш асосида ўқувчиларда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг интегратив методик модели ишлаб чиқилган;
ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш технологиялари  ҳуқуқий таълим ва тарғиботнинг коррекцион йўналтирилган интегратив-кластерли топшириқларини ўқувчиларнинг эшитиш ва нутқий фаолияти мониторинги бўйича оптималлаштириш воситасида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий маданият элементларини шакллантириш (кар ва заиф эшитувчи ўқувчилар мисолида) бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:    
бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий маданият элементларини шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик шарт-шароитлари ҳуқуқий луғатни ўргатишга мўлжалланган прогностик-диагностик таъсир, мақсадга дифференциал ёʻналганлик тамойилларини “оила-маҳалла-таълим-ҳуқуқий тарғибот” ҳамкорлик стратегияси мазмунига дактил белгилар устуворлигида сингдиришга оид тавсиялар “Махсус педагогика асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғига асосан тасдиқланган 68-774-рақамли гувоҳнома). Натижада ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришнинг назарий асосларига оид маълумотларни кадрлар тайёрлаш тизимида қўллашга эришиш имконияти яратилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий маданият элементларининг шаклланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари ҳуқуқий онг, билим,  компетенсияларнинг динамик ўсишини таъминловчи ижтимоий кейсларни педагогик таъсирнинг  коррекция босқичига адаптив киритишга доир таклифлар “Педагогик ва психологик коррекцион иш тизими” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйруғига асосан тасдиқланган 94-541сонли гувоҳнома). Натижада ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини шаклланти-ришда коррекцион-педагогик таъсирнинг психологик йўналганлигини таъминлашга эришилган;
ўқувчиларда ҳуқуқий маданият элементларини шакллантиришнинг интегратив методик модели ҳуқуқий таълим  функсиялари (ижтимоий-психологик, педагогик, маънавий-маърифий)ни ҳуқуқий манфаатларга мўлжал олишга тайёрлаш алгоритмига ёʻнал-тирилган касбга, таълимга, шахслараро муносабатларга ўргатувчи комплекс таъсир (такомиллаштирувчи: ҳаётий кўникмалар, академик таянч компетенсиялар; коррекцион: тузатувчи, юмшатувчи)ни блок-тузилмалар бўйича оптималлаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Миллий  телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиока-налида эфирга узатилган “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпани-ясининг  2022-йил 25-августдаги №04-36-1391-сонли маълумотномаси). Натижада ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга оид методик тавсияларнинг кенг жорий этилишига шароит яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish