Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиева Дилфуза Акмалевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спортчиларда Covid-19 иммунопрофилактикаси дастурини ишлаб чиқишни илмий-услубий асослаш» 14.00.43 – Профилактик тиббиёт ва 14.00.38 – Спорт тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Tib670.
Илмий маслаҳатчилар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Садиков Абдушукур Абдужамилевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/08.05.2024.Tib.95.03.
Расмий оппонентлар:  Фозилов Абдуқаххор Вохидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гаврилова Елена Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Исмаилова Адолат Абдурахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тақдиқотнинг мақсади: спортчиларни коронавирус инфекциясига (Covid-19) қарши эмлаш чора-тадбирларини ташкиллаштириш ва иммунопрофилактика дастурини ишлаб чиқиш ва услубий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор, турли спорт билан шуғулланувчи Ўзбекистон спортчиларини жисмоний ривожланиш даражасини, морфофункционал ҳолатини баҳолаш ўтказилди ва уйғунлашмаган жисмоний ривожланиш ҳамда спорт тури, айниқса яккакурашчилар (дзюдо ва эркин кураш) орасидаги ўзаро боғлиқлиги асосланган, бу ҳолатни эмлаш дастурини тузишда хисобга олиниши асосланган;
спортчилар клиник-лаборатор қон ўлчамлари, биокимёвий кўрсаткичлари ва гормонал ҳолати асосида аниқланган жисмоний саломатлик даражаси бўйича асосий саломатлик гуруҳига (I-чи гуруҳ, юқумли-яллиғланишли сурункали касалликларисиз) мувофиқ эканлилари аниқланган;
спортчиларда, жисмоний фаоллиги юқори бўлган инсонларда «Sputnik-V» вакцинаси билан иммунопрофилактика ўтказиш, биокимёвий кўрсаткичлар ва қон умумий таҳлилида бузилишларни вужудга келтирмай, иммунитетда сезиларли динамик ўзгаришларсиз иммун тизими ҳимоя механизмларини фаоллаштириши, ошириши, ҳамда вакцинани хавфсиз қўлланилишини таъминлаши исботланган;  
спортчиларда, иммун тизими фаолиятини сусайтирувчи салбий омиллар бўлиб, ҳавотирланишни ўрта ва юқори даражалари, назоратни талаб этувчи психоэмоционал ҳолат ва ижтимоий мослашувчанлик, ҳаёт сифатини баҳолашда психологик хотиржамлик ва ижтимоий муносабатлар пасайиши  исботланган;
спортчиларни «Sputnik-V» билан эмланганда туғма иммунитет хужайрали омиллари даражаси (лейкоцитлар ва нейтрофиллар r=0,85; лейкоцитлар ва моноцитлар r=0,73) бўйича корреляцион боғлиқлик исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Спортчиларда Covid-19 иммунопрофилактикаси дастурини ишлаб чиқишни илмий-услубий асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор, турли спорт билан шуғулланувчи Ўзбекистон спортчиларини жисмоний ривожланиш даражасини, морфофункционал ҳолатини баҳолаш ўтказилган ва уйғунлашмаган жисмоний ривожланиш ҳамда спорт тури, айниқса яккакурашчилар (дзюдо ва эркин кураш) орасидаги ўзаро боғлиқлиги асосланган, бундай ҳолатларни эмлаш дастурини тузишда хисобга олиш зарурлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети томонидан 2024 йил 24 июндаги №6152-сонли хати билан расмийлаштирилган «Спортчиларда Covid-19 иммунопрофилактикаси дастурини ишлаб чиқишни илмий-услубий асослаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар спортчиларни олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига 2022 йил 21 ноябрдаги шартнома асосида ва Андижон спортчиларни олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига 2023 йил 06 январдаги 01-сонли шартнома асосида амалиётига жорий этилган (Соғликни сақлаш хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 июлдаги 04/15 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жисмоний ривожланиш, морфофункционал ҳолат асосида олинган натижалар Ўзбекистон спорт контингентининг саломатлиги, жисмоний тайёргарлигини ва умумий ҳолатини яхшилаган. Иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича фойдаланилган усулларга нисбатан стандарт усуллар (антропометрик, морфофункционал) спортчиларнинг соғлиғини баҳолашда харажатларини камайтиришдан иборат, бунда тиббий ёрдам сифатини оширишда ушбу дастурдан фойдаланишда 4831200 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинди.
иккинчи илмий янгилик: спортчилар клиник-лаборатор қон ўлчамлари, биокимёвий кўрсаткичлари ва гормонал ҳолати асосида аниқланган жисмоний саломатлик даражаси бўйича асосий саломатлик гуруҳига (I-чи гуруҳ, юқумли-яллиғланишли сурункали касалликларисиз) мувофиқлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети томонидан 2024 йил 24 июндаги №6152-сонли хати билан расмийлаштирилган «Спортчиларда Covid-19 иммунопрофилактикаси дастурини ишлаб чиқишни илмий-услубий асослаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар спортчиларни олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига 2022 йил 21 ноябрдаги шартнома асосида ва Андижон спортчиларни олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига 2023 йил 06 январдаги 01-сонли шартнома асосида амалиётига жорий этилган (Соғликни сақлаш хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 июлдаги 04/15 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эмлаш жараёнида қарши кўрсатмалар учун клиник-лаборатор қон кўрсаткичлари асосида спортчиларда сурункали юқумли-яллиғланиш холатлари ривожланиши хавфини аниқлаш, ўз ўрнида бу вакцинани токсик-аллергик реакция кўринишида бўлган ножўя таъсирини олдини олиш, спортчини умумий саломатлиги холатига ва спорт натижаларига таъсир кўрсатиш бўйича услубий тавсифнома ишлаб чиқилган, амалиётга жорий этилган. Иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича фойдаланилган усулларга нисбатан стандарт усуллар (антропометрик, морфофункционал) спортчиларнинг соғлиғини баҳолашда харажатларини камайтиришдан иборат, бунда тиббий ёрдам сифатини оширишда ушбу дастурдан фойдаланишда 4831200 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинди.
учинчи илмий янгилик: спортчиларда, жисмоний фаоллиги юқори бўлган инсонларда «Sputnik-V» вакцинаси билан иммунопрофилактика ўтказиш, биокимёвий кўрсаткичлар ва қон умумий таҳлилида бузилишларни вужудга келтирмай, иммунитетда сезиларли динамик ўзгаришларсиз иммун тизими ҳимоя механизмларини фаоллаштириши, ошириши, ҳамда вакцинани хавфсиз қўлланилишини таъминлаши исботлаш бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети томонидан 2024 йил 24 июндаги №6152-сонли хати билан расмийлаштирилган «Спортчиларда Covid-19 иммунопрофилактикаси дастурини ишлаб чиқишни илмий-услубий асослаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар спортчиларни олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига 2022 йил 21 ноябрдаги шартнома асосида ва Андижон спортчиларни олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига 2023 йил 06 январдаги 01-сонли шартнома асосида амалиётига жорий этилган (Соғликни сақлаш хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 июлдаги 04/15 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: соғлиғи ва жисмоний кўриниши ўзгача бўлган спортчиларни эмлаш хавфсиз ва самарадорли эканлигини асосланган. Иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган услубий тавсиянома касаллик хавфини пасайтириш, меҳнатга лаёқатсизлик кунларини қисқартириш, жисмоний машғулотларни ўтказиб юбормасдан, натижаларни сусайтирмасдан, жисмоний фаоллик даражасини оптимал сақлаб қолишдан иборат, бунда тиббий ёрдам сифатини оширишда ушбу дастурдан фойдаланишда 4831200 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинди.
тўртинчи илмий янгилик: спортчиларда, иммун тизими фаолиятини сусайтирувчи салбий омиллар бўлиб, ҳавотирланишни ўрта ва юқори даражалари, назоратни талаб этувчи психоэмоционал ҳолат ва ижтимоий мослашувчанлик, ҳаёт сифатини баҳолашда психологик хотиржамлик ва ижтимоий муносабатлар пасайиши исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети томонидан 2024 йил 24 июндаги №6152-сонли хати билан расмийлаштирилган «Спортчиларда Covid-19 иммунопрофилактикаси дастурини ишлаб чиқишни илмий-услубий асослаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар спортчиларни олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига 2022 йил 21 ноябрдаги шартнома асосида ва Андижон спортчиларни олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига 2023 йил 06 январдаги 01-сонли шартнома асосида амалиётига жорий этилган (Соғликни сақлаш хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 июлдаги 04/15 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: иммунопрофилактика ўтказишда спортчилар хавотирланиш даражасини ўрнатиш, уларни хиссий ва психологик холатларини аниқлаш имконига асос бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган услубий тавсиянома хавотирланишни юзага келтирувчи омилларни чуқур тушуниш, эмлашга тайёргарликни ва барча спортчиларни юқори даражада қамраб олишни қўллаб-қувватлашдан иборат, бунда тиббий ёрдам сифатини оширишда ушбу дастурдан фойдаланишда 4831200 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинди.
бешинчи илмий янгилик: спортчиларни «Sputnik-V» билан эмланганда туғма иммунитет хужайрали омиллари даражаси (лейкоцитлар ва нейтрофиллар r=0,85; лейкоцитлар ва моноцитлар r=0,73) бўйича корреляцион боғлиқлик исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети томонидан 2024 йил 24 июндаги №6152-сонли хати билан расмийлаштирилган «Спортчиларда Covid-19 иммунопрофилактикаси дастурини ишлаб чиқишни илмий-услубий асослаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар спортчиларни олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига 2022 йил 21 ноябрдаги шартнома асосида ва Андижон спортчиларни олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига 2023 йил 06 январдаги 01-сонли шартнома асосида амалиётига жорий этилган (Соғликни сақлаш хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 июлдаги 04/15 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: спортчиларни «Sputnik-V» билан эмлаш касалланишни янги ҳолатлари сонини камайтириш, касалликни оғир кечишини пасайтириш, спорт контингенти орасида вирус тарқалиши эҳтимолини сусайтириб жамоавий иммунитет ҳосил қилишга асос бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган услубий тавсиянома эмлаш жисмоний-ўқув базаларини ёпиш, мусобақаларни бекор қилиш каби мажбурий чеклов чоралар билан боғлиқ йўқотишларни минималлаштиришга ёрдам беради, бунда тиббий ёрдам сифатини оширишда ушбу дастурдан фойдаланишда 4831200 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинди

Yangiliklarga obuna bo‘lish