Sayt test rejimida ishlamoqda

   Бахронова  Адиба  Исмоиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятини амалга оширишга тайёрлаш механизми”, 13.00.01 –  Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped4710. 
Илмий раҳбар: Маъмуров Баходир Бахшуллоевич педагогика фанлари доктори., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Бердимуратова Алима Карлибаевна, философия фанлари доктори., проффесор; Нажимова Айсара Дуйсенбаева, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ургенч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятни амалга оширишга тайёрлашнинг назарий асослари ва педагогик механизмини такомиллаштириш ҳамда илмий методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятни амалга оширишга тайёрлаш жараёнининг мазмуни талабаларда ҳозиржавоблик, ташаббускорлик, кузатувчанлик, педагогик саводхонлик, масъулиятлилик, жавобгарлик ҳисси, ўқув вазифасини масъулият билан бажариш, обектив ва позитив дунёқарашга эга бўлиш каби сифатларни ривожлантириш параметрлари бўйича такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятни амалга ошириш имкониятлари (шарт-шароит, коммуникатив мулоқот, ижтимоий муносабат, ҳамкорликдаги фаолият, ўз-ўзини ривожлантириш, натижавийлик) касбий педагогик мезонларнинг ўзаро боғликлигини очиб бериш орқали аниқлаштирилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятни амалга оширишга тайёрлаш жараёнининг педагогик модели  дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятни ташкил этишда касбий ривожланиш, касбий кўникма, психологик, педагогик билимлар, мустақил нуқтайи назар, қизиқиш, ўзлигини англаш ғояси, тартиб-интизомга амал қилиш, шахсий ўзига хослик кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятга тайёрлашнинг ташкилий педагогик жараёни ижодий фаолиятга йўналтирилган конпитенсиявий бирликлар (лойиҳалаш, когнетив ёндашув, экстремал конструктив) устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятни амалга оширишга тайёрлаш бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятни амалга оширишга тайёрлаш жараёни мазмунини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Тарбиявий ишлар методикаси” номли дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-уил 25-июндаги 218-сон бууруғи; 218-547-сон рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятни амалга оширишга тайёрлаш жараёни мазмуни такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятни амалга оширишга тайёрлашга йўналтирилган педагогик технологиялар, ушбу жараённинг педагогик моделини такомиллаштиришга оид  таклиф ва тавсиялар  ва бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятни консептуал ва илғор ёндашувлар, миллий ҳамда халқаро тажрибалар асосида амалга оширишга тайёрлашга асосланган педагогик механизмларни жорий этишга доир таклиф ва тавсиялари  “Тарбиявий ишлар методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2021-уил 25-декабрдаги 538-сон бууруғи; 538-155-сон рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятни амалга оширишга тайёрлашнинг дидактик имкониятлари кенгайтирилган;
бошланғич синф ўқувчилари билан дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятни амалга оширишга тайёрлаш даражаларини назарий ва амалий машғулотлар, педагогик амалиёт мазмунига рефлексив диагностика муҳитида оптималлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Тарбиявий ишлар методикаси” номли дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-уил 25-июндаги 218-сон бууруғи; 218-547-сон рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятни амалга оширишга тайёрлаш жараёнига амалий-технологик жиҳатдан ёндашиш тизими такомиллаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish