Тураева Ирода Шераматовнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Ўзбек романларида этнографик фолклоризмларнинг бадиий-эстетик моҳияти ва вазифалари”. 10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fil.1960.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09
Расмий оппонентлар: Шарипова Лайло Фрунзеевна, филология фанлари доктори (DSc), Бухоро педагогика институти; Сариев Санъаржон Матчонбоевич, филологийа фанлари доктори (DSc), Урганч давлат университети профессори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек романларида этнографик фолклоризмларнинг фолклоризмлар тизимида тутган ўрни, спецификаси, шаклланиш омиллари, таснифи, бадиий-эстетик вазифалари, ёзувчи услубий маҳоратини белгилашдаги аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётида бадиий ижоднинг насрий турига алоқадор роман жанрининг жадидчилик, уруш даври, турғунлик, истиқлол арафаси, истиқлол замонида яратилган намуналарида этнографик фолклоризмларнинг ўрни, специфик белгилари, бошқа фолклоризм турларидан фарқи, муштарак томонлари, шаклланишининг ижтимоий-руҳий, бадиий-эстетик омиллари ва асослари очиб берилган;
бадиий ижодда полифолклоризм ҳодисасининг органик, структуравий ахборотли ёки таркибий-информацион, экзиценсиал, генератив, конструктив, кундалик, трансформатив, рационалистик, содда ва мураккаб, интуитив, табиий, мистик, гротеск, абсурд, стилистик-нутқий фолклоризм каби ранг-баранг кўринишлари яхлит тизим сифатида намоён бўлиб, улар орасида ижтимоий-этнографик фолклоризмлар алоҳида ўрин тутиши далилланган;
этнографик фолклоризмлар асарнинг миллийлигини кўрсатишга, бадииятини оширишга, ўзида кўпинча маданий турмуш воқеалари, тўй ва аза билан боғлиқ маросимлар, ҳар хил урф-одатлар, ирим-сиримлар талқинини беришга хизмат қилиши, бунда анъанавий поетик услуб воситаси, фолклор хронотопи манбаси бўлиб келиши асосланган;
ўзбек адабиётида этнографик фолклоризмлардан фойдаланиш поетик тажрибаси тадрижий такомилга эришгани, тарихийлик ва халқ тили, этнос маданияти, этнографияси билан алоқадорликда ўз эстетикасини намоён этиши, доминантликка эришиши ойдинлаштирилган;
ўзбек романнавислари ижодида қаҳрамон ва персонажларнинг миллий характери ҳамда психологиясининг этнографик фолклоризмлар орқали очиб берилишига алоқадор бадиий-эстетик усул ва воситалар, ёзувчиларнинг бу борадаги услубий маҳорат қирралари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек насрида этнографик фолклоризмларнинг бадиий-эстетик моҳияти ва вазифаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
диссертациянинг “Қаҳрамонларнинг миллий характерини очишда ёзувчиларнинг этнографик фолклоризмлардан фойдаланиш маҳорати” 3-боб материаллари, яъни ўзбек романнавислари ижодида қаҳрамон ва персонажларнинг миллий характери ҳамда психологиясининг этнографик фолклоризмлар орқали очиб берилишига алоқадор бадиий-эстетик усул ва воситалар аниқланиб, ёзувчиларнинг бу борадаги услубий маҳорат тамойиллари далиллаб кўрсатилганлигига оид хулосалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 12-февралдаги 04/1-341-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиёти тарихида фолклор ва ёзма адабиёт муносабати анъанавийлигини асослашда ушбу диссертациядаги илмий-назарий фикрлар муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилган;
илгари сурилган миллий қадриятларимиз, урф-одат ва маросимларимиз талқини ҳамда тасвирининг ёзувчи-шоирлар бадиий асарларида этнографик фолклоризм сифатида берилаётганини илмий асослаш, унинг спецификаси, таснифи, генезиси ва поетикаси масалаларини тизимли ҳал этиш миллий адабиётимиз бадиий тараққиёт хусусиятларини белгилаб кўрсатиш имконини бериши ҳақидаги фикр-мулоҳазалардан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Олтин воҳа” радиосида, “Қадрият” каби туркум кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган. Натижада миллий қадриятларимиз акс этган асарлар таҳлили мисолида адабиёт ва миллат тақдири боғлиқлиги ташвиқ қилинди. Бу эса телетомошабинларнинг ушбу масалалар юзасидан маълумотларга чуқурроқ эга бўлишига асос яратди. Бунинг натижасида ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни ҳам мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти ошишига эришилган. (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 17-05/30-сон маълумотномаси.07.02.2024.)