Умурова Феруза Пирмамат қизининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бадиий матнда хушмуомалалик ифодалашнинг социопрагматик аспекти”. 10.00.01 – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4035.
Илмий раҳбар: Нарходжаева Хуршида Шариповна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иқтисодиёт ва педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09
Расмий оппонентлар: Тоирова Гули Ибрагимовна, филология фанлари доктори (DSc), Бухоро давлат университети профессори; Давлатова Раъно Хайдаровна, филологийа фанлари доктори (DSc), Навоий давлат университети доценти.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилидаги бадиий матнларда хушмуомалаликни ифодаловчи тил бирликларининг социопрагматик хусусиятларини аниқлаш ва уларнинг социопрагматик тамойилларга асосланган тизимли таснифини илмий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хушмуомалалик стратегияларини таҳлил қилиш орқали, ҳурмат, эҳтиромни юзага чиқарувчи лексик воситалар ўзбек халқига хос миллий ва маданий қадрийатларни акс эттира олиши асосланган;
ўзбек тилидаги бадиий матнларда коммуникантлар нутқида хушмуомалаликни ифодалашнинг социопрагматик жиҳатлари, ижтимоий сифатлари – миллати, ёши, жинси, касб-кори кабилар билан боғлиқ ҳолда ҳамда муаййан нутқ вазийати, мулоқот шароити билан уйғунликда йаратилиши далилланган;
эркак ва аёл нутқидаги хушмуомалаликнинг ижтимоий ва маданий омилларга боғлиқ фарқлари ҳамда бу фарқлар бадиий матнларда қандай ифода этилиши социопрагматик аспектда чуқур таҳлил қилинган;
бадиий матндаги хушмуомалалик бирликларининг миллий-маданий хосланишига таъсир кўрсатувчи лексик-грамматик воситалар, ўзбек тилига хос нутқий этикетлар аниқланган, бадиий матнда ифода этилган мулоқотда хушмуомалалик ва ҳурмат тамойилларини ифодаловчи ўзбек тилининг лексик, синтактик воситалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Бадиий матнда хушмуомалаликни ифодалашнинг социопрагматик аспекти” мавзусини тадқиқ этиш натижалари асосида:
ўзбек тилидаги бадиий матнларда коммуникантлар нутқида хушмуомалаликни ифодалашнинг социопрагматик жиҳатлари, ижтимоий сифатлари – миллати, ёши, жинси, касб-кори кабилар билан боғлиқ ҳолда ҳамда муаййан нутқ вазийати, мулоқот шароити билан уйғунликда йаратилиши далилланган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2019-2022-йилда бажарилган А-ОТ-2019-10 рақамли “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини йаратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 15-октабрдаги 04/1-2865-сонли маълумотномаси). Натижада, хушмуомалалик тушунчасининг социопрагматик жиҳатлари, бадиий матнда муаллиф ва қаҳрамонлар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар, тил меъёрлари ва маданий контекстнинг хушмуомалалик ифодалаган услубий хусусийатлари таҳлилини илмий далиллар билан бойитиш имконини берган;
хушмуомалаликни жамият ва унинг аъзолари, муҳит, жинс, мақомига қараб ифодаланишига доир асосланган хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 – “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган(Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оъзбек тили ва адабийоти университетининг 2025-йил 25-январ № 04/1-289-сонлимаълумотномаси). Натижада ўзбек тилидаги бадиий матнларда коммуникантлар нутқида хушмуомалаликни ифодалашнинг социопрагматик жиҳатлари, ижтимоий сифатлари – миллати, ёши, жинси, касб-кори кабилар билан боғлиқ ҳолда ҳамда муаййан нутқ вазийати, мулоқот шароити билан уйғунликда турли мавзувий гуруҳларда намоён бўлиши борасида билдирилган илмий хулосаларидан лойиҳа доирасида ўқув луғатлар яратишнинг илмий-назарий асослари ишлаб чиқишда, матнлар тадқиқий методологиясига доир янги назарий қарашлар билан бойитишда фойдаланилган;
хушмуомалаликнинг ижтимоий мақом омилларига боғлиқ ҳолда намоён бўлувчи, фарқловчи хусусийатлари ва уларнинг нутқий ҳаракатлардаги прагматик вазифалари аниқланган, шунингдек, хушмуомалаликнинг лингвистик ифодаси, жумладан, ҳурмат, эҳтиром ва мулойимликни юзага чиқарувчи лексик воситалар ўзбек халқига хос миллий ва маданий қадрийатларни акс эттира олиши асосланган хулосалардан Қашқадарё вилойати телерадиокомпанийасининг “Файзли кун” тонгги дастури, “Олтин воҳа” радиосининг “Кун сиз билан” радиоешиттириши ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилойати телерадиокомпанийасининг 2024-йил 4-нойабрдаги 17-05/158-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув ва эшиттиришлар юртдошларимиз, хусусан, ёш авлодни халқимизнинг буюк илмий ва маънавий меросига ҳурмат, она тилимизга муҳаббат руҳида тарбиялашга, уларнинг илмий билимларини оширишга хизмат қилган..