Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраева Дилором Ғайбуллаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек адабиётида гендер тенглик талқини” 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари)
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD.Fil/4058 
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Исроил Исомиддинович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Расулова Умида Йўлдош қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек адабиётида гендер тенглик муаммосининг бадиий-эстетик ва ижтимоий идеал принциплари асосида талқин этилишига хос тарихий, назарий, динамик, поетик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ ва Ғарб адабий-поетик тажрибаларида аёлларни идеаллаштиришнинг афсонавий-ирфоний, фалсафий-тарихий, бадиий-эстетик асослари, аёллар муаммолари билан боғлиқ гендер феномени, икки жинс (аёл/эркак) ижтимоий типлари муносабатларининг адабиётдаги ўрни, поетик талқин хусусиятлари, даврий босқичлари асосланган;
қадимги даврдан то ҳозиргача ўзбек адабиёти намуналарида аёл шахсига муносабатнинг тарихий-ахлоқий ифодасидаги ўзига хосликлар гендер ва феминизм тушунчаларининг умумий ва фарқли белгилари, оғзаки ва ёзма адабиётда аёлларни улуғлаш, мақташ, таърифлаш мотивларининг маърифий аҳамияти, жадид адабиётида аёллар масаласига ижтимоий муносабатнинг бадиий ифода хусусиятлари, уларда кундошлик, саводсизлик туфайли хўрланган ва ҳақоратланган хотин-қизларнинг образи аниқланган;
ХХ аср ижодкорлари асарларида гендер тенглик талқини ҳам реалистик, ҳам сунъий равишда ёритилгани, ҳукмрон тузум мафкурасининг идеаллик, юксак ғоявийликка чорлови, тарихий даврга хос устувор ижтимоий, ахлоқий хусусиятларнинг қаҳрамон (персонаж) характери ва тақдирига таъсири далилланган;
ўзбек адабиёти тараққиётининг барча даврларида ижодкорларнинг аёл ва эркак идеали ёки улардан бирининг камситилиши, гендер феноменини тасвирлашдаги поетик маҳорати, индикатори, миллий дунёқараши, воқеликка эстетик муносабати таҳлиллар воситасида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек адабиётида гендер тенглик талқинини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қадимги даврдан то ҳозиргача ўзбек адабиёти намуналарида аёл шахсига муносабатнинг тарихий-ахлоқий ифодасидаги ўзига хосликлар гендер ва феминизм тушунчаларининг умумий ва фарқли белгилари далилланган, оғзаки ва ёзма адабиётда аёлларни улуғлаш, мақташ, таърифлаш мотивларининг маърифий аҳамияти очилган ушбу диссертация илмий натижалари, ундаги назарий қарашлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган “ОТ-ФИ-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7-жилд) чоп этиш” номли давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 15-январдаги №04/1-105-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиётида аёллар гендер тенглиги талқини хусусиятларини аниқлаш орқали бадиий матнда аёл образи тасвирини яратишнинг анъанавий ва замонавий тамойиллари очилган;
Шарқ ва Ғарб адабий-поетик тажрибаларида аёлларни идеаллаштиришнинг афсонавий-ирфоний, фалсафий-тарихий, бадиий-эстетик асослари, аёллар муаммолари билан боғлиқ гендер феномени, икки жинс (аёл/эркак) ижтимоий типлари муносабатларининг адабиётдаги ўрни, поетик талқин хусусиятлари, даврий босқичлари, жадид адабиётида аёллар масаласига ижтимоий муносабатнинг бадиий ифода хусусиятлари, уларда кундошлик, саводсизлик туфайли хўрланган ва ҳақоратланган хотин-қизларнинг образи далилланган хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими ҳузуридаги ёш ижодкорларнинг “Нилуфар” адабий тўгараги машғулотларини ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 10-январдаги №1-сонли маълумотномаси). Натижада улар ўзбек адабиётининг тараққиёт хусусиятлари, образлар таркиби, унда замон ва инсон, шахс ва жамият масалаларининг уйғун ҳолда берилиши далилланган;
ўзбек адабиёти тараққиётининг барча даврларида ижодкорларнинг аёл ва эркак идеали ёки улардан бирининг камситилиши, гендер феноменини тасвирлашдаги поетик маҳорати, индикатори, миллий дунёқараши, воқеликка эстетик муносабати ҳақидаги фикр-мулоҳазалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза”, “Адабий муҳит”, “Асрларнинг асраганлари” каби туркум кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 18-январдаги №01-09-17-сонли маълумотномаси). Натижада аёллар қисматига бағишланган асарлар таҳлили мисолида аёллар тақдири юрт ва миллат, келажак авлод тақдири билан боғлиқлиги аҳоли ўртасида тарғиб ва ташвиқ қилинди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish