Sayt test rejimida ishlamoqda

Саримсоков Сирожиддин Шойзоқович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Публицистик матнларнинг темпорал ва аспектуал характеристикаси (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”. 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3568
Илмий раҳбар: Мирсанов Ғайбулло Кулмуродович, филология фанлари доктори (DSc), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07 
Расмий оппонентлар: Тешабаева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Маҳмадиев Шавкатжон Суюнқулович, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади публицистик матнларда қўлланадиган феълларнинг темпорал ва аспектуал хусусиятларини, замон ва маконга оид маъноларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
публицистик матннинг структурасини шакллантиришга хизмат қиладиган асосий лисоний воситаларнинг дейктик бирликларни ифодаловчи ҳамда бошқа воситалар (замон, макон, аспект, модаллик) боғлиқлиги натижаси матн семантикасини ҳосил қилиши далилланган; 
инглиз ва ўзбек тили публицистик матнларининг семантик таркибини ҳосил қилишда аспектуал (бошланиш, давомийлик, тугалланганлик) ва темпорал (макон, замон) категорияларнинг фаоллашуви аниқланган;
қиёсланаётган тиллардаги публицистик матнларда фаоллашадиган аспектуал ва темпорал ҳодисаларни матндаги вақт, ҳаракат, воқелик, макон каби категориялар таъминлаши исботланган;
публицистик матнларнинг консептуал таркиби ижтимоий, сиёсий, кўнгилочар маълумотларнинг замони, макони, кечими, воқеланиши аспектуал ва темпорал категориялар ёрдамида очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Публицистик матнларнинг темпорал ва аспектуал характеристикасини инглиз ва ўзбек тиллари мисолида тадқиқ ва таҳлил қилиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
публицистик матннинг структурасини шакллантиришга хизмат қиладиган асосий лисоний воситаларнинг дейктик бирликларни ифодаловчи ҳамда бошқа воситалар (замон, макон, аспект, модаллик) боғлиқлиги натижаси матн семантикасини ҳосил қилишига доир илмий-назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа иттифоқининг Эрасмус+ дастури 58545-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” грант лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 8-октябрдаги 2108/02-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида яратилган модулдаги публицистик матнларнинг темпорал ва аспектуал характеристикаси тилнинг ривожланиш қонуниятларига бўйсуниши ҳамда аудитория томонидан ушбу қонуниятларга тегишли муносабатни шакллантиришга эришилган;
инглиз ва ўзбек тили публицистик матнларининг семантик таркибини ҳосил қилишда аспектуал (бошланиш, давомийлик, тугалланганлик) ва темпорал (макон, замон) категорияларнинг фаоллашуви ҳақидаги илмий-назарий қарашлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сон хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 8-октябрдаги 2106/02-сон маълумотномаси). Бунга асосан, асосий илмий назарий қарашларга кўра, инглиз ва ўзбек тилларидаги публицистик матнларда аспектуал ва темпорал категориялар маълум бир вақт оралигʻида ҳодисаларнинг изчиллиги ва уларнинг фаолиятини таъкидлаш учун қўлланилган;
қиёсланаётган тиллардаги публицистик матнларда фаоллашадиган аспектуал ва темпорал ҳодисаларни матндаги вақт, ҳаракат, воқелик, макон каби категориялар таъминлаши юзасидан билдирилган хулосалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 13-октябр куни эфирга узатилган “Идрок” кўрсатувининг навбатдаги сонини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 16-октябрдаги 01-07/279-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур аспектуал ва темпорал категориялар асосида тилларнинг матндаги вақт, ҳаракат, воқелик ва макон каби категориялар билан боғлиқлиги ҳамда уларнинг бир-бирини қандай тўлдириши ёритилган;
публицистик матнларнинг консептуал таркиби ижтимоий, сиёсий, кўнгилочар маълумотларнинг замони, макони, кечими, воқеланиши аспектуал ва темпорал категориялар ёрдамида очиб беришда ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2021-2023 йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвирини моногафик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги илмий-тадқиқот ишида фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2025-йил 15-январдаги 17/1-сон маълумотномаси) ва натижада матнларнинг темпорал ва аспектуал характеристикаси тўғрисидаги хулосалар фолклорда замон ва аспект тушунчаларининг ўзига хослиги аниқланган ва матнда фаоллашувчи категориялар орасидаги фарқлар ва ўхшашликлар ўрганилиб, матнларнинг маъно ва структураси этнолингвистикага таъсирини таҳлил қилишда қўлланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish