Хайтбаев Ойбек Алламбергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ҳозирги ўзбек ва қорақалпоқ адабий тилларида фразеологик синонимия”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil5150.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Курбониязов Гулмирза Аламбергенович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор; Холмуратов Икром Оқманович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги фразеологик синонимиянинг ўзига хос хусусиятлари ва ўхшаш жиҳатларини аниқлаш, тилларнинг ментал хусусиятларига хос фразеологик ибораларнинг ишлатилишидаги хусусий жиҳатларини, уларнинг миллий-маданий ўзига хосликларини изоҳлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги синоним фраземаларнинг семантик хусусиятлари, денотатив, коннататив семалари иштирокига кўра маъно турлари, таркибидаги узвларнинг ўзаро муносабатларига кўра аллофраземаларнинг ҳосил бўлиш қонуниятлари асосланган;
қиёсланаётган тиллардаги фразеологик синонимларнинг семантик-структурал хусусиятлари, таркибидаги уюштирувчи сўзнинг маъноси асосида икки, уч, тўрт ва ундан ортиқ компонентли фраземаларнинг муштарак ва дифференциал жиҳатлари асослаб берилган;
ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги синоним фраземаларнинг прототипларини, ҳосил бўлиш йўлларини таҳлил қилиш орқали халқнинг турмуш тарзи, тарихи, касб-кори, миллий урф-одат дастурларига хос бўлган миллий-маданий хусусиятларининг муштарак ва фарқли жиҳатлари аниқланган;
ўзбек ва қорақалпоқ адиблари фразеологик синонимлардан фойдаланишда уларнинг компонентларини трансформация қилиш, градация, аллюзия, фраземалар антонимини ёнма-ён келтириш орқали образли метафорик контекст яратиш, нутқнинг коннотациясини орттириш имкониятлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги фразеологик синонимларнинг лингвистик таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги синоним фраземаларнинг семантик хусусиятлари, денотатив, коннотатив семалари иштирокига кўра маъно турлари, таркибидаги узвларнинг ўзаро муносабатларига кўра аллофраземаларнинг ҳосил бўлиш қонуниятлари билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 6-сентябрдаги 329/1-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган материалларнинг қариндош тиллардаги фразеологик синонимларнинг лисоний хусусиятлари тўғрисидаги назарий материаллар билан бойитилишига, ишнинг илмий савияси ортишига эришилган;
қиёсланаётган тиллардаги фразеологик синонимларнинг семантик-структурал хусусиятлари, таркибидаги уюштирувчи сўзнинг маъноси асосида икки, уч, тўрт ва ундан ортиқ компонентли фраземаларнинг муштарак ва дифференциал жиҳатларига оид хулосалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи музейида фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи музейининг 2024-йил 22-октябрдаги 01-02/3-199-сон маълумотномаси). Натижада музейнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқларини акс эттирувчи кўргазмалар, тайёрланган экспозиция материалларининг бойитилишига манба сифатида асос бўлган;
ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги синоним фраземаларнинг прототипларини, ҳосил бўлиш йўлларини таҳлил қилиш орқали халқнинг турмуш тарзи, тарихи, касб-кори, миллий урф-одат ва дастурларига хос бўлган миллий-маданий хусусиятларнинг муштарак ва фарқли жиҳатларига оид хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси телеродиокомпанияси томонидан тайёрланган 2024-йил 2-май куни эфирга берилган “Ассалаwма áлейкум, Қарақалпақстан” кўрсатуви ҳамда 2024-йил 18-июн куни эфирга берилган “Саз сáwбет ҳáм кеwил ашар баǵдарламалар” бош таҳририяти томонидан тайёрланган “Кúш билимде” эшиттиришида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2024-йил 13-сентябрдаги 05-22/417- сон маълумотномаси). Натижада синоним фраземаларнинг тилимизда тутган ўрнини, миллий-маданий хусусиятларини оммага тушунтириш асносида кенг жамоатчиликнинг бадиий адабиётга бўлган қизиқишларини янада оширишга эришилган;
ўзбек ва қорақалпоқ адиблари фразеологик синонимлардан фойдаланишда уларнинг компонентларини трансформация қилиш, градация, аллюзия, фраземалар антонимини ёнма-ён келтириш орқали образли метафорик контекст яратиш, нутқнинг коннотациясини орттириш имкониятларига доир натижалардан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг ёш ижодкорлар малакасини оширишда, турли тўгарак, семинар ва маҳорат дарслари ўтказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 2-декабрдаги 109-сон маълумотномаси). Натижада ёш адибларнинг асарларида фраземалардан халқларнинг миллий-маданий хусусиятларидан келиб чиқиб, ўринли фойдаланиш, улардан таъсирчан бадиий приёмларни яратишдаги маҳорати такомиллаштирилган.