Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдимуратова Абадан Баймуратовна
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
“Алпомиш” достонининг Фозил Йўлдош ва Ўғуз жиров (Х.Ниязов) версияларининг қиёсий тадқиқи (сюжет, мотив ва образлар кесимида) 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2669
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Турдимов Шомирза Ганиевич, филология фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бахадирова Саригул, филология фанлари доктори, профессор; Сайитқулов Илҳом, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек халқ қаҳрамонлик достони “Алпомиш”нинг Фозил Юлдош ўғли варианти билан қорақалпоқ халқ қаҳрамонлик достони “Алпамис”нинг Ўғуз жиров (Х.Ниязов) вариантини қиёсий-типологик нуқтайи назардан сюжет, мотив ва образлар кесимида, улар ўртасидаги умумийлик ва фарқларни аниқлаш, уларнинг қиёсий-типологик тадқиқотини амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
достон вариантларининг ёзиб олиниши ҳамда нашрлари, ўрганилиш тарихи таҳлил қилинган ва “Алпомиш” достонининг ўзбек (Фозил Йўлдош ўғли) ва қорақалпоқ (Ўғуз жиров) вариантлари миллий версиялар ичида энг мумтоз вариантлар эканлиги олимлар фикри билан тасдиқланган;
вариантлар қиёсланиб, сюжетдаги, образлардаги умумийлик ва фарқли жиҳатлари аниқланган; ғайритабиий туғилиш, исм қўйиш, қайлиқдан келган хабар, илк баҳодирлик синови, от танлаш, от билан куч синашиш, қаҳрамона дўстлик каби асосий мотивларнинг вариантларда ўзига хос фарқларга эга эканлиги асосланган;
достон вариантларининг қиёсий таҳлили уларнинг ҳар бирида турғун мотивларларнинг турли инвариантларининг борлигини кўрсатади, бу ҳар бир вариант сюжет, мотив, образларида архаик элементларнинг устувор эканлиги ва достоннинг қадимийлигини исботлаш учун хизмат қилиши аниқланган;
достонда эпик от образининг шаклланишида архаик рудиментлар сақланганлиги, қадимий мифологик тушунчалар, дунёқарашнинг  эпос яратиш анъаналарида иштирок этганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
“Алпомиш” достонининг ўзбек (Фозил Йўлдош ўғли) ҳамда қорақалпоқ (Ўғуз жиров) вариантлари генезиси, типологияси ҳам поетикасини қиёсий ўрганишда олинган илмий натижалар асосида:
“Алпомиш” достонининг ўзбек (Фозил Йўлдош ўғли) ҳамда қорақалпоқ (Ўғуз жиров) вариантлари қиёсий-типологияси ҳамда поетикасини қиёсий ўрганишда олинган илмий-назарий хулосалар натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда амалга оширилган илмий ишлар режасига мувофиқ, ФА-Ф-1-005-сон “Қорақалпоқ фолклори ва адабиётшунослик тарихини ўрганиш” (2017-2020 йиллар) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 21-октябр санасидаги №488/1-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва қорақалпоқ қаҳрамонлик достонларининг вариантларини қиёсий типологияси билан боғлиқ қарашлар, фолклоршунослик илмида илмий-назарий жиҳатдан янги маълумотлар билан бойитилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ташкил этилган бадиий таржима ва поезия бўйича халқаро конференцияларда, “Қорақалпоқ адабиёти дурдоналари” кўп жилдли китоблар тўпламини нашрга тайёрлашда, тўгарак ва маҳорат ошириш ишларини ўтказишда ёш ижодкорларнинг бадиий ва назарий маҳоратини оширишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 16-октябр санасидаги №01-03/865-сон маълумотномаси). Натижада ёш авлодга ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш, миллий фахр туйғуларини шакллантиришда мақолалардан фойдаланилди ва фолклоршунослик фани бўйича билимлари оширилди.
“Алпамис” достонининг Ўғуз жиров варианти ёзиб олинишига 90 йил тўлиши муносабати бўйича тадқиқотнинг илмий-назарий хулосаларидан Қорақалпоғистон радиосининг “Руwхıйлıқ бостанı” радио эшиттиришларида фойдаланилган. (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2024-йил 21-июн санасидаги №8374-сон ва 25-июн санасидаги №3401-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот манбалари орқали адабий-бадиий мавзудаги радиодастурларнинг тингловчиларига халқимиз томонидан йаратилган бой номоддий маданий мероси, кўп асрлик қадрийатлари тизимининг йош авлод маънавий камолотидаги тутган ўрни ва аҳамийати хусусидаги йанги маълумотлар орқали достонларнинг нашр этилиши, ўрганилиши каби масалалар кенг томошабинлар оммасига етказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish