Sayt test rejimida ishlamoqda

Раимова Дурдона Дурдибай қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Автомобил транспорти соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.03 - “Саноат иқтисодиёти” ҳамда 08.00.15 - “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2024.4.PhD/Iqt4854
Илмий раҳбар: Абдуллаев Ахрор Жахбарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети:
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хотамов Ибодулла Сагдуллаевич иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Автомобил транспорти соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “автотранспорт хизматлари соҳасида кичик бизнесни ривожлантириш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни давлат хусусий шерикликнинг экстерналистик самараси асосида кичик автокорхоналарни ауцорсинг хизматларини кўрсатиш тизимига ўтказилишини асослаш орқали такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикаси автомобил транспорти соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик орқали автотранспорт хизматлари кўрсатишни ауцорсингга ўтказиш босқичларини самарали амалга оширилишини таъминлашда логистик ауцорсинг маркази тузилмасини ташкил этиш таклифи асосланган; 
минтақада кичик бизнес субъектлари томонидан кўрсатилаётган транспорт хизматлари ҳажмига иқтисодиёт тармоқлари таъсирини баҳолашда транспорт соҳасидаги кичик корхонанинг ҳаракатланувчи таркиби (енгил ва ўрта юк автомобиллари, микроавтобуслар ва ҳ.к.) ва керакли ускуна ҳамда жиҳозларни (таъмирлаш ва диагностикалаш қурилмалари, ёқилғи-мойлаш ускуналари каби) сотиб олиш жараёнларини оптималлаштириш таклифи асосланган;  
Қорақалпоғистон Республикаси автомобил транспорти соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини иқтисодий-математик моделлаштириш асосида 2028 йилга қадар кичик корхоналар томонидан кўрсатиладиган автотранспорт хизматлари ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида автотранспорт соҳасини амалиётига:
услубий ёндашувга кўра “автотранспорт хизматлари соҳасида кичик бизнесни ривожлантириш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни давлат хусусий шерикликнинг экстерналистик самараси асосида кичик автокорхоналарни ауцорсинг хизматларини кўрсатиш тизимига ўтказилишини асослаш орқали такомиллаштиришга оид назарий – услубий ишланмалардан олий оʻқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Транспорт иқтисодиёти” ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ташкент давлат транспорт университети кенгашнинг 2024 йил, 28 октябрдаги 292-У-сонли баённомаси, №5-292-458). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида талабаларда автотранспорт хизматлари соҳасида кичик бизнесни ривожлантиришнинг оʻзига хос хусусиятлари (ташкилий, техник) ва тамойилларини, халқаро талаблар ва қоидаларни ҳисобга олувчи автотранспорт хизматларидан фойдаланиш нуқтайи назаридан такомиллаштирилган “автотранспорт хизматлари соҳасида кичик бизнесни ривожлантириш” тушунчаси юзасидан янги назарий билимларни шакллантириш имкони яратилган;
Қорақалпоғистон Республикаси автомобил транспорти соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик орқали автотранспорт хизматлари кўрсатишни ауцорсингга ўтказиш босқичларини самарали амалга оширилишини таъминлашда логистик ауцорсинг маркази тузилмасини ташкил этиш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси амалиётига жорий этилган (бошқарманинг 2024-йил 10-сентябрдаги 01/10-212-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этиш натижасида транспорт хизмати кўрсатувчи корхонанинг йўловчи ташиш ҳажми ва бошқа транспорт хизматлари кўрсатиш 12 фоизга ошириш имконияти яратилган;
минтақада кичик бизнес субъектлари томонидан кўрсатилаётган транспорт хизматлари ҳажмига иқтисодиёт тармоқлари таъсирини баҳолашда транспорт соҳасидаги кичик корхонанинг ҳаракатланувчи таркиби (енгил ва ўрта юк автомобиллари, микроавтобуслар ва ҳ.к.) ва керакли ускуна ҳамда жиҳозларни (таъмирлаш ва диагностикалаш қурилмалари, ёқилғи-мойлаш ускуналари каби) сотиб олиш жараёнларини оптималлаштириш  бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси амалиётига жорий этилган (бошқарманинг 2024-йил 10-сентябрдади 01/10-212-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этиш натижасида автотранспорт саноати корхоналарини фаолиятида ушбу моделларни жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналари фойдасини 11 фоизгача ошириш имкони яратилган;
Қорақалпоғистон Республикаси автомобил транспорти соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини иқтисодий-математик моделлаштириш асосида 2028 йилга қадар кичик корхоналар томонидан кўрсатиладиган автотранспорт хизматлари ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида томонидан жорий этилган (2024-йил 10-сентябрдаги 01/10-212-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Қорақалпоғистон Республикаси Савдо саноат палатаси“ ни самарали бошқариш режалари ишлаб чиқилган ва автотранспорт корхоналари фаолиятини оптималлаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish