Sayt test rejimida ishlamoqda

Орипова Феруза Шопулатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  Тухумдон эндометриози ривожланиш хавфининг иммуногенетик жиҳатлари ва даволаш усуллари; 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология; 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4 DSc./Tib781.
 Илмий маслаҳатчилар: Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Рахматуллаева Махфуза Мубиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ешимбетова Гулсара Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рузиева Нодира Хакимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: С.Ж.Асфендияров номидаги Қозиғистон Миллий Тиббиёт университети (Қозиғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тухумдон эндометриомаси ривожланиш хавфининг иммуногенетик жихатларини аниқлаш орқали даволлаш усулларига  қиёсий ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.  
III . Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор тухумдон эндометриомаси бўлган аёлларда туғма иммунитетнинг ҳужайравий омиллари миқдорининг камайиши ва гуморал омиллар концентрация ошиши билан тавсифланган, бепуштлиги бўлган аёлларда бу ўзгаришлар чуқур эканлиги аниқланган;
тухумдон эндометриомасида эрта (CD25+) ва ўрта (CD HLA DR+) фаоллашув маркёрлари бўлган лимфоцитлар сони ишонарли даражада ошган, апоптоз маркёри билан лимфоцитлар эса камайган, ўрганилган лимфоцитлар миқдори ортиши ва камайиши бепуштлик мавжуд аёлларда яққоллиги аниқланган;
тухумдон эндометриомаси ташҳисланган беморларда периферик қондаги цитокин профилидаги дисбаланс IL-2 синтезининг инертлиги орқали таъминланувчи иммунореактивликнинг амалга ошиши пасайиши билан чуқурлашган, тухумдон эндометриомасининг ривожланиши ва унинг клиник белгилари намоён бўлиши VEGFA генининг rs2010963 полиморфизми билан ассоцирланиши исботланиб, тухумдон эндометриомаси мавжуд аёлларда ангиогенез омили (VEGFA генининг 634 G/C) rs2010963 полиморфизми тақсимотининг хусусияти аниқланган;
ангиогенез омили генининг аллел полиморфизми ва тухумдон эндометриомаси ривожланиши, унинг чаноқ аъзоларидаги оғриқлар ва бепуштлик кўринишида намоён бўлиши ўртасида боғлиқликни баҳолаш асосида тухумдон эндометриомаси ривожланишига мойиллик туғдирувчи  муҳим комбинациялар VEGF G/C и G/G ангиогенез омили генларининг полиморф вариантлари генотипларининг қўшилиб келиши эканлиги аниқланган;
тухумдон эндометриомаси билан аёлларда клиник кўринишларга кўра, иммунмодуляцияловчи воситаларни қўллаш орқали коррекцияловчи чора-тадбирларни ўтказиш схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2024 йил 10 декабрдаги 10/56 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор тухумдон эндометриомаси бўлган аёлларда туғма иммунитетнинг ҳужайравий омиллари миқдорининг камайиши ва гуморал омиллар концентрация ошиши билан тавсифланган, бепуштлиги бўлган аёлларда бу ўзгаришлар чуқур эканлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тухумдон эндометриомаси бўлган аёлларда туғма иммунитетнинг ҳужайравий омиллари миқдорининг камайиши ва гуморал омиллар концентрация ошиши билан тавсифланган, бепуштлиги бўлган аёлларда бу ўзгаришлар чуқур эканлиги аниқланган бўлиб, бу ўз навбатида мазкур касалларда учрайдиган асоратларни олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар  Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти бўйича буйруқ (04.11.2024 й.; 153-сонли.), Республика Ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали  бўйича буйруқ (31.10.2024 й.; № 567), Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти филиали бўйича буйруқ (01.11.2024 й.; № 102-И)  билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: тухумдон эндометриомаси бўлган аёлларда туғма иммунитетнинг ҳужайравий омиллари миқдорининг камайиши ва гуморал омиллар концентрация ошишини даволаш жараёнида инобатга олиниши, ривожланиш хавфи юқори бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тухумдон эндометриомаси бўлган аёлларда туғма иммунитетнинг ҳужайравий омиллари миқдорининг камайиши ва гуморал омиллар концентрация ошишини даволаш жараёнида инобатга олиниши, ривожланиш хавфи юқори бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини бериб: беморнинг даволаниш муддатини ўртача 5 кунгача қисқартириб, поликлиникада даволаниш тўлов миқдори 900000 сўмга камайтирган (хусусий тиббий клиниканинг прейскурантига кўра  1 кунлик даволаниш 180000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 110000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: тухумдон эндометриомаси бўлган аёлларда туғма иммунитетнинг ҳужайравий омиллари миқдорининг камайиши ва гуморал омиллар концентрация ошишини даволаш жараёнида инобатга олиниши, ривожланиш хавфи юқори бўлган асоратларнинг камайтириш, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади ҳамда асоратларни  камайтириш имконини беради; 
иккинчи илмий янгилик: тухумдон эндометриомасида эрта (CD25+) ва ўрта (CD HLA DR+) фаоллашув маркёрлари бўлган лимфоцитлар сони ишонарли даражада ошган, апоптоз маркёри билан лимфоцитлар эса камайган, ўрганилган лимфоцитлар миқдори ортиши ва камайиши бепуштлик мавжуд аёлларда яққоллиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тухумдон эндометриомасида эрта (CD25+) ва ўрта (CD HLA DR+) фаоллашув маркёрлари бўлган лимфоцитлар сони ишонарли даражада ошиши, апоптоз маркёри билан лимфоцитлар эса камайишини инобатга олиниши даволаниш самарасини оширишга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар  Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти бўйича буйруқ (04.11.2024 й.; 153-сонли.), Республика Ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали  бўйича буйруқ (31.10.2024 й.; № 567), Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти филиали бўйича буйруқ (01.11.2024 й.; № 102-И)  билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: тухумдон эндометриомасида эрта, ўрганилган лимфоцитлар миқдори ортиши ва камайиши бепуштлик мавжуд аёлларда яққол ифодаланганлигини назарда тутиб даволаш режасини тузилиши ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тухумдон эндометриомасида эрта, ўрганилган лимфоцитлар миқдори ортиши ва камайиши бепуштлик мавжуд аёлларда яққол ифодаланганлигини назарда тутиб даволаш режасини тузилиши: беморнинг даволаниш муддатини ўртача 5 кунгача қисқартириб, поликлиникада даволаниш тўлов миқдори 900000 сўмга камайтирган (хусусий тиббий клиниканинг прейскурантига кўра  1 кунлик даволаниш 180000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 110000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: тухумдон эндометриомасида эрта, ўрганилган лимфоцитлар миқдори ортиши ва камайиши бепуштлик мавжуд аёлларда яққол ифодаланганлигини назарда тутиб даволаш режасини тузилиши даволаниш самарасини оширишга даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради; 
учинчи илмий янгилик: тухумдон эндометриомаси ташҳисланган беморларда периферик қондаги цитокин профилидаги дисбаланс IL-2 синтезининг инертлиги орқали таъминланувчи иммунореактивликнинг амалга ошиши пасайиши билан чуқурлашган, тухумдон эндометриомасининг ривожланиши ва унинг клиник белгилари намоён бўлиши VEGFA генининг rs2010963 полиморфизми билан ассоциирланиши исботланган, тухумдон эндометриомаси мавжуд аёлларда ангиогенез омили (VEGFA генининг 634 G/C) rs2010963 полиморфизми тақсимотининг хусусияти аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тухумдон эндометриомаси ташҳисланган беморларда периферик қондаги цитокин профилидаги дисбаланс IL-2 синтезининг инертлиги орқали таъминланувчи иммунореактивликнинг амалга ошиши пасайиши билан чуқурлашган, тухумдон эндометриомасининг ривожланиши ва унинг клиник белгилари намоён бўлиши VEGFA генининг rs2010963 полиморфизми билан ассоциирланиши исботланган бўлиб, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда, оператив даво муолажалари сонининг камайишига ҳамда даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар  Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти бўйича буйруқ (04.11.2024 й.; 153-сонли), Республика Ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали  бўйича буйруқ (31.10.2024 й.; № 567), Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти филиали бўйича буйруқ (01.11.2024 й.; № 102-И)  билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: тухумдон эндометриомаси ташҳисланган беморларда периферик қондаги цитокин профилидаги дисбаланс IL-2 синтезининг инертлиги орқали таъминланувчи иммунореактивликнинг амалга ошиши пасайиши билан чуқурлашганлигини инобатга олиниши ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда фойдаланиш имконини бериб, беморларда касаллик кечишини башоратлаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: тухумдон эндометриомаси ташҳисланган беморларда периферик қондаги цитокин профилидаги дисбаланс IL-2 синтезининг инертлиги орқали таъминланувчи иммунореактивликнинг амалга ошиши пасайиши билан чуқурлашганлигини инобатга олиниши ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда фойдаланиш имконини бериб, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларни сарфланадиган харажатларини 900000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: тухумдон эндометриомаси ташҳисланган беморларда периферик қондаги цитокин профилидаги дисбаланс IL-2 синтезининг инертлиги орқали таъминланувчи иммунореактивликнинг амалга ошиши пасайиши билан чуқурлашганлигини инобатга олиниши ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда фойдаланиш имконини бериб, даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 900000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 550000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: ангиогенез омили генининг аллел полиморфизми ва тухумдон эндометриомаси ривожланиши, унинг чаноқ аъзоларидаги оғриқлар ва бепуштлик кўринишида намоён бўлиши ўртасида боғлиқликни баҳолаш асосида тухумдон эндометриомаси ривожланишига мойиллик туғдирувчи  муҳим комбинациялар VEGF G/C и G/G ангиогенез омили генларининг полиморф вариантлари генотипларининг қўшилиб келиши эканлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тухумдон эндометриомаси ривожланишига мойиллик туғдирувчи  муҳим комбинациялар VEGF G/C и G/G ангиогенез омили генларининг полиморф вариантлари генотипларининг қўшилиб келишини аниқланганлиги, шифо жараёнини тезлаштириб асоратларни камайтирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар  Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти бўйича буйруқ (04.11.2024 й.; 153-сонли), Республика Ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали  бўйича буйруқ (31.10.2024 й.; № 567), Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти филиали бўйича буйруқ (01.11.2024 й.; № 102-И)  билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: тухумдон эндометриомаси ривожланишига мойиллик туғдирувчи  муҳим комбинациялар VEGF G/C и G/G ангиогенез омили генларининг полиморф вариантлари генотипларининг қўшилиб келишини аниқланганлиги маҳаллий ва умумий асоратларнинг учраш даражасини 2 бараварга, даволаниш муддатини ўртача 5 кунга  камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тухумдон эндометриомаси ривожланишига мойиллик туғдирувчи  муҳим комбинациялар VEGF G/C и G/G ангиогенез омили генларининг полиморф вариантлари генотипларининг қўшилиб келишини аниқланганлиги маҳаллий ва умумий асоратларнинг учраш даражасини 2 бараварга, даволаниш муддатини ўртача 5 кунга  камайтириш имконини бериб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 900000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 550000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: тухумдон эндометриомаси ривожланишига мойиллик туғдиручи сабабларни аниқлаб ривожланиши мумкин бўлган асоратларини башорат қилиш ва олдини олиш, давлолаш бўйича ишлаб чиқилган усулларнинг амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 900000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 550000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
бешинчи илмий янгилик: тухумдон эндометриомаси билан аёлларда клиник кўринишларга кўра, иммунмодуляцияловчи воситаларни қўллаш орқали коррекцияловчи чора-тадбирларни ўтказиш схемаси ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тухумдон эндометриомаси билан аёлларда клиник кўринишларга кўра, иммунмодуляцияловчи воситаларни қўллаш орқали коррекцияловчи чора-тадбирларни ўтказиш схемаси ишлаб чиқилганлиги, шифо жараёнини тезлаштириб асоратларни камайтирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар  Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти бўйича буйруқ (04.11.2024 й.; 153-сонли), Республика Ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали  бўйича буйруқ (31.10.2024 й.; № 567), Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти филиали бўйича буйруқ (01.11.2024 й.; № 102-И)  билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: тухумдон эндометриомаси билан аёлларда клиник кўринишларга кўра, иммунмодуляцияловчи воситаларни қўллаш орқали коррекцияловчи чора-тадбирларни ўтказиш схемаси ишлаб чиқилганлиги, даволаниш муддатини ўртача 5 кунга  камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тухумдон эндометриомаси билан аёлларда клиник кўринишларга кўра, иммунмодуляцияловчи воситаларни қўллаш орқали коррекцияловчи чора-тадбирларни ўтказиш маҳаллий ва умумий асоратларнинг учраш даражасини 2 бараварга, даволаниш муддатини ўртача 5 кунга  камайтириш имконини бериб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 900000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 550000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: тухумдон эндометриомаси ривожланишига мойиллик туғдиручи сабабларни аниқлаб ривожланиши мумкин бўлган асоратларини башорат қилиш ва олдини олиш, давлолаш бўйича ишлаб чиқилган усулларнинг амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 900000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 550000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish