Меликулова Гавхар Эшбоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритларидан экологик тоза, озуқабоп аммоний, кальций ва калий фосфатлари олишнинг чиқиндисиз, самарали технологияларини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Т777.
Илмий маслаҳатчилар: Тожиев Рустам Расулович, техника фанлари доктори, профессор; Мирзакулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/05.05.2023.К/Т.35.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Реймов Ахмет Мамбеткаримович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Зокиров Бахтиёр Собиржанович, кимё фанлари доктори, профессор; Пулатов Хайрулла Лутпуллаевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: МҚ фосфоритларидан олинган ЭФК, оҳактош, флотацион KCI асосида минерал қўшимчалар, озуқабоп ва ундан юқори тозаликдаги донадор ҳамда кристалл NH4Н2РО4, Са(Н2РО4)2, СаНРО4, Са3(РО4)2 ва КН2РО4 ни олишнинг чиқиндисиз, энергия ва ресурстежамкор технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
МҚ фосфоритидан олинган ЭФКни аммонизация йўли билан F-, SO4-2, AI+3, Fe+2/+3, Ca+2, Mg+2 ва бошқа зарарли аралашмалардан чуқур тозалаш жараёнларининг қонуниятлари ва технологик омилларнинг мақбул шароитлари аниқланган;
аммофос ва МАФ-А ўғитлари асосидаги саноат маҳсулотларидан аралашмалардан тозаланган озуқабоп тозаликдаги эритмалар олиш жараёнларининг шароитлари ва мақбул технологик омиллари аниқланган;
МҚ фосфоритининг F- ва SO4-2 анионларидан тозаланган ЭФКни буғлатиш жараёнида Р2О5 концентрациясининг кенг оралиғидаги фторсизлантирилган ва сульфатсизлантирилган ЭФК билан оҳактошни парчалаб озуқабоп, донодорланган Са(Н2РО4)2 олиш жараёнларидаги кимёвий таркиб ва реологик хоссаларга технологик омилларнинг таъсир қонуниятлари аниқланган;
илк бор циклик усулда оҳактошни концентрланган ЭФКнинг юқори меъёрларида парчалаб озуқабоп, кристалл шаклдаги Са(Н2РО4)2 олиш жараёнларини технологик омилларининг мақбул шароитлари аниқланган;
илк бор оҳактошни тозаланган ЭФК билан парчалаш ҳамда NH4Н2РО4 эритмасини концентрланган Са(NО3)2.4H2О эритмаси ва оҳактош билан конверсиялаш орқали озуқабоп СаНРО4 ва Са3(РО4)2 олинган ва технологик омилларнинг мақбул шароитлари аниқланган;
илк бор МҚ фосфоритидан олинган аммофос ва МАФ-А ўғитлари, аммоний фосфат қуйқалари ва ЭФКни комплекс қайта ишлаш йўли билан экологик тоза, озуқабоп ва ундан юқори тозаликдаги, донодор ва кристал шакллардаги NH4Н2РО4, Са(Н2РО4)2, СаНРО4, Са3(РО4)2 олишнинг чиқиндисиз технологияси ишлаб чиқилган;
МҚ фосфоритидан олинган NаН2РО4 эритмасини KCI иштирокида конверсия қилиб КН2РО4 олиш жараёнининг мақбул технологик омиллари тажрибада ўрнатилган ва тўрт компонентли К+,Na+//Cl-,H2PO4--H2O системасининг эрувчанлик диаграммаси бўйича назарий асосланган;
NаН2РО4 эритмасини флотацион KCI иштирокида конверсия қилиб КН2РО4 ишлаб чиқаришнинг моддий оқими ва баланси тузилган, чиқиндисиз технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. МҚ фосфат хомашёсидан олинган ЭФКни чуқур тозалаш технологиясини ишлаб чиқиш ва унинг асосида юқори сифатли озуқабоп NH4Н2РО4, Са(Н2РО4)2, СаНРО4, Са3(РО4)2 ва КН2РО4 ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан “Суюқ азот-кальцийли ўғитлар олиш усули”га (IAP 05606, 2013) патент олинган. Натижада, концентрланган Са(NО3)2.4H2О эритмаси олиш ва уни қўллаб МҚ ЮКФК-нинг ЭФКси олиш имконини берган;
МҚ ЮКФКдан озуқабоп ва ундан юқори тозаликдаги Н3РО4 тузларини ишлаб чиқариш учун яроқли бўлган F- ва SO4-2 дан тозаланган ва концентрланган ЭФК олиш технологияси “Электрокимёзавод” АЖ-ҚКда амалиётга жорий этилган (“Электрокимёзавод” АЖ-ҚКнинг 2023 йил 10 июлдаги 98-сон маълумотномаси). Натижада, илк бора Республикада МҚ ЮКФКдан озуқабоп ва тоза фосфат тузларини ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган тозаланган ЭФК олиш имконини берган;
МҚ ЮКФКдан олинган ЭФК асосида тозаланган ЭФКни NH3 ва оҳактош билан қайта ишлаб озуқабоп ва ундан юқори тозаликдаги, донодор ва кристал шакллардаги NH4Н2РО4, Са(Н2РО4)2, СаНРО4, Са3(РО4)2 ва КН2РО4 ишлаб чиқариш технологияси “Электрокимёзавод” АЖ-ҚКда амалиётга жорий этилган (“Электрокимёзавод” АЖ-ҚКнинг 2023 йил 10 июлдаги 98-сон маълумотномаси). Натижада, МҚ ЮКФКдан олинган ЭФК асосида озуқабоп ва ундан юқори тозаликдаги NH4Н2РО4, Са(Н2РО4)2, СаНРО4, Са3(РО4)2 ва КН2РО4 олиш имконини берган;
МҚ фосфоритларидан олинган NаН2РО4 эритмасини флотацион KCI билан конверсия қилиш орқали КН2РО4 ни олиш технологияси “Электрокимёзавод” АЖ-ҚКда амалиётга жорий этилган (“Электрокимёзавод” АЖ-ҚКнинг 2023 йил 10 июлдаги 98-сон маълумотномаси). Натижада, нафақат томчилатиб суғориш ва гидропоникага яроқли бўлган, сувда эрийдиган, хлорсиз калийли ўғит олиш, балки ҳайвонлар учун яроқли бўлган озуқалар ва ундан юқори тозаликдаги маҳсулот олиш имконини берган.