Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаева Болжон Қадамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тили гемеронимларининг лексик ва структур-семантик хусусиятлари”, 10.00.01– Ўзбек тили
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fil1090.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Примов Азамат Искандарович, филология фанлари  доктори (DSc), доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Қурбониязов Гулмирза Алламберганович, филология фанлари  доктори, доцент;  Худойберганов Равшан Юсупович, филология фанлари  номзоди, доцент в.б.
Етакчи ташкилот:   Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили гемеронимларининг ўзбек тили ономастик сатҳида тутган ўрнини белгилаш, уларнинг лексик ва структур-семантик хусусиятларини таҳлил қилишдан иборат.       
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
гемеронимларнинг давр, макон ва замон, ижтимоий муҳит талабига боғлиқ ҳолда такомиллашиб бориши, ижтимоий ҳаётдаги маданий ва лисоний омиллар билан боғлиқ ҳолда ўзгаришларга учраши, уларнинг ономастик тизимдаги ижтимоий-сиёсий аҳамияти ва тилшуносликдаги лисоний мақоми асосланган;
гемеронимларнинг аташ, фарқлаш, хабар бериш, реклама қилиш, ишонтириш, кўрсатма бериш, ташвиқ қилиш, мурожаат қилиш каби вазифаларини ифодалаш билан боғлиқ ҳолда мавзу-мундарижасининг такомиллашуви, тил бирликлари тизимидаги ўзига хос белги ва хусусиятлари ономастик қонуниятлар асосида далилланган;
гемеронимларнинг апеллятив жиҳатдан қайси тилларга мансублиги, уларнинг семантик турлари, айримларининг трансонимизация асосида вужудга келиши, айрим гемеронимлар танланишида метафора, метонимия, синекдоха, аллитерация каби троплардан фойдаланилганлиги каби лексик-семантик ўзига хосликлари очиб берилган;
гемеронимларнинг структур жиҳатдан сўз, бирикма ва гап шаклида  –  содда гап, бир бош бўлакли, икки бош бўлакли гап, дарак гап, сўроқ гап, буйруқ гап, қўшма гап ва шунингдек, парема шаклида қўлланилиши мисоллар орқали исботган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:    
Ўзбек тили гемеронимларининг лексик ва структур-семантик хусусиятлари тадқиқи  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гемеронимларнинг ономастик кўламдаги ижтимоий-сиёсий аҳамияти, маданий ва лисоний омиллар билан боғлиқ такомиллашуви ва уларнинг тилшуносликдаги лисоний мақоми ҳамда бошқа ономастик бирликлар билан муносабатига оид таҳлил ҳамда хулосалардан Ф1- ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 рақамли  “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини  тадқиқ этиш” (2012-2016) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 27-августдаги 304/1- сон маълумотномаси). Натижада мазкур диссертацияда келтирилган сўзлар таҳлилидан қорақалпоқ тилидаги айрим лексемаларнинг луғавий-маъновий хусусиятларини очиб беришда анча қулайликлар яратилган;
гемеронимлар давр, макон ва замон, ижтимоий муҳитга боғлиқ ҳолда такомиллашиб бориши аниқланганига доир хулосалардан ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 27-августдаги 304/1-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги гемеронимларнинг қиёсий таҳлилини мазкур диссертация материаллари асосида талқин қилишга эришилган;
гемеронимларнинг мазмунига кўра лингвомаданий восита сифатида воқеланиши далиллангани ҳақидаги хулосалардан Хоразм телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Хоразм”, “Тилимизни ўрганамиз” кўрсатувларида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 9-ноябрдаги 741-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг кенг оммага манзур бўлиши, халқ тарихи, маънавият сарчашмалари илдизлари ҳамда гемеронимларнинг лексик ва структур-семантик хусусиятларини илмий-оммабоп услубда ёритишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish