Хасанов Бунёд Казакжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Иккинчи жаҳон уруши йилларида Наманган вилояти аҳолисининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси (1941-1945 йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tar1249
Илмий раҳбар: Ерметов Аваз Абдуллаевич – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Музробжон Гуламович – тарих фанлари доктори, Бабаджанов Хасан Бахтиёрович – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Наманган вилояти аҳолисининг Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага қўшган ҳиссаси билан боғлиқ тарихий жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Наманган вилоятида фронтга чақириш марказлари ташкил этилиб, урушга сафарбарлик жараёнлари барча туманлар кесимида олиб борилганлиги, фронтга юборилаётганлар вилоятда ташкил этилган қисқа муддатли ҳарбий ўқув машғулотларида таълим олганлиги, ҳамда бир оиладан бир нечта фарзандлар, ҳатто кўнгилли равишда хотин-қизлар ҳам жалб этилганлиги (вилоят бўйича 71 нафар, улардан 17 нафари ўзбеклар) очиб берилган;
уруш йиллари Наманган вилояти қишлоқ хўжалигида мураккаб вазият юзага келганлиги, жумладан пахта етиштириш йиллик режаси бажарилмагани учун келгуси йилнинг янги ҳосилидан ортиғи билан бажариш жорий этилганлиги, “Ҳосилот халтаси” ва “Мудофаа гектари” ташкил этилганлиги, 14 минг нафардан зиёд юқори синф ўқувчилари соҳадаги ишларга ўргатилиб меҳнатга жалб этилганлиги, тола (пахта) ўрнига қўй ва эчки жуни билан саноатни таъминлаш вазифаси қўйилганлиги аниқланган;
болалар боғчалари уруш йилларида 10-12 соатгача ишлашга ўтганлиги ва кечаси қаровчиси йўқ болалар учун махсус интернат гуруҳлари очилганлиги, айрим шаҳар мактаб бинолари ҳарбий мақсадларда олиб қўйилгани, мактабларда ҳарбий кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилгани, юқори синф ўқувчилари эса деҳқончиликни ўрганиши учун махсус синфларига айлантирилгани, 21 минг нафар ўқувчилар кундалик маиший муаммолар билан машғул бўлиб мактабга бормаганлиги, оқидатда мактаблардаги давомат 55 фоизгача тушиб кетганлиги далилланган;
вилоятнинг барча туманларида касалхона ва тиббий ходимларнинг етишмаслиги сабабли фелдшер-акушерлик тиббиёт мактаби ташкил этилиб, кадрлар тайёрлашнинг экстенсив усулидан фойдаланилганлиги, махсус тиббий бригадалар тузилганлиги, лекин касалхоналар зарурий дори-дармон билан таъминланмаганлиги оқибатида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда узилишлар кузатилиб, юқумли бўлган эндемик касалликлар – грипп, қизамиқ, безгак, тошмали терлама ва кабиларни авж олишига сабаб бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Наманган вилояти аҳолисини Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага қўшган ҳиссасини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Наманган вилоятида фронтга чақириш марказлари ташкил этилиб, урушга сафарбарлик жараёнлари барча туманлар кесимида олиб борилганлиги, фронтга юборилаётганлар вилоятда ташкил этилган қисқа муддатли ҳарбий ўқув машғулотларида таълим олганлиги, ҳамда бир оиладан бир нечта фарзандлар, ҳатто кўнгилли равишда хотин-қизлар ҳам жалб этилганлиги (вилоят бўйича 71 нафар, улардан 17 нафари ўзбеклар)га доир тақдим этилган янги материаллардан Ўзбекистон тарихи бўйича яратилган илмий тадқиқот дастурларида тарихий-амалий асос сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2024-йил 18-июлдаги 02-05/2680-сон далолатномаси). Ушбу материаллар ўсиб келаётган ёш авлод қалбида тинчлик ва шукроналик ҳис-туйғуларини янада мустаҳкамлаш каби фазилатларни шаклланишига қаратилган кенг кўламли тарғиботларни амалга оширишга хизмат қилган.
уруш йиллари Наманган вилояти қишлоқ хўжалигида мураккаб вазият юзага келганлиги, жумладан пахта етиштириш йиллик режаси бажарилмагани учун келгуси йилнинг янги ҳосилидан ортиғи билан бажариш жорий этилганлиги, “Ҳосилот халтаси” ва “Мудофаа гектари” ташкил этилганлиги, 14 минг нафардан зиёд юқори синф ўқувчилари соҳадаги ишларга ўргатилиб меҳнатга жалб этилганлиги, тола (пахта) ўрнига қўй ва эчки жуни билан саноатни таъминлаш вазифаси қўйилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларини самарали ташкил этиш, ссенарийларини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 24-июндаги 04-36-780-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувлар телетомошабинларга янада таъсирли етказилиб, бугунги тинч ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, шукроналик туйғусининг мустаҳкамланишига хизмат қилган.
болалар боғчалари уруш йилларида 10-12 соатгача ишлашга ўтганлиги ва кечаси қаровчиси йўқ болалар учун махсус интернат гуруҳлари очилганлиги, айрим шаҳар мактаб бинолари ҳарбий мақсадларда олиб қўйилгани, мактабларда ҳарбий кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилгани, юқори синф ўқувчилари эса деҳқончиликни ўрганиши учун махсус синфларига айлантирилгани, 21 минг нафар ўқувчилар кундалик маиший муаммолар билан машғул бўлиб мактабга бормаганлиги, оқидатда мактаблардаги давомат 55 фоизгача тушиб кетганлигига доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига тақдим қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасининг 2024-йил 10-сентябрдаги 42-703-сон маълумотномаси). Натижада архив маълумотлари, даврий матбуот материаллари музей фондини тарихий ҳужжатлар билан янада бойитилиши ва унга ташриф буйрувчиларнинг Наманган вилояти аҳолисининг Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага қўшган ҳиссаси билан боғлиқ билим ва тассавурларини кенгайишига хизмат қилган.
вилоятнинг барча туманларида касалхона ва тиббий ходимларнинг етишмаслиги сабабли фелдшер-акушерлик тиббиёт мактаби ташкил этилиб, кадрлар тайёрлашнинг экстенсив усулидан фойдаланилганлиги, махсус тиббий бригадалар тузилганлиги, лекин касалхоналар зарурий дори-дармон билан таъминланмаганлиги оқибатида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда узилишлар кузатилиб, юқумли бўлган эндемик касалликлар – грипп, қизамиқ, безгак, тошмали терлама ва кабиларни авж олишига сабаб бўлганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларини самарали ташкил этиш, ссенарийларини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 24-июндаги 04-36-780-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларнинг Наманган вилояти аҳолисининг Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага қўшган ҳиссаси билан боғлиқ тасаввурларини бойитилишига ва бугунги тинч, фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, шукроналик туйғусининг ортишига хизмат қилган.