Sayt test rejimida ishlamoqda

Воитова Гавхар Алишеровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, иҳтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хомиладорлик, туғиш ва туғруқдан кейинги даврда COVID-19 зотилжами билан оғриган аёлларда ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлашнинг концептуал жиҳатлари ва стратегияси», 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2592.
Илмий маслаҳатчи: Алимова Хилола Пулатовна, тиббиёт фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази. 
ИК фаолият курсатаётган муассаса номи, ИК раками: Тошкент педиатрия тиббиет институти, DSc.04/30.12. 2019.Tib29.01.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Уринбаева Нилюфар Абдужабборовна, тиббиёт фанлари доктори; Бекбаулиева Гулистан Ниятбаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ахмад Яссавий номидаги қозоқ-турк ҳалқаро университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқоднинг мақсади ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврда ижтимоий-психологик кузатиб бориш стратегиясини ишлаб чиқиш орқали COVID-19 пневмонияси билан касалланган ҳомиладор аёлларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 пневмонияси билан касалланган ҳомиладор аёллар ва ёш оналар оғирлик даражасига нисбатан табақалаштирилган, ушбу беморлар гуруҳини даволашга жалб қилинган барча тиббиёт ходимларининг фаолиятини мослаштириш ва бирлаштиришни ўз ичига олган психологик ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш сифатини баҳолашда перинатал натижаларга таъсир этувчи асосий омиллар исботланган;
COVID-19 пандемияси шароитида аёлларнинг руҳий зўриқиши ва психосоматик бузилишлар даражасини аниқлаш, перинатал даврнинг кечишини башоратлаш имконини бериши ва гестация даврининг асоратлари ривожланишига қадар психотерапевтик ёрдамни эрта кўрсатиш зарурати билан исботланган;
анамнезида бепуштлик бўлган индуцирланган ва/ёки экстракорпорал уруғлантиришдан сўнг ҳомиладор бўлган аёлларнинг COVID-19 пневмонияси холатидаги психологик мақоми ва салбий психоэмоционал ҳолати гестациянинг кечишига ва перинатал давр натижаларига таъсири исботланган;
SARS-CoV-2 юқтирган аёлларда гестацион доминантанинг энг куп учрайдиган психологик таркибий қисимларидан “асосан ташвишли” ва “асосан депрессив” клиник жиҳатдан аҳамиятли невротик аломатлар мезонлари бўлиб, туғрук ва туғруқдан кейинги дастлабки даврнинг оғир кечишига таъсири билан исботланган; 
COVID-19 пандемияси даврида ҳомиладорликнинг биринчи триместрининг ўзидаёқ аёлларда эрта психологик тест ва психотерапевт маслаҳатини ўтказиш асоратларнинг кам ривожланиши, бунинг оқибатида ҳомиладорликнинг кечиши ва якунига ижобий таъсир кўрсатиши билан исботланган;
COVID-19 пандемияси даврида ҳомиладор аёлларда бутун перинатал даври мобайнида салбий психосоматик ҳолатларда даволаш-ташҳислаш тактикаси концепсияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
COVID-19 пневмонияси билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлашнинг концептуал жиҳатлари ва стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: COVID-19 пневмонияси билан касалланган ҳомиладор аёллар ва ёш оналар оғирлик даражасига нисбатан табақалаштирилган, ушбу беморлар гуруҳини даволашга жалб қилинган барча тиббиёт ходимларининг фаолиятини мослаштириш ва бирлаштиришни ўз ичига олган психологик ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш сифатини баҳолашда перинатал натижаларга таъсир этувчи асосий омиллар исботланган ва “1-сон Зангиота шифохонаси”нинг 13.08.2024 йилдаги 104 – Р сонли, Шаҳар 7 – сон туғруқ комплесининг 16.08.2024 йилдаги 65 хамда 66-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/24-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: психологик ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш сифатини баҳолашда перинатал натижаларга таъсир этувчи асосий омилларнинг тадбиқ этилиши, COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда психоэмоционал бузилишларни эрта аниқлаш, касаллик асоратларни  камайиши,  COVID-19 нинг ўткир давридан кейин тикланиш даврининг қисқариши ва COVID-19 дан кейинги даврда аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшиланишига имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 пневмонияси билан касалланган ҳомиладор аёллар ва ёш оналарда психоэмоционал ўзгаришлар аломатларни аниқлашнинг янгича ёндашувларини жорий этиш, ўртача даволаш муддатини 22,4 кундан 18,3 кунга қисқариши ҳисобига бир нафар беморни даволашда 2968400 сўм маблағларни тежаш ва 1790 нафар Зангиота РИКШда даволанган аёлларга 5313436000 сўмни иқтисод қилиш имконини бераган. Хулоса: COVID-19да психоэмоционал бузилишлари бўлган ҳомиладор аёлларни табақалаштириб ташҳислаш ва даволашда янги ёндашувларни жорий этиш ҳисобига, ўртача даволаш муддатининг қисқариши 1  беморни даволашда 2968400 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 пандемияси шароитида хомиладор аёллар руҳан зўриқиши ва психосоматик бузилишлар даражасини аниқлаш, перинатал даврнинг кечишини башоратлаш имконини бериши ва гестация даврининг асоратлари ривожланишига қадар психотерапевтик ёрдамни эрта кўрсатиш усуллари исботланган ва “1-сон Зангиота шифохонаси”нинг 13.08.2024 йилдаги 104 – Р сонли, Шаҳар 7 – сон туғруқ комплесининг 16.08.2024 йилдаги 65 хамда 66-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/24-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: психоэмоционал бузилишларни эрта аниқлаш, перинатал давр асоратларининг олдини олиш, ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан касалланган аёлларга ўз вақтида акушерлик-гинекологик ёрдам кўрсатиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: психоэмоционал бузилишларни эрта аниқлашнинг янги ёндашувларини жорий этиш, COVID-19 билан боғлиқ перинатал асоратларни камайтириш ва реанимация бўлинмасида ётишнинг ўртача давомийлигини 12,4 кундан 7,4 кунгача қисқартириш ҳисобига бир нафар беморни даволашда 10379200 сўм иқтисод қилиш ва Зангиота РИКШда даволанган 677 нафар аёларни даволаш ҳисобига 7026718400 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини бераган. Хулоса: COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда психоэмоционал бузилишлар оғирлигини эрта баҳолашнинг янги ёндашувларини жорий этиш ва жонлантириш бўлимида даволашнинг ўртача муддатини қисқариши ҳисобига 1 нафар беморни даволашда 10379200 сўм иқтисод қилиш имконини бераган.
учинчи илмий янгилик: анамнезида бепуштлик бўлган, индуцирланган ва экстракорпорал уруғлантиришдан сўнг ҳомиладор бўлган аёлларнинг COVID-19 пневмонияси холатидаги психологик мақоми ва салбий психоэмоционал ҳолати гестациянинг кечишига ва перинатал давр натижаларига таъсир этиш курсаткичлари исботланган “1-сон Зангиота шифохонаси”нинг 13.08.2024 йилдаги 104 – Р сонли, Шаҳар 7 – сон туғруқ комплесининг 16.08.2024 йилдаги 65 хамда 66-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/24-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19нинг салбий оқибатларини учрашининг ва клиник аломатларининг камайиши ҳисобига беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланишига имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 бўлган аёлларда индукцияланган ҳомиладорлик ва экстракорпорал уруғлантиришдан кейинги даврдаги психо-эмоционал ҳолат бузилишларини аниқлашнинг янги ёндашувларини жорий этиш ҳамда даволаш харажатларини камайтириш ҳисобига бир беморни даволашда 1448000 сўм иқтисод қилинди ва Зангиота РИКШда даволанган 11 нафар беморга 15928000 сўм  бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини бераган. Хулоса: индукцияланган ҳомиладорлик ва экстракорпорал уруғлантирилган аёлларда COVID-19 давридаги психоэмоционал ҳолат бузилишларини аниқлашнинг янги ёндашувларини жорий этиш ҳисобига 1 беморга 1448000 сўм иқтисод қилиш имконини бераган. 
тўртинчи илмий янгилик: SARS-CoV-2 юқтирган аёлларда гестацион доминантанинг энг куп учрайдиган психологик таркибий қисимларидан “асосан ташвишли” ва “асосан депрессив” клиник жиҳатдан аҳамиятли невротик аломатлар мезонлари бўлиб, туғрук ва туғруқдан кейинги дастлабки даврнинг оғир кечишига таъсири билан исботланган ва “1-сон Зангиота шифохонаси”нинг 13.08.2024 йилдаги 104 – Р сонли, Шаҳар 7 – сон туғруқ комплесининг 16.08.2024 йилдаги 65 хамда 66-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/24-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: SARS-CoV-2 юқтирган аёлларда гестацион доминантанинг энг куп учрайдиган психологик таркибий қисимларидан “асосан ташвишли” ва “асосан депрессив” клиник жиҳатдан аҳамиятли невротик аломатлар мезонларининг киритилиши, перинатал давр асоратларини бартараф этилишга, туғруқ жараёнининг асоратсиз ўтиши ва беморларнинг кундалик ҳаётга эрта қайтишига имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 пандемияси даврида ҳомиладор аёлларни даволашда янги ёндашувларни жорий этиш ҳисобига даволаш харажатларини бир нафар беморга 424000 сўм иқтисод қилинди ва Зангиота РИКШда даволанган 1585 нафар ҳомиладор аёлга 672040000 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини бераган. Хулоса: ўртача оғирликдаги COVID-19 ва улар билан боғлиқ психоэмоционал бузилишлари бўлган ҳомиладор аёлларни даволашда янги ёндашувларни жорий этиш харажатларни 1 нафар беморга 424000 сўм иқтисод қилиш имконини бераган. 
бешинчи илмий янгилик: COVID-19 пандемияси даврида ҳомиладорликнинг биринчи триместрининг ўзидаёқ аёлларда эрта психологик тест ва психотерапевт маслаҳатини ўтказиш асоратларнинг кам ривожланиши, бунинг оқибатида ҳомиладорликнинг кечиши ва якунига ижобий таъсир кўрсатиши исботланган ва “1-сон Зангиота шифохонаси”нинг 13.08.2024 йилдаги 104 – Р сонли, Шаҳар 7 – сон туғруқ комплесининг 16.08.2024 йилдаги 65 хамда 66-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/24-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 нинг асоратли кечган ҳомиладор аёлларга психотерапевтик ёрдам кўрсатишни ўз ичига олган тиббий ёрдамни такомиллаштирилган тизимини қўллаш салбий асоратлар сонининг камайиши, интенсив даво ва реанимация бўлинмаларида ётиш муддатининг кисқаришига  имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 пандемияси даврида ҳомиладор аёлларни даволашда янги ёндашувларни жорий этиш ҳисобига даволаш харажатларини бир нафар беморга 2172000 сўм тежашга эришилган ва Зангиота РИКШда даволанган ҳомиладорликнинг биринчи триместрида 889 нафар аёллар ҳисобидан 1930908000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини бераган. Хулоса: COVID-19 юқтириш ҳолатида ҳомиладорликнинг биринчи триместрида ва психоэмоционал бузилишлари бўлган аёлларни даволашда янги ёндашувларни жорий этиш ҳисобига 1 нафар беморга 2172000 сўм иқтисод қилиш имконини бераган.
олтинчи илмий янгилик: COVID-19 пандемияси даврида ҳомиладор аёлларда бутун перинатал даври мобайнида салбий психосоматик ҳолатларда даволаш-ташҳислаш тактикаси концепсияси ишлаб чиқилган ва “1-сон Зангиота шифохонаси”нинг 13.08.2024 йилдаги 104 – Р сонли, Шаҳар 7 – сон туғруқ комплесининг 16.08.2024 йилдаги 65 хамда 66-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/24-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 пандемияси даврида ҳомиладор аёлларда перинатал даври мобайнида салбий психосоматик ҳолатларда ишлаб чиқилган даволаш-ташҳислаш концепсияси перинатал асоратлар сонини камайтириш ва тикланиш даврини қисқартириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 пандемияси даврида ҳомиладор аёлларни даволашда янгича ёндашувларни жорий этиш, асоратли ҳолатлар сонини камайтириш ва тикланиш даврини қисқартириш ҳисобига бир нафар беморга 4633600 сўм тежалди ва Зангиота РИКШда даволанган 3080 нафар ҳомиладор аёллар ҳисобига 14271488000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини берган. Хулоса: COVID-19 ва унга боғлиқ бўлган психоэмоционал касалликларга чалинган ҳомиладор аёлларни даволашда янги ёндашувларни жорий этиш, даволаш ва реабилитация харажатларини камайтириш ҳисобига 1 нафар беморга 4633600 сўм иқтисод қилиш имконини бераган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish