Sayt test rejimida ishlamoqda

Нодира Шухрат қизи Холмонованинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Хива хонлиги ва Россия алоқалари тарихшунослиги (ўзбек ва рус тилли адабиётлар)”. 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2024.4.PhD/Tar1363
Илмий раҳбар: Нигора Ашировна Аллаева, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01. 
Расмий оппонентлар: Бахтиёр Эргашев, тарих фанлари доктори, профессор; Алишер Хасанович Холиёров, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат Шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хива хонлиги-Россия муносабатларига ўзбек ва рус тилли адабиётларда берилган бирёқлама ёки нисбатан холис ёндашувларни таҳлил қилиш орқали тарих тажрибасини Ўзбекистон – Россия манфаатли алоқалар истиқболи учун аҳамиятини кўрсатиш, томонлар муносабатининг ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Хива хонлиги ва Россиянинг ўзаро муносабатлари динамикаси 5 та босқич: 1) “Савдо-дипломатик алоқаларни йўлга қўйиш” – 1558-йилда Рус давлати томонидан Хивага савдо компания вакилининг юборилиши, савдо келишувларининг амалга оширилиши; 2) “Зиддиятли ҳолатлар” – А. Бекович-Черкасскийнинг Хива экспедицияси мағлубияти ва хивалик элчи Аваз Муҳаммаднинг ўлдирилиши; 3) “Мавҳумлик ва муносабатларни тиклаш”  – А. Бекович-Черкасский ҳалокати ортидан элчиликнинг тўхтаб қолиши ва Шерғозихоннинг Пётр И га йўллаган “дўстлик ва садоқат изҳори”дан сўнг муносабатлардаги жонланиш; 4) “Сиёсий ўйинлар ва босимларнинг кучайиши” – 19-юзйиллик 40-йилларидан хонлик таклиф этган музокараларнинг рад этилиши ва “рус қулларини озод этиш талаби” баҳонасида ҳарбий ҳаракатларнинг фаоллашуви; 5) “Қарамлик даври” – 1873-йилдан кейин хонлар ва тахт ворисларининг Россияга ташрифи ҳамда экспедицияларни ташкил этишдан иборатлиги асосланган.
Хикал, Кетереул, Белиюсуф, Кадиш ва Пакул каби Хива элчиларининг 16-юзйилликдаги ўзаро савдо алоқаларида тутган ўрни очиқланиб, уларнинг Рус давлати томонидан олинадиган бож тўловларини камайтириш, савдо карвонлари ҳажмини ошириш, савдогарлар фаолиятини эркинлаштириш каби савдо алоқаларини ривожлантиришдаги хизматлари далилланган. 
“Хивалик Нурмуҳаммад ўғли Хонмуҳаммад ва Муҳаммад Амин ўғли Юсуф Маҳсумнинг рус амалдорлари билан учрашуви”га доир мактуб орқали аксарият адабиётларда таъкидланган “Хива хонларининг Россия империяси ҳарбий ҳаракатлари фаоллашувига эътиборсизлиги, амалий чора кўрмаганлиги” борасидаги қарашларнинг нотўғри эканлиги, Оқмачит қалъасини эгаллангандан кейин империянинг навбатдаги ҳарбий-сиёсий режаларини ўрганиш, мақсадларини аниқлашга, қўшни хонликлар билан иттифоқчилик алоқаларини кучайтиришга жиддий уринишлар бўлганлиги асосланган.    
1858-йилда хонликка элчи бўлиб келган флигел-адютант Н. Игнатевнинг “Хива қушбегисига кўрсатилган кўмак, берилган ҳадялар ва тантанали кузатув маросими учун миннатдорлик мактуби” орқали унинг “Хотира”ларида қайд этилган “Хивада рус вакилларига нисбатан қўпол муносабатда бўлишгани” инкор этилиб, империянинг босқин арафасида Хивага нисбатан иккиюзламачилик сиёсатини олиб борганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Хива хонлиги ва Россия алоқалари тарихшунослиги (ўзбек ва рус тилли адабиётлар) мавзусига оид илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
Хива хонлигининг ташкил топган давридан то тугатулганига қадар тўртюз йилдан ортиқ давр мобайнида Хива – Россия дипломатик алоқаларида беш босқичли муносабатлар динамикаси, уларнинг моҳиятига доир маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Қисмат” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадио-канали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 25-октябрдаги 01-44-351-сон маълумотномаси).  Тадқиқот натижалари Хива хонлари, арабшоҳийлар: Элбарсхон, Суфиёнхон, Ҳожи Муҳаммадхон, Араб Муҳаммадхон, Абулғозихон, Шерғозихон; қўнғиротлар: Муҳаммад Амин иноқ, Элтузархон, Раҳимқулихон, Саид Муҳаммадхон, Муҳаммад Раҳимхон ИИ ва Асфандиёрхон каби хонларнинг ҳукмронлиги, ташқи сиёсати, Россия билан муносабатларини элчиликлар доирасида очиб беришга хизмат қилган. 
Хива хонлиги ва Россия алоқаларида иштирок этган, адабиётларда тилга олинмаган хивалик баъзи элчилар: Хикал, Кетереул, Белиюсуф, Кадиш кабиларнинг икки давлат ўзаро савдо алоқаларидаги ўрни ҳамда Хива хонларининг Россияга қарамлик борасидаги ихтиёрий илтимослар йўллаганлигига оид қатор тадқиқотлардаги қарашлар нотўғри эканлиги, Хива хони Шоҳниёз (1699-1702)нинг Пётр И га йўллаган мактуби минтақа халқаро муносабатларида рус ҳукумати томонидан Хива хонлиги билан ўзаро иттифоқчилик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилганлигига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Қисмат” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадио-канали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 25-октябрдаги 01-44-351-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаси 16-18-юзйиллик бошларида Хива хонлиги ва Россия муносабатларида карвон: қуруқлик, сув йўллари ва шаҳарларни бир-бирига боғлашга хизмат қилувчи йўллар борасидаги қарашлар, икки давлат алоқаларини олиб боришда чегара ҳудудлар (шаҳарлар)даги божхоналар фаолиятини очиб беришга хизмат қилган.
Икки давлат алоқаларида иштирок этган элчилар, экспедиция вакилларининг ташрифларига оид архивлардаги тадқиқотга тортилмаган ҳужжатлар: “Хивалик Нурмуҳаммад ўғли Хонмуҳаммад ва Муҳаммад Амин ўғли Юсуф Маҳсумнинг рус амалдорлари билан учрашуви”га доир 1855-йилги мактуб Россия империяси томонидан Оқмачит қалъаси эгаллангандан кейинги ҳарбий-сиёсий режаларини ўрганиш мақсад қилинганлигига оид қимматли маълумотлардан ЎзР ФА Тарих институти ва Хоразм Маъмун академияси томонидан бажарилган И-ФА-2019-25-сонли “Хоразм шаҳарларининг тарихи, маданий мерослари, обидалари ва санʼат асарларининг тадқиқотлари асосида СМАРТ технологияларини яратиш” мавзусидаги қўшма инновация лойиҳаси доирасида фойдаланилган (ЎзР ФА Тарих институти 2024-йил 28-октябрдаги 3/1255-2394-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши “хонларнинг Россия империяси ҳарбий ҳаракатлари фаоллашувига эътиборсиз бўлганлиги, амалий чора кўрмаганлиги” борасидаги қарашларнинг нотўғри эканлигига асос бўлиб хизмат қилган.
1858-йилда хонликка келган рус элчиси “Н. Игнатевнинг Хива қушбегисига йўллаган миннатдорлик мактуби” унинг 1871-йилда нашр этилган “Хотира”ларида қайд этилган “Хивада рус вакилларига нисбатан қўпол муносабатда бўлишгани”ни инкор этувчи маълумотлардан ЎзР ФА Тарих институти ва Хоразм Маъмун академияси томонидан бажарилган И-ФА-2019-25-сонли “Хоразм шаҳарларининг тарихи, маданий мерослари, обидалари ва санʼат асарларининг тадқиқотлари асосида СМАРТ технологияларини яратиш” мавзусидаги қўшма инновация лойиҳаси доирасида фойдаланилган (ЎзР ФА Тарих институти 2024-йил 28-октябрдаги 3/1255-2394-сонли маълумотномаси). Тадқиқотнинг илмий натижалари Россия империясининг хонликка ҳарбий ҳаракатларни бошлаш олдидан қўллаган иккиюзламачилик сиёсати эканлигини далиллашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish