Очилов Ойбек Абдирасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спортчиларни тайёрлаш тизимида маънавий-ахлоқий тарбия жараёнларини ташкил этиш услубияти”,
13.00.04-“Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси”, 13.00.01 – “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи”, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped 5246.
Илмий раҳбарлар: Иштаев Анвар Курганович педагогика фанлари номзоди, профессор; Яқубов Фазлиддин Мухитдинович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Ярашев Комилжан Дехканович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Рахимов Владимир Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спортчиларни тайёрлаш тизимида маънавий-ахлоқий тарбия жараёнларини ташкил этиш услубиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
спортчи талабаларнинг машғулотлар жараёнидаги қийинчиликларга бардош бера олиш, ўзини назорат қилиш, юқори даражадаги мотивацияни сақлаш каби иродавий сифатларини жисмоний қобилиятларга (куч, чидамлилик) мослаштирувчи “Ижтимоий-ахлоқий сифатларни ўрганиш индикаторлари”ни тестлар, таҳлилий усуллар, статистик маълумотлар ҳамда ижтимоий со'ровномалар ва интервюлар асосида такомиллаштириш ҳисобига спортчиларни тайёрлаш тизимидаги маънавий тайёргарликни ташкил қилиш имконияти кенгайтирилган;
спортчи талабаларда рақибларга ҳурматни сақлаш ҳамда кузатувчиларнинг ижтимоий қиёфасига зид хатти-ҳаракатларни қилмаслик кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган “Спортчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш дастури”ни спортда этикет қоидаларини ишлаб чиқиш орқали оптималлаштириш ҳисобига мусобақаолди тайёргарликни ривожлантириш услубияти такомиллаштирилган;
курашчи талабаларнинг беллашув вақтида ғалабага эришишига салбий таъсир қилувчи (қизиққонлик, жиззакилик, ижтимоий беқарорлик каби) шахсий хусусиятларини меʼёрлашга қаратилган “Спортчи талабаларнинг маънавий қиёфасини ривожлантириш модули”га “экстраверт” ва “прагматик” ёндашув услубларини киритиш ҳисобига вазминлик, аналитик фикрлаш, киришимлилик каби сифатларни ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
курашчи талабаларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик билан шуғулланиш хоҳиши, ўзини ҳис қилиш даражаси, спорт фаолиятидан қониқиш ҳолатларини машғулот жараёнида баҳоловчи беш босқичли технологик харитани тизимли ва индивидуал қўллаш ҳисобига психологик тайёргарликни ривожлантириш услубияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спортчиларни тайёрлаш тизимида маънавий-ахлоқий тарбия жараёнларини ташкил этиш услубиятига оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида таҳсил олатган талаба-ёшларнинг амалий машғулот жараёнидаги жамоавий характерни шакллантириш орқали ҳар бир спортчининг маънавий-ахлоқий сифатларига таъсир кўрсатиш мумкинлиги бўйича таклифлар “Жисмоний тарбия ва спорт социологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 28-августдаги 375-сон буйруғига асосан 375-009 рақамли гувоҳномаси). Натижада, спортчи талабаларнинг маънавий маданият борасидаги билимлари 18,9% га ошган;
“Ижтимоий тармоқлар билан мулоқот маданиятини шакллантириш” услуби ишлаб чиқилган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассисларининг ахборот истъемоли жараёнида салбий таъсирга эга ахборотларга қарши курашувчанлигини оширишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси “Маънавият ва маърифат” марказининг 2023-йилдаги иш режасининг 7-боби, 41-бандини ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 28-августдаги 375-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу услублар спортчи талабаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилган;
замонавий педагогик ёндашувлардан келиб чиқиб, бўлажак жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларида ватанпарварлик, мардлик, қатъиятлилик, теран фикрлаш, камтарлик, иродалилик, аҳиллик, самимийлик, эртанги кунга ишонч, киришимлилик каби маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантиришга қаратилган спортчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш дастуридан Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 4-апрелдаги 03-16/3401-сон маълумотномаси). Натижада, спортчи ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбия ва уни ташкил этишнинг самарали усуллари бўйича билимлари 15,25% га ошган;
“Спортчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш дастурини қўллашда психологик ёндашув картаси”ни ишлаб чиқиш орқали ёш курашчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини такомиллаштириш ва уларда умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик билан шуғулланиш хоҳиши, ўзини ҳис қилиш даражаси, спорт фаолиятидан қониқиш ҳолатларини машғулот жараёнида баҳолаш услубияти Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқув машғлотларида фойдаланилган (Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 2024-йил 2-мартдаги 17/1-сон маълумотномаси). Натижада, спортчи ёшларнинг мусобақадан кейинг руҳий кайфият кўрсаткичи 17,3% га, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик билан шуғулланиш хоҳиши 16,7% га, спорт фаолиятидан қониқиш ҳолатлари 16,5 % га ривожланган.