Sayt test rejimida ishlamoqda

Хабибуллаев Анвар Шовкат ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Чакана савдо корхоналари рақобатбардошлигини маркетинг стратегиялари асосида ошириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2024.4.PhD/Iqt2276.
Илмий раҳбари: Абдухалилова Лайло Тўхтасиновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Исаев Равшан Абдурахманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чакана савдо корхоналари рақобатбардошлигини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “чакана савдо маркетинги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни савдо шохобчалари ёки онлайн савдо майдончаларига мижозларни жалб қилиш, харид қилиш қарорларига таъсир этиш маҳсулот ёки хизматларни сотиш орқали истеʼмолчилар эҳтиёжларини максимал қондиришга қаратилган инсон фаолиятига моддий ва номоддий қиймат яратиш жараёнида фойдаланиладиган стратегия ва турли тадбирлар мажмуи сифатида қараш орқали такомиллаштирилган;
чакана савдо корхоналарининг бозоридаги фаолиятни кенгайтиришда танланган ҳудудлар бўйича рақобат интенсивлигини “муракаб кириш нуқтаси” (Т_мин≤0,0051), “мақсадли кириш нуқтаси” (Т_меан≤0,0279), “эркин кириш нуқтаси” (Т_мах≤0,0552) диапазонлари чегарасида баҳолаш орқали чакана савдо корхоналари рақобатбардошлигини ошириш асосланган;
мижозларга тезкор мослашувчан мерчендайзинг тизими воситасида қўлланиладиган савдо майдонидан меёрий фойдаланиш (КС≥0,41) даражасида оптималлаштириш орқали чакана савдо корхоналари рақобатбардошлигини ошириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда чакана савдо айланмасининг рақобатчилар сонини ортиши ҳамда истеʼмолчилар даврий қиймат ўлчовини киритиш асосида хизматлар ва чакана савдо хизматлари ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чакана савдо корхоналари рақобатбардошлигини маркетинг стратегиялари асосида ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар:
услубий ёндашувга кўра “чакана савдо маркетинги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини савдо шохобчалари ёки онлайн савдо майдончаларига мижозларни жалб қилиш, харид қилиш қарорларига таъсир этиш маҳсулот ёки хизматларни сотиш орқали истеʼмолчилар эҳтиёжларини максимал қондиришга қаратилган инсон фаолиятига моддий ва номоддий қиймат яратиш жараёнида фойдаланиладиган стратегия ва турли тадбирлар мажмуи сифатида қараш орқали такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Маркетинг стратегияси ва инновациялар” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2024-йил 12-декабрдаги 02/01-01-139-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда иқтисодий мазмуни савдо шохобчалари ёки онлайн савдо майдончларига мижозларни жалб қилиш, харид қилиш қарорларига таъсир этиш маҳсулот ёки хизматларни сотиш орқали истеʼмолчилар эхтиёжларини максимал қондиришга қаратилган инсон фаолияти  бўлиб, моддий ва номоддий қиймат яратиш мақсадида ушбу жараёнда фойдаланадиган стратегия ва турли тадбирлар мажмуи нуқтайи назаридан такомиллаштирилган “чакана савдо маркетинги” тушунчаси юзасидан назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
чакана савдо корхоналарининг бозоридаги фаолиятни кенгайтиришда танланган ҳудудлар бўйича рақобат интенсивлигини “муракаб кириш нуқтаси” (Т_мин≤0,0051), “мақсадли кириш нуқтаси” (Т_меан≤0,0279), “эркин кириш нуқтаси” (Т_мах≤0,0552) диапазонлари чегарасида баҳолаш орқали чакана савдо корхоналари рақобатбардошлигини ошириш таклифи ГООДЗОНЕ ТРАИДИНГ МЧЖ таркибидаги савдо шаҳобчалари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 28-июндаги 11/05-15-8997-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ГООДЗОНЕ ТРАИДИНГ МЧЖнинг янги чакана савдо майдонларини ташкил этишга сарфланаётган ҳаражатларни 2,1 фоизга камайтиришга эришилган;
мижозларга тезкор мослашувчан мерчендайзинг тизими воситасида қўлланиладиган савдо майдонидан меёрий фойдаланиш (КС≥0,41) даражасида оптималлаштириш орқали чакана савдо корхоналари рақобатбардошлигини ошириш таклифи ГООДЗОНЕ ТРАИДИНГ МЧЖнинг чакана савдо майдонлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 28-июндаги 11/05-15-8997-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ГООДЗОНЕ ТРАИДИНГ МЧЖ таркибидаги сотув шахобчаларининг савдо майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги 3,7 фоизга ошган;
Ўзбекистонда чакана савдо айланмасининг рақобатчилар сонини ортиши ҳамда истеʼмолчилар даврий қиймат ўлчовини киритиш асосида хизматлар ва чакана савдо хизматлари ҳажмининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 28-июндаги 11/05-15-8997-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш ҳажми 2012-йилга нисбатан 2030-йилда 18,0-марта ва чакана савдо ҳизматлари 18,2-мартага ўсиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish