Тилляходжаев Азизхон Алохоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Тўқимачилик корхоналарида маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.11 – “Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Iqt435.
Илмий маслаҳатчи: Болтабаев Маҳмуджон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Набиев Дилмурод Ҳамидуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Муминова Наргиза Маҳсуджоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тўқимачилик саноати корхоналарида маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “маркетинг стратегияси” тушунчаси корхонанинг бозорда узоқ муддат муваффақиятли ишлаши ва барқарор ривожланиши, бозор улуши ва ўз брендини имижини ошириш билан боғлиқ бўлган мақсадларини амалга ошириш учун маркетинг дастакларидан оптимал фойдаланиш асосида истеʼмолчиларининг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган иқтисодий фаолиятлар мажмуи сифатида такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналарида бренд имижини ошириш ҳамда барқарор ривожланишга эришишда бозорни ривожлантириш (Й1→0,76), рақобатда устунлик (Й2→0,91) ва муносабатлар маркетинг стратегияларининг (Й3→0,87) юқори, яшил маркетинг (Й4→0,55), инновацион маркетинг (Й5→0,60), рақамли маркетинг (Й6→0,43) ҳамда (Й7→0,58) интеграциялашган маркетинг стратегияларининг паст стратегик имкониятлари аниқланган;
бир омилли дисперсион таҳлил асосида тўқимачилик корхоналарининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига ( ), ишлаб чиқариш харажатларининг ( ) таʼсирини ( ) оптималлаштириш орқали рақобатда устунликнинг таъминлаш асосланган;
тўқимачилик саноатида "яшил маркетинг" амалиёти ва истеʼмолчиларнинг "яшил харид қилиш" одатлари ўртасидаги ўзаро алоқалар ва боғлиқ жараёнларида экологик қадриятларни кўзлаб барқарор ривожланишга ёʻналтириш стратегиялар орқали истеʼмол талабини ошириш таклифи асосланган;
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг жаҳон экспортидаги улушини тренд моделлаштириш асосида экстенсив ва интенсив ўсиш даражаларига кўра 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик корхоналарида маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “маркетинг стратегияси” тушунчаси корхонанинг бозорда узоқ муддат муваффақиятли ишлаши ва барқарор ривожланиши, бозор улуши ва ўз брендини имижини ошириш билан боғлиқ бўлган мақсадларини амалга ошириш учун маркетинг дастакларидан оптимал фойдаланиш асосида истеʼмолчиларининг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган иқтисодий фаолиятлар мажмуи сифатида такомиллаштирилган олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган “маркетинг асослари” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 23-январдаги 20-сонли буйруғи); Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида олий ўқув юрти талабаларида маркетинг стратегияларига корхонанинг бозорда узоқ муддат муваффақиятли ишлаши ва барқарор ривожланиши, бозор улуши ва ўз брендини имижини ошириш билан боғлиқ бўлган мақсадларини амалга ошириш учун маркетинг дастакларидан оптимал фойдаланиш асосида истеʼмолчиларининг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган иқтисодий фаолият методологияси, усуллари, тартиблари ва ҳаракатлари мажмуи сифатида янада кенгроқ назарий-услубий билим ва кўникмалар ҳосил қилиш имкони яратилган;
тўқимачилик корхоналарида бренд имижини ошириш ҳамда барқарор ривожланишга эришишда бозорни ривожланиш (Й1→0,76), рақобатда устунлик (Й2→0,91) ва муносабатлар маркетинг стратегиялари (Й3→0,87)дан юқори, яшил маркетинг стратегиялари (Й4→0,55), инновацион маркетинг стратегиялари (Й5→0,60), рақамли маркетинг (Й6→0,43) ҳамда (Й7→0,58) интеграциялашган маркетинг стратегияларининг паст стратегик имкониятлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аʼзо Арт софт тех ЛЛC» МЧЖ ва “Техтиле Течнологиес Гроуп” МЧЖлар фаолиятида фойдаланилган ва синовдан ўтказилган. (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 13-сентябрдаги №03/06-1975-сонли маʼлумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикадаги тўқимачилик корхоналарининг мавжуд стратегик имкониятлардан фойдаланиш бўйича аниқ методологик ёндашув ишлаб чиқилган. Мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида тўқимачилик корхоналарининг маҳаллий ва хорижий бозорларга кириб боришга қаратилган стратегияларни ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилган. Натижада Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 3,6 фоизга оширишга эришган.
Бир омилли дисперсион таҳлил асосида тўқимачилик корхоналарининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига ( ), ишлаб чиқариш харажатларининг ( ) таʼсирини ( ) оптималлаштириш орқали рақобатда устунликнинг таъминлаш “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аʼзо “Арт софт тех ЛЛC» МЧЖ ва “Техтиле Течнологиес Гроуп” МЧЖлар фаолиятида фойдаланилган ва синовдан ўтказилган. (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 13-сентябрдаги №03/06-1975-сонли маʼлумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш орқали корхоналарда харажатларни харажатларни оптимал режалаштириш бўйича 2023-йил давомида 15 дан ортиқ корхоналарнинг сратегик режалаштириш бўлимларида ишлаб чиқариш жараёнлари ва махсулот бирлигига тўғри келувчи харажатлар миқдорини “Арт софт тех ЛЛC» МЧЖда 4,6 фоиз ва “Техтиле Течнологиес Гроуп” МЧЖда 7,9 фоизга қисқартиришга эришилган;
Тўқимачилик саноатида "яшил маркетинг" амалиёти ва истеʼмолчиларнинг "яшил харид қилиш" одатлари ўртасидаги ўзаро алоқалар ва боғлиқ жараёнларида экологик қадриятларни кўзлаб барқарор ривожланишга ёʻналтириш стратегиялар орқали истеʼмол қимматини яратиш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аʼзо “Арт софт тех ЛЛC» МЧЖ ва “Техтиле Течнологиес Гроуп” МЧЖлар фаолиятида фойдаланилган ва синовдан ўтказилган. (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 13-сентябрдаги №03/06-1975-сонли маʼлумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш орқали “Арт софт тех ЛЛC» МЧЖнинг 2023-йилги экспорти 9,7 фоизга ва “Техтиле Течнологиес Гроуп” МЧЖнинг Епрова бозорларига қилинган экспорти 16,7 фоиз ошган.
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг жаҳон экспортидаги улушини тренд моделлаштириш асосида экстенсив ва интенсив ўсиш даражаларига кўра 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси фаолиятида қўлланилган. (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 13-сентябрдаги №03/06-1975-сонли маʼлумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида корхоналарда ТИФ ТН бўйича 62 код маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда мазкур маҳсулотларнинг узоқ хорижий мамлакатларга экспорт қилиш имкони оширилган ва Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан 2024-йилга мўлжалланган стратегик дастурлар ва инвестицион лойиҳаларни интенсив ўсиш даражаларига кўра аниқлаш ҳамда 2030-йилга якуни бўйича экспортни 24,9 трлн. сўмга этказиш кўзда тутувчи лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган.