Sayt test rejimida ishlamoqda

Сидикова Зулфия Муроджон қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларига “Тарбия” фанини ўқитиш орқали аждодлар меросидан фойдаланишнинг замонавий ёндашувлари” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped5136
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Асқарова Ўғилхон Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07. 
Расмий оппонентлар: Темиров Набижон Солиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Асқарова Манзура Авазбековна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бошланғич синф ўқувчиларига “Тарбия” фанини ўқитиш орқали аждодлар меросидан фойдаланишга  оид тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бошланғич синф ўқувчиларига “Тарбия” фанини ўқитиш орқали аждодлар меросини ўргатишнинг ташкилий педагогик шарт-шароитларини  аниқлаштириш;
“Тарбия” фанини ўқитиш орқали ўқувчиларига аждодлар меросидан фойдаланиш методини такомиллаштириш;
бошланғич синф ўқувчиларига “Тарбия” фанини ўқитиш орқали аждодлар меросидан фойдаланишга доир функсионал моделни такомиллаштириш;
“Тарбия” дарсларида аждодларимизнинг педагогик таълимотлари билан тарихий ва замонавий ёндашувларни интеграциялаш орқали аждодлар меросини ўргатишнинг ривожланланганлик даражасини белгиловчи мезонлар ва кўрсаткичларни ишлаб чиқиш;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида “Тарбия” фанини ўқитиш орқали аждодларимиз меросидан фойдаланишга оид тадқиқот натижалари асосида:
“Тарбия” фанини ўқитиш орқали аждодлар меросидан фойдаланишнинг ташкилий педагогик шарт-шароитлари коллаборатив ҳамкорлик, корпоративлик, коммуникативлик, ўзаро боғлиқлик тамойилларини модератор, фасилитатор каби инновацион педагогик фаолият мазмунини оптималлаштириш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 5111700 – Бошланғич таълим ва тарбиявий ишлар йўналишлари учун “Умумий педагогика” дарслигини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи, 233-0288-рақамли гувоҳномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларида аждодлар меросини ўргатишга доир қизиқишлари, мотивлари ва эҳтиёжлари ривожлантирилган;
“Тарбия” фанини ўқитиш жарёнида ўқувчиларни аждодлар меросидан фойдаланиш методи лаёқати, ижодий мотивлари, рефлексив фикрлари, ўқитиш жараёнларини интеграциясининг белгилаш, вариатив ўқув ресурсларини яратиш бўйича ҳамда тизимли инновацион ёндашувларни оптималлаштириш асосида токомиллаш орқали амалий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетида 2021-2022 йил давомида бажарилган  АОТ-2021-11 рақамли Ўзбек халқи  диний ва миллий қадриятлари  комплексининг  электрон-трансплипач платформасини яратиш  мавзусидаги  лойиҳада белгиланган вазифаларни   бажаришда фойдаланилган. Натижада амалий- методик таъминотнинг самарадорлигини оширишга эришилган;
аждодларимиз мероси тавсифи асосидаги тарихий ва замонавий тенденсияларни уйғунлаштирган ҳолда бошланғич синф ўқувчиларида “Тарбия” фанини ўқитиш орқали дидактик таъминоти ўқувчиларнинг таълим траекториясини белгилашга хизмат қилувчи мезонлар ва кўрсаткичларни ташкил этиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан   60110500 - Бошланғич таълим “Она тили ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 04-мартдаги 55-сон буйруғи, 834076-рақамли гувоҳномаси) мазмунига сингдирилган. Натижада “Тарбия” фани ҳамда “Ўқиш” фанларини  интеграциялашга  хизмат қилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish