Жўраева Турғуной Умаржоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тилини ўқитиш жараёнида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (нофилологик йўналиш талабалари мисолида).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 8180 (В2024.3.)
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Шаамирова Юлдузхон Кабилджановна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сапа Муродович педагогика фанлари доктори, профессор; Сатаров Александр Хошимович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педгогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилини ўқитиш жараёнида бошланғич таълим йўналиши талабаларининг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилини ўқитиш жараёнида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг мазмуни мулоқот жараёнида ахборотларни идрок қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатишга мўлжалланган ўзини ўзи баҳолаш ва ривожлантириш каби рефлексив билим ва кўникмаларни интенсив ривожлантирувчи когнитив ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик модели ахборот алмашинувида таълим жараёни субектларининг интеллектуал даражаси, билим, кўникма ҳамда ахборотларни ўзлаштириш, хулоса чиқариш билан тугалланадиган ички муносабатларни белгиловчи алоқадорлик жиҳатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўзбек тилини ўқитиш жараёнида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ўзлаштирилган ва тажрибада синалган педагогик инновацияларнинг янги шароитларга мослаштирилган тарзда интерпретация қилиш асосида такомиллаштирилган;
ўзбек тилини ўқитиш жараёнида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг методик таъминоти ўқув фаолиятида маълумот олиш орқали ахборотлардан хабардор бўлиш, улардан фойдаланиш, муҳим ва зарур ахборотларни таққослай олиш, экстреоризация ва ижтимоий педагогик интериоризация тамойилларига асосланган методик жиҳатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилини ўқитиш орқали талабаларни коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-амалий хусусиятлари тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек тилини ўқитиш жараёнида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг мазмуни мулоқот жараёнида ахборотларни қайта ишлаш, сақлаш ва узатишга мўлжалланган ўзини ўзи баҳолаш ва ривожлантириш каби рефлексив кўникма ва билимларни интенсив ривожлантирувчи когнитив ёндашувларни такомиллаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон миллий университетида 2021-2022-уилларда бажарилган А-ОТ-2021-461- сонли “Умумтаълим муассасаларида молиявий саводхонлик асослари ва қимматли қоғозлар бозорини ўрганиш бўйича мултимедия технологияларига асосланган ўқув курси платформасини яратиш” мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий университети 2024-уил 14-декабрдаги № 04/11-7229 сонли маълумотномаси). Натижада, таълим рус тилида олиб бориладиган гуруҳ талабаларининг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик модели ахборот алмашинувида таълим жараёни субектларининг интеллектуал даражаси, билим, кўникма ҳамда ахборотларни ўзлаштириш, хулоса чиқариш билан тугалланадиган ички муносабатларни белгиловчи алоқадорлик жиҳатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга ҳамда ўзбек тилини ўқитиш жараёнида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ўзлаштирилган ва тажрибада синалган педагогик инновацияларнинг янги шароитларга мослаштирилган тарзда интерпретация қилиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиуалардан “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2024-йил, март ва ноябр ойларида “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим тараққиёти”, “Болалар ва биз” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-уил 26-декабрдаги №04-36-1335 сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ўзбек тилини ўқитиш жараёнида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг методик таъминоти ўқув фаолиятида маълумот олиш орқали ахборотлардан хабардор бўлиш, улардан фойдаланиш, муҳим ва зарур ахборотларни таққослай олиш, экстреоризация ва ижтимоий педагогик интериоризация тамойилларига асосланган методик жиҳатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Фан ва Технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган ОТ-Ф-1-100 рақамли 2017-2020-йиллар ичида амалга оширилган “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” фундаментал лойиҳа доирасида 2020-йилда Фарғона нашриёти томонидан нашр этилган “Баркамол инсонни тарбиялаш - давр талаби” номли ўқув-услубий кўрсатманинг “Шахс интеллектуал маданияти ва уни ривожлантириш масалалари” номли 4-бобини тайёрлашда диссертация манбаларидан фойдаланилган. ( Фарғона давлат университетининг 2025-уил 21-февралдаги № 08/109-сонли маълумотномаси). Натижада, ўзбек тилини ўқитиш жараёнида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг методик таъминотини бойитилишига хизмат қилган.