Муродов Жаҳонгир Чориевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини статистик усулларда баҳолаш (Тошкент вилояти мисолида) », 08.00.06. – Эконометрика ва статистика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2548.
Илмий раҳбар: Набиходжаев Аббас Абдупаттахович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.1.16.03.
Расмий оппонентлар: Салимов Бахтиёр Таджиевич, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Мирзанов Бердак Жолдасбаевич Қорақалпоқ давлат университети, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилояти ҳудудларида фермер хўжаликларининг фаолият самарадорлик даражасини статистик ҳамда эконометрик баҳолаш усулларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “фермер хўжаликларининг фаолият самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни хўжалик томонидан ресурслардан фойдаланиш даражасини, ишлаб чиқариш ва молиявий натижаларни, меҳнат унумдорлигини ҳамда рентабелликни баҳоловчи кўрсаткичлар мажмуаси иқтисодий, ижтимоий ва экологик самарадорлик жиҳатидан таҳлил қилиш асосида такомиллаштирилган;
фермер хўжаликларининг фаолияти самарадорлигини статистик баҳолаш амалиёти хўжалик фаолияти турлари ҳамда уларни амалга оширишнинг асосий ресурслари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш ҳолатидан келиб чиққан ҳолда фаолият самарадорлигининг “юқори” (0,75 ≤ Сю ≤ 1), “ўрта” (0,35 ≤ Сю ≤ 0,74), “паст”
(0 ≤ Сю ≤ 0,34) даражаларининг миқдорий диапазонини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
Тошкент вилояти ҳудудларида фаолият юритаётган фермер хўжаликларида етиштирилган дон ва дуккакли дондан олинган ялпи ҳосилга таъсир этувчи омилларни дастурий платформа ёрдамида эконометрик баҳолаш орқали экин майдонини кенгайтириш (ЭМК = 35%), юқори ҳосил берадиган навларни экиш (ЮНЕ = 42%) ва минерал ўғитларнинг етказиб бериш (МЎЭ = 23%) омилларининг таъсир чегараси аниқланган;
Тошкент вилояти фермер хўжаликларининг ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир этувчи омилларнинг экономентрик модели асосида 2028-йилга қадар бир неча вариантдаги прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фермер хўжаликларининг фаолият самарадорлик даражасини статистик баҳолаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “фермер хўжаликларининг фаолият самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини хўжалик томонидан ресурслардан фойдаланиш даражасини, ишлаб чиқариш ва молиявий натижаларни, меҳнат унумдорлигини ҳамда рентабелликни баҳоловчи кўрсаткичлар мажмуаси иқтисодий, ижтимоий ва экологик самарадорлик жиҳатидан таҳлил қилиш асосида такомиллаштириш билан боғлиқ назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Қишлоқ хўжалиги статистикаси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31 майдаги 237 – сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда иқтисодий, ижтимоий ва экологик самарадорлик жиҳатидан таҳлил қилиш асосида такомиллаштирилган “фермер хўжаликларининг фаолият самарадорлиги” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
фермер хўжаликларининг фаолияти самарадорлигини статистик баҳолаш амалиёти хўжалик фаолияти турлари ҳамда уларни амалга оширишнинг асосий ресурслари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш ҳолатидан келиб чиққан ҳолда фаолият самарадорлигининг “юқори” (0,75 ≤ Сю ≤ 1), “ўрта” (0,35 ≤ Сю ≤ 0,74), “паст”
(0 ≤ Сю ≤ 0,34) даражаларининг миқдорий диапазонини аниқлаш асосида такомиллаштириш таклифи фермер хўжаликларини ривожлантириш, жумладан, Тошкент вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 8-октябрдаги 05/06-02-877-сонли, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024-йил 11-сентябрдаги №01/04-1654-сонли, Тошкент вилояти статистика бошқармасининг 2024-йил 6-сентябрдаги
№01/3-13-10-831-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида анкета-сўровномаларида қатнашган 114 та фермер хўжаликлари фаолиятидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларни бартараф этиш чоралари амалга оширилди ҳамда статистик кўрсаткичларни очиқ эълон қилиш кенгайтирилди ва “Гоогле Доcс” дастурий таъминоти ишлаб чиқилиши натижасида самарадорликни статистик баҳолашни такомиллаштириш методологияси амалиётга жорий этилган;
Тошкент вилояти ҳудудларида фаолият юритаётган фермер хўжаликларида етиштирилган дон ва дуккакли дондан олинган ялпи ҳосилга таъсир этувчи омилларни дастурий платформа ёрдамида эконометрик баҳолаш орқали экин майдонини кенгайтириш (ЭМК = 35%), юқори ҳосил берадиган навларни экиш (ЮНЕ = 42%) ва минерал ўғитларнинг етказиб бериш (МЎЭ = 23%) омилларининг таъсир чегарасидан фойдаланиш таклифи фермер хўжаликларини ривожлантириш, жумладан, Тошкент вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 8-октябрдаги 05/06-02-877-сонли, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024-йил 11-сентябрдаги №01/04-1654-сонли, Тошкент вилояти статистика бошқармасининг 2024-йил 6-сентябрдаги
№01/3-13-10-831-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фермер хўжаликлари фаолиятини режалаштиришда мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш имкониятини яратган ҳамда такомиллашган эконометрик модел асосида энг кучли ижобий омил 1 та фермер учун тўғри келадиган ер майдони ҳисобига ПОЛС модели бўйича 0.6707 фоизга, ФДЕ модели бўйича 0.4616 фоизга, ФЕЕ модели бўйича эса 0.2964 фоизга камайган, РЕЕ модели бўйича 0.6707 фоизга ошганлиги, энг кучли салбий омил Фермер хўжаликларига жорий йил ҳосили учун экилган барча экинлар ер майдони ҳисобига ПОЛС модели бўйича 0.3414 фоизга, ФДЕ модели бўйича 0.2431 фоизга, ФЕЕ модели бўйича фоизга 0.1365 фоизга, РЕЕ модели бўйича еса 0.3414 фоизга камайганлиги эконометрик баҳоланган;
Тошкент вилояти фермер хўжаликларининг ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир этувчи омилларнинг экономентрик модели асосида 2028-йилга қадар ишлаб чиқилган бир неча вариантдаги прогноз ссенарийларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳамда ялпи ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 8-октябрдаги 05/06-02-877-сонли, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024-йил 11-сентябрдаги №01/04-1654-сонли, Тошкент вилояти статистика бошқармасининг 2024-йил 6-сентябрдаги №01/3-13-10-831-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида прогноз натижалари асосида 2028-йилда фермер хўжаликлари ялпи ишлаб чиқариши ҳажми 1082.68 млрд. сўмни, фермер хўжаликлари сони 5138 тани, фермер хўжаликларига бириктирилган умумий ер майдони 146630 гектарни, фермер хўжаликларида банд бўлганлар сони 50572 кишини, фермер хўжаликлари томонидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми эса 436,95 млрд. сўмни ташкил этиши мумкинлиги аниқланган.