Sayt test rejimida ishlamoqda

Наврузов Ойбек Эгамқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): « Ўзбекистон ёшлари таълим қадрияти мўлжалларини шакллантиришнинг ижтимоий омиллари » 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи ихтисослиги бўйича. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/S113. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ш.Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Умаров Абсалом Адилович социология фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: социология фанлари доктори, профессос(DSc) Матибаев Тошпўлат, социология фанлари доктори, (DSc)  Ҳусанова Хайринисо.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ёшларида таълимга оид қадрият мўлжалларини шакллантиришга таъсир этувчи ижтимоий омилларни тадқиқ этиш асосида уларни оптималлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Янги Ўзбекистон жамиятида таълим соҳасида ёшлар қадрият йўналишларини ижтимоий мўлжаллар негизида шакллантиришнинг ижодий интеллектуал бандлик ҳамда миллий, ментал ва маданий жиҳатлари социологик асослантирилган;
таълимдаги технократик ўзгаришлар даврида сунъий интеллектнинг кириб келиши шароитида инсон омили индивидуал-ижтимоий фаровонликни таъминлаш асоси экани исботланган;
ёшларда келажакка оид стратегик мақсадларни шакллантиришда умумжамият манфаат ва иродасини ифода этувчи маданий капитал (маданий идентиклик, интеллект, кадрлар тайёрлаш)нинг аҳамияти социологик очиб берилган;
ёшлар таълим қадрияти мўлжалларининг мақсадга йўналтирилганлиги негизида оилалардаги камбағаликни олдини олишнинг ҳудудий хусусиятларини эътиборга олувчи социал омиллар (бандлик лойиҳалари, рационал оилавий бюджет тақсимоти, фаолият ижодкорлиги) асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ёшларининг таълимга оид қадриятларини шакллантришнинг ижтимоий омилларини тадқиқ этишда олинган натижалар асосида:
ёшларнинг  ижтимоий қатлам сифатида жамиятдаги фаолияти бевосита таълим билан боғлик эканлигини ҳисобга олган ҳолда, аниқланган таълимга етакловчи стимуллар (ички субектив ва ташқи омиллар)дан  ёшларни бирлаштирувчи куч сифатида Ёшлар ишлари бўйича агентликнинг тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 1-13-21-2558-сонли маълумотномаси). Натижада ёшларнинг бир-бирини қўллаб-қувватловчи куч сифатидаги ижтимоий-маънавий фаолликлари ёрқин юзага чиққан;
ёшлар маънавий жиҳатдан соғлом бўлишида таълимнинг устувор аҳамият касб этиши, пировард натижада барқарор жамият давомийлиигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли фармонидан келиб чиққан Республика маънавият ва маърифат маркази тарғибот ишларида фойдаланилди (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 241-сонли далолатномаси);
ёшлар келажак мўлжалларини доимий мониторинг қилиб бориш, уларнинг таълим орқали эришган ютуқларини даврийлашган тартибда келгуси авлод учун замин таёрлашда аҳолининг ижтимоий фикрини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.02.2019 йилдаги ПФ-5667-сонли – “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонидан келиб чиққан ҳолда, ёшларнинг таълимга бўлган муносабатини ўрганиш экспериментал тарзда қўлланилган (Ижтмиоий фикр Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази берган далолатномалар). Натижада, ёшларнинг таълимдаги иштироки ва қадрият сифатида шаклланишига таъсир этувчи жиҳатлар аниқланган.
Шунингдек, Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига қарашли мактабларда ўтказилган социологик тадқиқот натижаларига асосан ўқувчиларнинг қизиқишларини доимий мониторинг қилиб бориш, улар келажак мўлжалларини белгилаш борасида оила билан доимий ҳамкорликни амалга ошириб бориш зарур эканлиги қайд этилди (Имкон фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти марказининг 2022 йилда бажарилган 22/01/01 рақамли гранд лойҳаси асосидаги 27/07 сонли далолатнома). Натижада, Самарқанд шаҳрида ўрта таълимдаги айрим мактабларда битирувчи ёшларга мўлжалланган “маслаҳат-ориентасия” ташкил этилди. Мақсад битирувчи ёшлар билим ва кўникмаларидан келиб чиққан ҳолда уларни касбга ёки кейинги таълим босқичига йўналтириш ҳисобланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish