Sayt test rejimida ishlamoqda

Алексеева Виктория Сергеевнанинг
фанлари доктори (DSc)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистондаги ижтимоий эҳтиёжманд ёшлар қатламида ижтимоий ҳаракатчанлик жараёнида страфикацион ўзгаришлар нисбати” 22.00.02 ‒ Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4. DSc /S27. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо-Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий маслахатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рахимова Нигина Хайруллаевна, иқтисод фанлари доктори (DSc), Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессори
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, академик Зиё Азамат Ҳамид ўғли, социология фанлари доктори (DSc), профессор, академик Каукенова Зарема Шаукеновна, Матибаев Таспулат Болтобаевич, социология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда ижтимоий давлатни шакллантириш шароитида кам таъминланган оилалардан чиққан ёшларнинг ижтимоий ҳаракатчанлиги динамикаси ва тенденсияларини гендер нуқтайи назаридан ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёшлар турмуш тарзидаги ижтимоий тенгсизликни прагматик ўзгартиришда квантатив ва квалитатив тадқиқот инструментларини қўллаш орқали даромад даражаси, таълим олиш имконияти, ижтимоий мақом, гендер ва миллий-ментал хусусиятларни ўз ичига олган ижтимоий ҳаракатчанлик индекси ишлаб чиқилган;   
инсон капиталини шакллантириш негизида ёшларнинг проактив позициясини мустаҳкамлаш ҳамда, ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш имкониятларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган эҳтиёжманд ёшлар ижтимоий портрети (ўзгаришларни бошқариш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга муваффақиятли қўшилиш, мақсадга йўналганлик, келажакка ишонч, фаолиятни ракамлаштириш инклюзивлик) нинг инновацион фаолият модели ишлаб чиқилган;
эҳтиёжманд ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий мақомини мустаҳкамлашга йўналтирилган ижтимоий кайфият индикатори (мобилликни ошириш, стратификацион ўзгаришлар динамикаси,  вазиятни баҳолаш, ижтимоий изоляция, фаоллик, интеграцион ҳаракатчанлик, гендер тафовут, ижтимоий лифтлардан фойдаланиш) ишлаб чиқилган.
эҳтиёжманд ёшларнинг социал мобиллигига мамлакатимизда инсон ресурслари ва муносабатларга прагматик таяниш ҳамда ижтимоий омиллар (ижтимоий, иқтисодий, маънавий капитал, интернет, гендер роллар, ижтимоий институтлар) тасири драйвер йўналишлар эканлиги асосланган;
эҳтиёжманд ёшлар ижтимоий ҳимоясини янада мустаҳкамлашда стратификация ўзгаришлари ва ижтимоий ҳаракатчанлик динамикаси ўртасидаги боғлиқликни тизимли тадқиқ этиш ва корреляциялаш  консепсияси (инклюзив дастурлардан фойдаланиш имконияти, ишлаш учун рақамли платформалардан фойдаланиш) ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда эҳтийожманд аҳолини камбағалликдан чиқариш муаммосини ўрганиш асосида:
ёшлар турмуш тарзидаги ижтимоий тенгсизликни прагматик ўзгартиришда квантатив ва квалитатив тадқиқот инструментларини қўллаш орқали даромад даражаси, таълим олиш имконияти, ижтимоий мақом, гендер ва миллий-ментал хусусиятларни ўз ичига олган ижтимоий ҳаракатчанлик индекси ишлаб чиқилган “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг илмий-тадқиқот фаолиятига жорий этилиши Ўзбекистондаги ўзбек жамиятининг ижтимоий тузилишини илмий таҳлил қилиш, кам таъминланган ёшларнинг социологик кўрсаткичларидан фойдаланиш истиқболларини аниқлашга хизмат қилди (“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш Республика марказининг 2023 йил 22 сентябрдаги 01-16/166-сонли маълумотномаси); 
инсон капиталини шакллантириш негизида ёшларнинг проактив позициясини мустаҳкамлаш ҳамда, ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш имкониятларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган эҳтиёжманд ёшлар ижтимоий портрети (ўзгаришларни бошқариш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга муваффақиятли қўшилиш, мақсадга йўналганлик, келажакка ишонч, фаолиятни ракамлаштириш инклюзивлик) нинг инновацион фаолият модели ишлаб чиқилган таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг: “Ўзбекистоннинг замонавий ёшлари: асосий муаммолар ва уларни ҳал этишнинг таклиф этилаётган ёндашувлари” мавзусидаги фундаментал ва амалий тадқиқотида фойдаланилган Диссертация тадқиқотида замонавий ўзбек ёшларининг ижтимоий портрети кўрсаткичлари кўринишида ишлаб чиқилган таклифлардан ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи тенденсияларини ўрганишга қаратилган социологик тадқиқотлар методологиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 08/15/2024-йилги 04-1/845-сонли маълумотномаси).
эҳтиёжманд ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий мақомини мустаҳкамлашга йўналтирилган ижтимоий кайфият индикатори (мобилликни ошириш, стратификацион ўзгаришлар динамикаси,  вазиятни баҳолаш, ижтимоий изоляция, фаоллик, интеграцион ҳаракатчанлик, гендер тафовут, ижтимоий лифтлардан фойдаланиш) ишлаб чиқилган “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг илмий-тадқиқот фаолиятига жорий этилиши ижтимоий-сиёсий соҳанинг гендер жиҳатлари ва марказнинг тадқиқот йўналишларини илмий таҳлил қилишга хизмат қилди (“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш Республика марказининг 2023 йил 22 сентябрдаги 01-16/166-сонли маълумотномаси); 
эҳтиёжманд ёшлар ижтимоий ҳимоясини янада мустаҳкамлашда стратификация ўзгаришлари ва ижтимоий ҳаракатчанлик динамикаси ўртасидаги боғлиқликни тизимли тадқиқ этиш ва корреляциялаш  консепсияси (инклюзив дастурлардан фойдаланиш имконияти, ишлаш учун рақамли платформалардан фойдаланиш) ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик бўйича масалалари қўмитасининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмитасининг 07/07/2024-йилдаги 04-5-10-2980-сонли маълумотномаси) кейинчалик жамоатчилик назоратини амалга ошириши учун фойдаланилган;
эҳтиёжманд ёшларнинг социал мобиллигига мамлакатимизда инсон ресурслари ва муносабатларга прагматик таяниш ҳамда ижтимоий омиллар (ижтимоий, иқтисодий, маънавий капитал, интернет, гендер роллар, ижтимоий институтлар) тасири драйвер йўналишлар эканлиги асосланган хулосалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасининг амалий ишларида ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари: ўзлари, армия ва ватанпарварлик ҳақида” социологик тадқиқотлар амалиётига жорий қилинган. Натижада ўтказилган тадқиқотларнинг амалий хулосалари, натижалари ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги сафларида ҳарбий хизмат билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилиш бўйича мунтазам амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 06/07/2024- йилдаги 14-2083- сонли маълумотномаси). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish