Мираметова Элмира Қошмахамбетовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйи шароитида майда сутемизувчилар популясияси сонининг мавсумий динамикасини белгиловчи омилларни таҳлил қилиш», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/В703.
Илмий раҳбар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Боймурадов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор; Темирбеков Раметулла Оразимбетович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйи шароитида майда сутемизувчилар популясияси сонининг мавсумий динамикасини белгиловчи омилларни баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оролбўйи шароитида ўрганилаётган майда сутемизувчилар турлари (Rhombomys opimus ва Microtus ilaeus) популяциясининг мавсумий ривожланишига экзоген ва эндоген омилларнинг таъсири қонуниятлари аниқланган;
Rhombomys opimus ва Microtus ilaeus популяцияларининг мавсумий сонига қараб жинсий ва ёш тузилишининг нисбати аниқланган;
илк бор Rhombomys opimus ва Microtus ilaeus модел турлари популяцияларининг мавсумий динамикасида босқичма-босқич дискриминант таҳлил асосида популяцион циклнинг асосий ўтиш фазалари чегаралари аниқланган;
экологик омилларнинг таъсири натижасида мавсум давомидаги сон миқдорининг ўзгаришига оид олинган миқдорий боғлиқликлардан фойдаланишнинг экологик тамойиллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Оролбўйи шароитида майда сутемизувчилар популясияси сонининг мавсумий динамикасини белгиловчи омилларни таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпог 'истон Республикасининг табиий экотизимларида кенг тарқалган кемирувчиларнинг фон турларидан атроф муҳитда табиий ва антропоген ў згаришларга учраган чўл экотизимлари динамикасининг ахборот биоиндикаторлари сифатида фойдаланилиши бо 'йича ишлаб чикилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ўлат профилактика маркази Қорақалпоғистон бўлимининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ўлат профилактика маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2024 йил 6 ноябрдаги 172-сонли маълумотномаси). Натижада, санитария-эпидемиялогия хизматларида уларни сонини прогноз қилиш табиий оʻчоқларининг эпизоотик фаоллигини мониторинг қилиш бўйича чора тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
оърганилаётган кемирувчи турларининг мавсумий сон динамикаси ва популясион тузилишига антропоген омилларнинг таъсирини миқдорий баҳолаш бо 'йича ишлаб чикилган усуллари Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2024 йил 20 февралдаги 2-121-сонли маълумотномаси). Натижада, Жанубий Оролбўйи табиий экотизимлари ҳолатини диагностика қилиш мақсадида тадқиқ қилинаётган майда сутемизувчи турларининг сон динамикасига таъсир этувчи экологик омилларнинг информативлигини аниқлашнинг этакчи белгиларини аниқлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берган.