Раупов Дилшод Алмасовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳақида эълон
I.Умумуий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоги):“Суффа ясси тоғи атмосферасининг метеорологик, оптик ва радиофизик параметрларини тадқиқ этиш”, 01.03.02 – Космос физикаси ва астрофизика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/FM1083
Илмий раҳбар: Илясов Сабит Пулатович, физика математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/05.05.2023.FM.01.18.
Расмий оппонентлар: Ахунов Талъат Ахматович, физика-математика фанлари доктори, проф.; Атамуратов Фаррух Шухратович физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: "ТИҚХММИ" Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги
Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Атмосферанинг метеорологик, оптик ва радиофизик параметрлари ҳақида статистик ма'лумотларни йиғиш, шунингдек, спектрнинг миллиметрли диапазонида атмосферанинг радиошаффофлигини ва унинг барқарорлигини прогноз қилиш учун параметрлар ўртасидаги қонуниятлар ва эҳтимолий корреляцияларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
биринчи марта Суффа ясситоғида метеорологик параметрларни узоқ муддатли қайд этиш орқали атмосферанинг асосий параметрларини прогноз қилиш усулларини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун маʼлумотлар банки яратилган;
биринчи марта Суффа ясситоғида атмосферанинг асосий оптик параметри - тунги тасвир сифати ДИММ асбоби ёрдамида оʻлчанган. Бутун кузатиш даври учун тасвир сифатининг медиана ва оʻртача қийматлари 1,06 ва 1,11 арcсеc га тенглиги аниқланган;
2015-йилнинг январидан 2020-йилнинг ноябригача боʻлган даврда биринчи марта атмосферанинг асосий радиофизик параметри – ютилиш коеффициенти мониторинги орқали бутун кузатиш даври учун атмосфера ютилишининг медиана ва оʻртача қиймати мос равишда 2 мм диапазон учун мос равишда 0,13 ва 0,14 Неп ни, 3 мм диапазон учун эса 0,11 ва 0,12 Неп ни ташкил этиши аниқланган;
биринчи марта Суффа ясситоғи атмосферадаги сув миқдорининг медиана ва оʻртача қийматлари 2 мм диапазон учун 4,96 ва 5,91 мм ва 3 мм диапазон учун мос равишда 9,25 ва 9,83 мм ни ташкил қилиши аниқланган;
биринчи марта Суффа ясситоғида ва жаҳоннинг етакчи радиоастрономия расадхоналарида олинган атмосферадаги сув миқдорининг қиёсий таҳлили оʻтказилди ва Суффа ясситоғи дунёнинг бошқа пунктлари орасида оʻртача оʻринни эгаллаши коʻрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Атмосферанинг метеорологик параметрлари, атмосферада радиотоʻлқинларнинг ютилиши ва сув миқдорини тадқиқ этиш боʻйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган таҳлил усуллари ва яратилган маълумотлар базасидан атмосферада тасвир сифатининг асосий оптик параметрининг медиан ва оʻртача қийматларини баҳолаш учун фойдаланилган (Фудан Университетининг 2024-йил 5-декабрдаги 143/607/62-2024-сонли маълумотномаси). Мазкур усулнинг қулланиши Хитой обсерваториялари билан Суффа ясситоғини солиштириш имконини берган;
атмосферада радиотоʻлқинларнинг ютилиши ва атмосферадаги сув миқдорини оʻрганиш асосида тайёрланган - Тҳе ресулц оф астроcлимате обсерватионс ин тҳе шорт-wаве ленгтҳ интервал оф тҳе миллиметер-wаве ранге он тҳе Суффа Платеау // Радиопҳйсиcс анд қуантум элеcтрониcс, 2017, В.59, № 8-9, П.763-771. Мақолага Сcопус базасида10 та иқтибос келтирилган