Ганиева Орзигул Хайридиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «ХХ аср Америка реалистик насри поетикаси (Ж.Стюарт, Ж.Стейнбек, Т.Вулф ижоди мисолида)», 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Fil485.
Илмий маслаҳатчи: Бақоева Мухаббат Қаюмовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Гадоева Мавлуда Ибрагимовна, филология фанлари доктори, профессор; Ражабов Дилшод Зарипович, филология фанлари доктори, профессор, Мухаммедова Ҳулкар Элибоевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср АҚШ реалистик насридаги поетик янгиланишлар, уларни келтириб чиқарган тарихий-ижтимоий омилларни Ж.Стуарт, Ж.Стейнбек ҳамда Т.Вулф насри мисолида яхлит назарий тизим сифатида очиб бериш орқали ХХ аср АҚШ реализми тендесияларининг бадиий-эстетик негизларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср АҚШ романларида реал фактларга асосланиб ижод қилган адиблар томонидан ҳукмрон муҳит, воқеа-ҳодисалар, давр кишилари ҳамда топологик мансублик обектив баён ва субектив талқинда гавдалантирилганлиги, такрорланмайдиган янги овозлар, экспериментал услублар, янги ёндашувлар орқали воқеликнинг парчаланган, тартибсиз ҳудудларига қадар кириб бориши, бир вақтнинг ўзида структурал яхлит тизимга эга бадиий оламни нарратив ътортишиш кучълари ёрдамида ифодаланганлиги аниқланган;
Ж.Стуарт, Ж.Стейнбек ва Т.Вулф насри мисолида ХХ аср Америка реалистик насри поетикасининг бадиий консепсияси, ғоявий-ахлоқий моҳияти, муаллиф бадиий-эстетик стратегияси, насрий асарларнинг бадиийлик модуслари лисоний элементларнинг конструктив функсиялари орқали намоён бўлганлиги исботланган;
Ж.Стюарт насри поетикасида “суҳбат услуби” (“талк стйле”) ҳамда юмористик руҳнинг регионал бадиий ифодада яхлит уйғунлашуви, символик мазмундаги реал тасвир, модернистик элементлар гармонияси, билвосита муаллиф ҳамда ишончли ровийнинг бинар оппозицияси, социопсихология ҳамда адабиётшунослик интеграцияси қаҳрамон портретининг маконга мансублик негизида гавдаланиши асосланган;
Ж.Стейнбек насри поетикаси ижтимоий тизим билан муросага кела олмаган қаҳрамонлар – асосан аёллар, болалар ва ўсмирлар образлари, улар орқали умидсизлик ҳамда тушкунлик мотивларининг аксланиши, персонаж маънавий-руҳий олами тасвири ёрдамида китобхон билан мустаҳкам психологик алоқа ўрнатилиши, натуралистик ёндашув ифодаси, символик ҳамда образли тасвир, қаҳрамон руҳий олами бадиий деталларининг полифункционаллиги каби поетик параметрлар устиворлигида воқеланиши исботланган;
Т.Вулф насрида эпик баён йўсинида динамик силжиш воситасида вақт қадри ҳамда ҳаёт мазмуни каби экзистенсиал мавзунинг қўлланилиши, қаҳрамон характеристикасидаги реал тасвир ҳамда кечинма гармонияси воқеланиши, лиро-эпик ривоянинг устунлиги, гибрид роман жанри хусусиятлари асосида намоён бўлгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср Америка реалистик насри поетикасини аниқлаш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
ХХ аср АҚШ романларида реал фактларга асосланиб ижод қилган адиблар томонидан ҳукмрон муҳит, воқеа-ҳодисалар, давр кишилари ҳамда топологик мансублик обектив баён ва субектив талқинда гавдалантирилганлиги, такрорланмайдиган янги овозлар, экспериментал услублар, янги ёндашувлар орқали воқеликнинг парчаланган, тартибсиз ҳудудларига қадар кириб бориши, бир вақтнинг ўзида структурал яхлит тизимга эга бадиий оламни нарратив ътортишиш кучълари ёрдамида ифодаланганлигига доир назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 16-декабрдаги 04/1-4145-сон маълумотномаси). Натижада жанрий тенденсияларнинг моҳиятини англаш, ёндашувлар синтези, ишончли ровий, билвосита ва бевосита муаллиф эпик баёнида индивидуал услуб, ижодий тафаккур тарзида миллий-маданий ўзига хосликларнинг бевосита ролини кучайтиришга эришилган;
Ж.Стуарт, Ж.Стейнбек ва Т.Вулф насри мисолида ХХ аср Америка реалистик насри поетикасининг бадиий консепсияси, ғоявий-ахлоқий моҳияти, муаллиф бадиий-эстетик стратегияси, насрий асарларнинг бадиийлик модуслари лисоний элементларнинг конструктив функсиялари орқали намоён бўлганлигига оид назарий хулосалардан Бухоро давлат университетида АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан молиялаштирилган СУЗ80021ИН3103 рақамли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 12-декабрдаги 06/7846-сон маълумотномаси). Натижада ХХ аср АҚШ реалистик насрида яратилган ҳикоя, қисса ҳамда роман жанрига мансуб асарларнинг бадиий, композицион, лингвопоетик жиҳатларини, бадиий тасвирда етакчилик қилган тамойилларни, миллий адабиётда анъаналар ва новаторона ёндашувлар синтезлашувини аниқлашда Ж.Стюарт, Ж.Стейнбек ҳамда Т.Вулф насрий асарларининг бадиий қиммати, жанрий ички динамик силжиш содир бўлгани, ёзувчилар поетик изланишлари моҳияти ва аҳамияти асосланилишига эришилган;
Ж.Стюарт насри поетикасида “суҳбат услуби” (“талк стйле”) ҳамда юмористик руҳнинг регионал бадиий ифодада яхлит уйғунлашуви, символик мазмундаги реал тасвир, модернистик элементлар гармонияси, билвосита муаллиф ҳамда ишончли ровийнинг бинар оппозиция, социопсихология ҳамда адабиётшунослик интеграцияси натижасида қаҳрамон портретининг маконга мансублик асосида гавдалантирилишига ҳамда Ж.Стейнбек насри поетикаси ижтимоий тизим билан муросага кела олмаган қаҳрамонлар – асосан аёллар, болалар ва ўсмирлар образлари, улар орқали умидсизлик ҳамда тушкунлик мотивларининг аксланиши, персонаж маънавий-руҳий олами тасвири ёрдамида китобхон билан мустаҳкам психологик алоқа ўрнатилиши, натуралистик ёндашувнинг устунлиги, символик ҳамда образли тасвир, қаҳрамон руҳий олами бадиий деталларининг полифункционаллиги устиворлигида воқеланиши билан боғлиқ илмий хулоса ва натижалардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи билан тасдиқланган 314-323-рақамли нашр рухсатномаси асосида 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) таълим йўналиши талабаларига мўлжалланган “Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти” номли дарсликни яратишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 12-декабрдаги 01-02/684-сон маълумотномаси) Натижада ёндашувлар синтези, ишончли ровий, билвосита ва бевосита муаллиф эпик баёнида индивидуал услуб, ижодий тафаккур тарзида миллий-маданий ўзига хосликларнинг бевосита роли мавжудлиги ёритиб берилишига доир назарий ва фактик материаллар орқали ўқув адабиёти такомиллаштирилган;
Т.Вулф насрида эпик баён йўсинида динамик силжиш вақт қадри ҳамда ҳаёт мазмуни каби экзистенсиал мавзу устуворлиги, қаҳрамон характеристикасидаги реал тасвир ҳамда кечинма гармонияси воқеланиши, лиро-эпик ривоянинг устунлиги, гибрид роман жанри хусусиятлари негизида намоён бўлгани билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда” теледастурлари ссенарийсини тузишда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 14-декабрдаги 01-09-178-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлар илмий-оммабоплигининг таъминланишига, илмий манбалар билан бойитилишига ва телетомошабинларнинг ушбу соҳа юзасидан билимларини оширишга эришилган.