Абдурахмонова Дилрабохон Кодиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бобурнома” нинг миллий ва лисоний-услубий хослигини немисча таржимада акс эттириш муаммолари (Ҳелмут Далов таржимаси мисолида), 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4841.
Илмий раҳбар: Садиқов Зоҳид Яқубжанович, филология фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Равияжон филология фанлари доктори, профессор; Сидиқов Қосим Абилович филология фанлари номзоди, доцент. Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: “Бобурнома”нинг Ҳелмут Далов немисча таржимасида миллий ва услубий ўзига хосликнинг ифодаланиши масаласини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Бобурнома”нинг Ҳ.Далов томонидан немис тилига қилинган таржимасидаги муаммолар ва аввалги немисча таржималаридаги Бобурнинг ўзига хос баён услуби ўзгартирилгани, илмий-адабий асардан кўра кўпроқ умуммаълумотлар берувчи мемуарга айланиб қолгани, қисқартиришлар натижасида нотўғри фикр-мулоҳазалар, маъно узилишлари содир бўлгани, аслиятдаги муаллиф нутқи жозибасининг сақланмаганлиги ҳамда таржимадан таржима қилишда Бобур услуби йўқолиб боргани аниқланган;
Ҳ.Далов хос сўзлар, терминлар, иборалар, тарихий ва архаик сўзларни немис тилига ўгиришда транслитерация, изоҳлаш, шарҳлаш, тавсифлаш усулларини қўллаш орқали аслият мазмун-моҳиятини сақлашга, айниқса, мақолларни немисчага ўгиришда адекват таржимадан фойдаланганлиги асосланган;
Ҳ.Далов таржимасида туркий халқларгагина хос бўлган урф-одат, кийим-кечак номлари, тарихий реалиялар, мақол ва маталлар ўз таъсир доирасини кенгайтириб, бошқа халқ ҳаётидан ўрин олишига имкон яратилгани далилланган;
Ҳ.Далов таржимасида ўхшатиш ва метафоралар тушунарли тарзда таржима қилиш орқали таржимоннинг матн бадиийлиги, образлилиги ҳамда муаллифнинг сўз қўллаш маҳоратини, воқеалар тасвиридаги жозиба ва таъсирчанликни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқа олгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бобурнома”нинг Ҳелмут Далов таржимасида миллий, лингвистик, услубий ўзига хосликнинг ифодаланишини қиёсий типологик тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
“Бобурнома”нинг миллий ва лисоний-услубий хослигини немисча таржимада акс эттириш муаммолари, “Бобурнома”нинг Ҳ.Далов таржимасида миллийликни қайта яратишдаги ўзига хосликлар, ундаги антропоним ва топонимларнинг немисча таржимаси, асарнинг немисча таржимасида фразеологик бирликларнинг ифодаланилишига доир хулоса ва натижаларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 – “Ўзбек тилининг таълим корпусини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024 йил 06 июндаги 04/1-1478 сонли маълумотномаси) Натижада, лойиҳа тарихий ва архаик сўзлар, ономастик бирликлар, антропонимлар, географик номлар, топонимлар, ойконимларнинг миллий, маданий, функсионал ҳамда услубий хусусиятлари ҳақидаги янги маълумотлар билан бойитилган.
“Бобурнома”нинг немисча таржимаси ва унинг муҳим хусусиятлари, унда учрайдиган ҳарбий атамалар, уларнинг қўлланилиши, асардаги бадиий-услубий ҳамда миллий хосликнинг акс эттириш масалалари тахлилига оид хулосаларидан Бобур номли халқаро жамоат фондида 2023-2024-йилларда бажарилган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига оид лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилган. (Бобур номли халқаро жамоат фондининг 2024-йил 28 октябрдаги 28-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертация хулосалари лойиҳаларнинг назарий, амалий ҳамда маънавий-маърифий маълумотлар билан бойишига хизмат қилган;
Хусусан, тадқиқотда акс этган “Бобурнома”нинг миллий ва лисоний-услубий хослигини немисча таржимада акс эттириш муаммоларини (Ҳ. Далов таржимаси мисолида) ифодалашдаги таҳлилий фикр ва назарий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон канали” ДМ томонидан 2022-йил декабр ва 2023-йил январ ва октябр ойларида эфирга узатилган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Бедорлик” номли ҳамда 2024-йил сентябр ойида “Ўзбекистон тарихи телеканалида эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатуви дастурлар сенарияларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 22-ноябрдаги 04-36-1753-сонли ҳамда 2024-йил 18-сентябрдаги 09-06-28-768 сонли маълумотномалари). Натижада Бобурнома таржималари тарихини ёритиш, ғарб тилларига қилинган таржималари хусусиятларини ўрганлишига оид фойдали маълумотлар ушбу кўрсатувларнинг мазмунини илмий ва амалий жиҳатдан бойитган.