Исмоилова Азиза Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Меҳнат муносабатларида гендер тенгликни таъминлашнинг ҳуқуқий муаммолари” 12.00.05 – Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.4.PhD/Yu1237
Илмий раҳбар: Исмоилов Шуҳратжон Абдусаминович, юридик фанлар доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Мусаев Бекзод Турсунбоевич, юридик фанлар доктори, профессор; Мадрахимова Гулжаҳон Рўзимбой қизи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Репсубликаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади меҳнат муносабатларида гендер тенгликни таъминлаш учун зарур бўлган ҳуқуқий асосларни ўрганиш орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича назарий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланиши, хусусан, жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, қариндошларида судланганликнинг мавжудлиги, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита имтиёзлар бериш камситиш деб ҳисобланиши кераклиги асослаб берилган;
ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календар кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилиши кераклиги, бунда таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкинлиги, ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмаслиги кераклиги асослантирилган;
икки ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилиши зарурлиги, бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган давомийликда бўлиши, икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланиши, болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилиши ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланиши кераклиги асослаб берилган;
Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятларга эга ходимлар тўғрисидаги 156-сонли Конвенсия”ни (Женева, 1981-йил 23-июн) ратификация қилиш ҳақидаги таклиф асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишнинг тақиқланиши, хусусан, жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, қариндошларида судланганликнинг мавжудлиги, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита имтиёзлар бериш камситиш деб ҳисобланиши кераклиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 28-октябрдаги ЎРҚ-798-сон Қонун билан тасдиқланган Меҳнат кодексининг 4-моддаси иккинчи қисмини (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 29-октябрдаги №3/08-210-сон-сон далолатнома). Ушбу таклифнинг жорий этилиши меҳнат муносабатларида гендер тенгликни таъминлашга, камситилишнинг барча шаклларига қарши самарали курашишга имкон яратди;
ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календар кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилиши кераклиги, бунда таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкинлиги, ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмаслиги кераклиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 28-октябрдаги ЎРҚ-798-сон Қонун билан тасдиқланган Меҳнат кодексининг 401-моддасини; (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 29-октябрдаги №3/08-210-сон-сон далолатнома). Ушбу нормалар, ота-оналарнинг болани парваришлашда тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканлигини ҳамда уларнинг оилавий мажбуриятларини биргаликда адо этиш имкониятини мустаҳкамлайди;
икки ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилиши зарурлиги, бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган давомийликда бўлиши, икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланиши, болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилиши ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланиши кераклиги ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 28-октябрдаги ЎРҚ-798-сон Қонун билан тасдиқланган Меҳнат кодексининг 407-моддаси биринчи қисмини (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 29-октябрдаги №3/08-210-сон-сон далолатнома). Ушбу таклифнинг жорий этилиши меҳнат ҳуқуқида ота-оналарга тенг кафолатлар яратишда муҳим қадам бўлиб, оталарга ёш боласи борлиги сабабли меҳнат-ҳуқуқий ҳимоя имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилди.
Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятларга эга ходимлар тўғрисида”ги 156-сонли Конвенсияни (Женева, 1981-йил 23-июн) ратификация қилиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 19-июндаги ЎРҚ–932-сон Қонунинида ўз аксини топди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарининг 2024-йил 23-октябрдаги 02/6-09-77-сон далолатнома). Ушбу конвенсияни ратификацияси қилиш Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар учун меҳнатда тенг имкониятларни таъминлашга, оилавий мажбуриятларга эга ходимлар учун адолатли шароитлар яратишга ёрдам берди.