Sayt test rejimida ishlamoqda

Боймирзаев Қобил Каримжонович 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларда меҳнат миграциясига доир билимларни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий омиллари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B.2023.3.PhD/Fal1074
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жўраев Рўзимат Тўхтасинович сиёсий фанлар доктори(DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Маматов Мамаджан Ахмаджанович фалсафа фанлари доктори, профессор. Ўроқова Ойсулув Жамолиддиновани, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларда меҳнат миграцияси ҳақидаги билимларни шакллантиришга таъсир этувчи ижтимоий-фалсафий омилларни аниқлаш ва таҳлил қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
глобаллашув шариотида давлатнинг аҳоли турмуш фаровонлигини ривожлантиришга қаратилган сиёсати, жамиятда социал институтларнинг ўсиб боришини таъминлаб миграцион муносабатлардаги иж тимоий ҳаракатша нлик  жараёнларига ижобий таъсир этиб жамиятда инсон капиталини ривожлантириши фалсафий асосланган; 
ёшларда миграцияга оид билимларни такомиллаштириш орқали жамияга ижтимоий инновацияларни жорий этиш “илм-фан трансфери”, “билимлар жамияти”, “инновацион жамият”, “ақллар оқими” ни ривожлантиришга олиб келиши, давлатнинг камбағалликни қисқартириш стратегиясидаги гуманистик сиёсатининг мазмун-моҳиятиги мос келиши қиёсий очиб берилган;  
жамиятдаги мавжуд маданий факторлар (қадрият, анъана, урф-одат, маросим) миграцион муносабатларда регулятив (назорат қилувчи), интеграторлик (бирлаштирувчи) функсияларини ривожлантириб, кишиларда ижтимоий назорат ва ижтимоий бирдамликни таъминлашга интенсив ижобий таъсир миграсия жараёнларининг салбий (ассимилясия, маргиналлашув, ўз маданий муҳитидан узоқлашув) оқибатларини олдини олишга қаратилган мақсадли кўрсатгичлар эканлиги мантиқий исботлаган; 
жа мия тн ин г ижтимоий-ма даний манзарасида мигр асиянинг эпизодик, те бранма, фрагментар, перманент ва стасионар кўринишлари  жамиятда инсон капитални инновацион тузилмасини шакллантириш учун институсионал муҳитни риожлантириш билан биргаликда инсон капиталини инновасион компонентини бошқариш (мойиллик, фикрлаш, фаоллик) механизмлари жамият социалмобиллиги билан коррелясион алоқадорлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларда меҳнат миграциясига доир билимларни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий омилларини тадқиқ этиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
глобаллашув шариотида давлатнинг аҳоли турмуш фаровонлигини ривожлантиришга қаратилган сиёсати, жамиятда социал институтларнинг ўсиб боришини таъминлашига доир илмий янгиликларидан Республика маънавият-маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида тадбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИ йўналишида белгиланган “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари, аҳоли ўртасида радикализм иллатини олдини олиш” 26-банди “Жамиятда радикаллашув кучайишини олдини олиш, ёшлар онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга қаратилан турли ҳил ҳаракатларга қарши курашиш борасидаги устивор вазифаларни белгилаш ва амалга ошириш” ҳамда мазкур йўналишнинг 28-банди “Аҳоли, айниқса ёшлар орасида радикал кайфиятларни уйғотишга, ахлоқсизликни ёйишга қаратилган бузғунчи ғояларга қарши самарали тарғибот ишларини ташкил этиш” мавзуларидаги тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият-маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 13-июндаги 224-сон Маълумотномаси). Натижада, ёшларда мехнат миграциясига доир билимларни ривожлантириш ва  миграцион муносабатлардаги иж тимоий ҳаракатша нлик  жараёнларига ижобий таъсирини очиб беришга хизмат қилган.
ёшларда миграцияга оид билимларни такомиллаштириш орқали жамияга ижтимоий инновацияларни жорий этиш “илм-фан трансфери”, “билимлар жамияти”, “инновацион жамият”, “ақллар оқими” ни ривожлантиришга олиб келишига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон “2022-2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги Фармони, 2017-йил 11-июлдаги ПҚ-3126-сон “Ички ишлар органларининг миграся жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ва 2018 -йил 5-июлдаги ПҚ-3839-сон “Ўзбекисон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорлари ҳамда мавзуга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазилиги Миграсия ва Фуқароликни Расмийлаштириш Бош Бошқармасининг 2023-йил 26-майдаги 22/7013-сонли Маълумотномаси). Натижада, миграция жараёнларини рационал ташкил этиш, уларнинг ҳудудий-географик, гендер хусусиятлари, стратегик вазифаларини аниқлашга хизмат қилган;
жамиятдаги мавжуд маданий факторлар (қадрият, анъана, урф-одат, маросим) миграцион муносабатларда регулятив (назорат қилувчи), интеграторлик (бирлаштирувчи) функсияларини ривожлантиришга доир илмий янгиликларидан Республика маънавият-маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида тадбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИ йўналишида белгиланган “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари, аҳоли ўртасида радикализм иллатини олдини олиш” 26-банди “Жамиятда радикаллашув кучайишини олдини олиш, ёшлар онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга қаратилан турли ҳил ҳаракатларга қарши курашиш борасидаги устивор вазифаларни белгилаш ва амалга ошириш” ҳамда мазкур йўналишнинг 28-банди “Аҳоли, айниқса ёшлар орасида радикал кайфиятларни уйғотишга, ахлоқсизликни ёйишга қаратилган бузғунчи ғояларга қарши самарали тарғибот ишларини ташкил этиш” мавзуларидаги тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият-маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 13-июндаги 224-сон Маълумотномаси). Натижада, ёшларда меҳнат миграциясига доир билимларни ривожлантириш ва миграсия жараёнларининг салбий (ассимилясия, маргиналлашув, ўз маданий муҳитидан узоқлашув) оқибатларини олдини олишга қаратилган мақсадли кўрсатгичларни аниқлашга хизмат қилган;
жа мия тн ин г ижтимоий-ма даний манзарасида ми гр ас ий ан инг эпизодик, тебр анма, фрагментар, перманент ва стасионар кўри нишла ри  жамиятда инсон капитални инновацион тузилмасини шакллантириш учун институсионал муҳитни риожлантиришга доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон “2022-2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги Фармони, 2017-йил 11-июлдаги ПҚ-3126-сон “Ички ишлар органларининг миграся жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ва 2018 -йил 5-июлдаги ПҚ-3839-сон “Ўзбекисон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорлари ҳамда мавзуга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазилиги Миграсия ва Фуқароликни Расмийлаштириш Бош Бошқармасининг 2023-йил 26-майдаги 22/7013-сонли Маълумотномаси). Натижада, миграция ходисаси параметрлари, парадигмаларининг гендер аккултурацияси, этномаданий омилларини очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish