Раджабова Дилдора Рахимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” ҳамда “Ҳумоюн ва Акбар” асарлари инглизча таржимасида бадиий психологизм», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Fil2775.
Илмий раҳбар: Касимова Раъно Рахматиллоевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Мухаммадовна, филология фанлари доктори, профессор; Қобилова Наргисабегим Сулаймонбек қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” ҳамда “Ҳумоюн ва Акбар” асарларининг аслияти ва инглизча таржимасида ифодаланган бадиий психологизмни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“бадиий психологизм” асар ғояси, мазмуни ва мавзулари, муаллифнинг персонажларни тушуниши, бадиий асарда тўлақонли инсон образининг яратилиши, персонаж руҳиятининг очиб берилиши, инсон руҳий оламини гавдалантиришнинг адабий-эстетик анъаналар ва индивидуал услублар билан шартланганлиги исботланган;
жаҳон таржимашунослигининг генезиси ва тадрижи, бадиий таржиманинг функсионал-прагматик хусусиятлари, Пиримқул Қодировнинг тарихий образлар тасвирини яратиш, архив материаллари, тарихий воқеа, манбалар, фактлар, хотираларни синчиклаб тадқиқ этиш, чиройли манзаралар, ҳикоя қилиш техникаси орқали тарихни жонлантириш, адабий ва услубий воситалардан фойдаланиш, кескинлик ва драматик вазиятларни ёритиш сингари ўзига хос услуби устиворлигида намоён бўлиши аниқланган;
“Юлдузли тунлар”, “Ҳумоюн ва Акбар” асарлари аслияти ва уларнинг таржималарида ёзувчи ва мутаржимлар персонаж характерини очишда психологик тасвирнинг нутқ орқали вербал ва юз-кўз ифодаси, мимика, имо-ишора ёрдамида новербал воситаларидан бош қаҳрамонлар Бобур, Ҳумоюн ва Акбарнинг нафақат ташқи қиёфаси, балки ташқи таъсир орқали шаклланган психологик олами – қалб диалектикаси яратилишига омил бўлгани далилланган;
Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар”, “Ҳумоюн ва Акбар” романлари аслиятидаги бадиий психологизмнинг портрет, табиат тасвири, нутқ, имо-ишора, ички монолог, психологик детал, туш мотиви каби бевосита ва билвосита аспектларининг инглиз тили таржимасида эхпрессив бадиий ифода воситалар орқали қайта яратилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар”, “Ҳумоюн ва Акбар” романларида бадиий психологизмнинг ифодаланиши билан боғлиқ хусусиятларни аниқлаш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
“бадиий психологизм” асар ғояси, мазмуни ва мавзулари, муаллифнинг персонажларни тушуниши, бадиий асарда тўлақонли инсон образини яратилиши, персонаж руҳиятининг очиб берилиши, хатти-ҳаракатлари ва гап-сўзларининг психологик жиҳатдан асосланиши билан шартланганлигига оид назарий хулосалардан Бухоро давлат университетида 2020-2024-йилларда бажарилган “ОТ-Ф1-002- Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 14-ноябрдаги 01-04/7105-сон маълумотномаси). Натижада бадиий психологизмнинг таржимаси билан боғлиқ муаммолар қиёсий аспектда ўрганилиб, ечимлари тавсия қилинган;
жаҳон таржимашунослигининг генезиси ва тадрижи, бадиий таржиманинг функсионал-прагматик хусусиятлари, Пиримқул Қодировнинг тарихий образлар тасвирини яратиш, архив материаллари, тарихий воқеа, манбалар, фактлар, хотираларни синчиклаб тадқиқ этиш, чиройли манзаралар, ҳикоя қилиш техникаси орқали тарихни жонлантириш, адабий ва услубий воситалардан фойдаланиш, кескинлик ва драматик вазиятларни ёритиш сингари ўзига хос услуби устиворлигида намоён бўлишига оид хулосалардан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-80021-ГР-3181 – “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” мавзусидаги хорижий лойиҳада фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 23-ноябрдаги 04/3609-сон маълумотномаси). Натижада тарихий бадиий адабиётнинг турларини таснифлаш, ўзаро алоқадорлиги ва фарқли жиҳатларини ёритиш имконияти юзага келган;
Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар”, “Ҳумоюн ва Акбар” романлари аслиятидаги бадиий психологизмнинг портрет, табиат тасвири, нутқ, имо-ишора, ички монолог, психологик детал, туш мотиви каби бевосита ва билвосита аспектларининг инглиз тили таржимасида эхпрессив бадиий ифода воситалар орқали қайта яратилиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Диёр янгиликлари”, “Махсус репортаж” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 19-ноябрдаги 01-09-164-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар илмий-оммабоплигининг таъминланишига, илмий манбалар билан бойитилишига ва телетомошабинларнинг адибнинг ижодига оид билимларини оширишга эришилган.