Sayt test rejimida ishlamoqda

Науризбаева Зулфия Шарибаевнананинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикаси шимоли-шарқий зонаси тупроқларининг ҳозирги ҳолатини экологик боҳалаш (Чимбой тумани мисолида)», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/В994.
Илмий раҳбар: Утемуратова Гулширин Нажиматдиновна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Жумамуратов Мɪрзамурат Ажумуратович, биология фанлари доктори, доцент; Шеримбетов Вафобай Халилуллаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси шимоли-шарқий зонаси тупроқларининг ҳозирги ҳолатини экологик баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор экологик омиллар тасири остида Чимбой тумани ҳудуди тупроқларининг физик-механик, кимёвий хоссалари, атмосферадан тушган чангинг минералогик таркиби аниқланган;
деградацияланган тупроқларга экологик омилларининг таъсири натижасида гидрокарбонатлар, хлоридлар ва сулфатли тузлар билан шўрланиши аниқланган;
Чимбой тумани массивларида тарқалган тупроқларининг шўрланиш даражалари буйича хариталар ишлаб чиқилган;
тадқиқот  ҳудуди тупроқларининг экологик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ерлардан оқилона фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси шимоли-шарқий зонаси тупоқларининг ҳозирги ҳолатини экологик боҳалаш (Сҳимбой тумани мисолида) бўйича олинган натижалар асосида:
Чимбой туманидаги деградацияга усҳраган тупроқламинг физик-кимёвий таркиби ва ҳозирги ҳолати ўрганилиб, тупроқларининг шўрланиш даражалари билан боғлиқлиги бўйича ишлаб чиқилган хариталар Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги  2024 йил 29 февралдаги 03/026-822-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуддаги фермер хўжаликларининг ихтисослашуви ҳамда тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, тупроқнинг барқарор унумдорлигини таъминлашда агромелиоратив жараёнларини тартибга солиш ва оптималлаштиришга қаратилган деградацияга қарши кураш чора тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси шимоли-шарқий зонаси тупоқларининг ҳозирги ҳолатини яхшилаш, тупроқ шўрланишини камайтириш ва яхшилаш, шўрланиш даражалари таъсирида тупроқлар агроекотизимларини барқарорлаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ҳамда сҳора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2024 йил 7 мартдаги 01/18-2-754-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган тупроқларнинг экологик ҳолатини баҳолаш асосида қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш, тупроқлар унумдорлигини оптималлаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish