Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабажанова Римажон Курамбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Хантҳиум Струмариум Л. мевасидан ноананавий мой олишнинг чиқиндисиз технологиясини яратиш», 02.00.17 - Қишлоқ хоъжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технололгиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4850.
Илмий раҳбар: Акрамова Раъно Рамизитдиновна, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Додаев Қоʼчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Хайтметова Саидахон Боқижоновна, кимё фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университет.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хантҳиум Струмариум Л. мевасидан ёдли мой (мойли экстракт) олиш ҳамда кунгабоқар мойи билан мацерация қилиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хантҳиум Струмариум Л. оʻсимлиги меваси, мева қобиғи ва шротининг биокимёвий таркиби аниқланиб, липидлар, ёғ кислоталар, оқсиллар, углеводлар, сувда эрийдиган витаминлар, флавоноидлар, микро- ва макроелементлар ҳамда ёд сақлаши исботланган;
Х. Струмариум меваларининг тузилиш-механик хусусиятлари аниқланиб, 12 % гача игналаридан ва 45% гача қобиғидан ажратилганда мой ва мойли экстракт самарали ажралиш асосланган;
Х. Струмариум нинг майдаланган мевалари намлигини 5,9-6,9 % дан 10,5-11,5 % гача ошириш учун 110 °C ҳароратли сув буғи билан 15-20 сония давомида намлаб, 65 °C ҳароратда 30 дақиқа давомида қовуриш натижасида мой чиқиши 15,47 % кўпайиши исботланган;
Х. Струмариум ўсимлиги мевалари мойи ва мойли экстрактининг ёғ кислота таркиби аниқлангана ва мева мойи таркибидаги ёднинг масса улуши 610 мг/л, кунгабоқар мойи асосидаги Х. Струмариум ўсимлиги мевалари мойли экстрагентидаги ёднинг масса улуши 285 мг/л эканлиги исботланган;
Х. Струмариум ўсимлиги меваларини кунгабоқар мойи (1:3) билан 60 °C ҳароратда 60 дақиқа давомида мацерация қилиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Х. Струмариум оʻсимлиги мевасидан мой ва мойли экстракт олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
юқори биологик хусусиятларга эга Х. Струмариум оʻсимлиги мевасидан мой ва мойли экстракт олиш технологияси Ўзбекистон Республикаси «Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг “2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишлнмалар рўйхати”га киритилган («Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси»нинг 2024 йил 13 сентябрдаги КС/3-304-сон маълумотномаси). Натижада, ёд миқдори юқори бўлган мой ишлаб чиқариш имконини берган; 
Х. Струмариум оʻсимлиги мевасидан сув буғи билан ишлов бериш орқали мой ва мойли экстракт олиш технологияси Ўзбекистон Республикаси «Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг “2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишлнмалар рўйхати”га киритилган («Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси»нинг 2024 йил 13 сентябрдаги КС/3-304-сон маълумотномаси). Натижада, юқори биологик хусусиятларга эга, органик бириктирилган ёд манбаи сифатида ўсимлик мойларида қўллаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish