Рахмонбердиева Саида Абдулмухамат-қизининг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида бино-иншоотлар қурилиши соҳасига оид лексик бирликларнинг семантик хусусиятлари ва таржима муаммолари” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3557
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлар доктори (ДСc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик -технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05.
Расмий оппонентлар: Наманган давлат университети профессори, филология фанлари доктори Садиков Зоҳиджон Яқубжанович. Фарғона давлат университетини филология фанлари бўйича фалсафа доктори Ғофурова Нозима Икромовна. Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институтини
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида бино-иншоотлари қурилиши соҳасига оид лексик бирликларнинг семантик хусусиятлари ва таржима муаммоларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
бино иншоотлари қурилиш соҳасига оид лексик бирликларнинг изоморфик ва алламорфик жиҳатлари, тил тизимидаги аҳамияти диахроникаси тарихий фактлар асосида очиб берилган;
инглиз тилидаги бино-иншоотлари қурилиши соҳасига оид фразеологик ва паремеологик бирликлар, ўзбек тилига қараганда фаол эканлиги ва чоғиштирилаётган тилларда соҳага оид лексик бирликлар иштирокидаги мақол ва маталларни фарқли ва ўхшаш жиҳатлари аниқланган;
ҳар икки тилда ҳам бино-иншоотлари қурилиши соҳасига оид фразеологик бирликларнинг ва улар ўртасидаги синонимия, антонимия, омонимия ва полисемия ҳодисаларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари аниқланган, аммо иккала тилда ҳам умумийлик битта фразеологик синонимия бир хил ёки яқин маъноли ибораларни, антонимия қарама-қарши маънодаги фразеологизмларни, омонимия шаклан бир хил маънолари турлича бўлган ибораларни, полисемия эса фразеологик бирликларнинг бир неча лексик маъноларга эга бўлиши далилланган;
бино-иншоотлари қурилиши соҳасига оид лексик бирликларнинг таржималарда транскрипсия, транслитерация, калкалаш усуллари орқали амалга ошириш самарадор эканлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида бино-иншоотлари қурилиши соҳасига оид лексик бирликларни семантик хусусиятлари ва таржима муаммоларини таҳлил ва тадқиқ этиш натижасида олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
бино-иншоотлари қурилиши соҳасига оид лексик бирликларнинг таржималарда транскрипсия, транслитерация, калкалаш усуллари орқали амалга оширилганлиги ҳамда таржима жараёнидаги фарқли томонларига доир илмий хулоса ва натижалардан Наманган давлат университетида 2020-2023 йилларда бажарилган ФЗ 201912099 “Ўзбек фолклорининг ўзбек ва инглиз тилларида wеб сайти ва мултимедиа маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилди. (ЎзР Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Наманган давлат университети 2025 йил 10-январдаги 05.25-01 сонли маълумотномаси). Натижада, бино-иншоотлари қурилиши соҳасига доир лексик бирликларнинг тадқиқи жараёнидан олинган илмий ҳулосалар мазкур лойиҳа wеб сайтини бойитишга хизмат қилган;
бино-иншоотлари қурилиши соҳасига оид фразеологик бирликларнинг семантик хусусиятлари ҳамда соҳага оид лексемаларнинг мақол ва маталларда қўлланилишига оид олинган натижалардан 2022–2023-йилларга мўлжалланган Наманган муҳандислик-технология институти “ЭМИ (Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион)” халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган. (ЎзР Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институтининг 2024-йил 13 декабрдаги 3226 – 024 сонли маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа диссертация доирасида тўпланган зарурий маълумотлар билан бойитилган;
бино иншоотлари қурилиш соҳасига оид лексик бирликларнинг изоморфик ва алламорфик жиҳатлари, тил тизимидаги аҳамияти диахроникаси тарихий фактлар асосида таҳлил қилинган ҳамда бино-иншоотлари қурилиши соҳасига оид лексемаларнинг семантик очиб берилиши, тилшунослик нуқтайи назаридан илмий асосланиши, ҳамда соҳага оид лексик бирликлардаги антропоним ва топонимлар таржималари ҳусусидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМ “Маданий-ма'рифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” радиоешиттиришларини тайёрлашда (2023-2024- йиллар давомида) тадқиқотда акс этган та'лимнинг интеграциялашуви шароитида қурилиш соҳасидаги лексик бирликларнинг қиёсий ёндашувлар асосида ўрганиш, таржима асосида қурилиш лексемаларининг шаклланиш тарихи ва амалиётда қўлланилиш имкониятлари, илмий-амалий хулосалар, таклиф ва тафсиялардан фойдаланилди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024 йил 23-сентябрдаги 04-36-1045 сонли маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларида бино-иншоотлар қурилиши соҳасига оид лексик бирликларнинг семантик хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар телекўрсатув ва радиодастурларни қизиқарли ва оммабоп бўлишига хизмат қилган.