Расулова Шахноза Мустафакуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хислат ва унинг адабий мероси”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil3026.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, профессор, Исломова Сохибахон Исмоилжоновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD);
Етакчи ташкилот: ЎзРФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ҳайбатуллоҳхўжа Хислат ҳаёти ва ижодий меросига оид манбаларни тўплаш, баёзларининг тузилишидаги ўзига хосликларни аниқлаш, асарларининг матн тарихи ва таҳририни матншунослик илмининг назарий асосларига таянган ҳолда илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сайид Ҳайбатуллоҳхўжа Хислат ҳаёти ва адабий меросига оид қўлёзма ва тошбосма манбалар, ўша давр матбуоти материаллари, шоирнинг ўз қўли билан ёзган таржимайи ҳоли, шажарасига доир ҳужжатлар ҳамда “Тошкент шоирларининг таржимайи ҳоллари” ва “Тазкирайи Қайюмий” тазкираларидаги маълумотлар қиёсий текширилиб, ижодкорнинг илмий биографияси яратилган;
шоир томонидан нашр эттирилган “Армуғони Хислат”, “Савғоти Хислат”, “Туҳфайи Хислат”, “Ҳадяйи Хислат” баёзларининг монографик тавсифи амалга оширилиб, тузилиш тамойиллари ҳамда мазкур баёзлар шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида қимматли маълумот берувчи адабий манбалардан экани аниқланган;
ижодкор асарларининг, хусусан, шоир қаламига мансуб “Қиссайи кураш аз Хислат” маснавийсининг матн тарихи текширилиб, қўлёзма, тошбосма баёзлар ва нашр вариантидаги матний тафовутлар сабаблари аниқланган ҳамда аслиятга мувофиқ ишончли матнлари тикланган;
Хислатнинг бизга маълум адабий меросининг кўлами 2000 мисра эканлиги манбалар асосида исботланган, шеърларига муаллиф киритган таҳрирларнинг сабаблари изоҳланган ҳамда илм аҳлига маълум бўлмаган 200 мисрага яқин назмий асарлари аниқланиб, илмий истифодага олиб кирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сайид Ҳайбатуллоҳхўжа Хислат адабий меросининг манбалари ва матний тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сайид Ҳайбатуллоҳхўжа Хислат асарлари киритилган манбалар ҳамда шоир томонидан нашр эттирилган “Армуғони Хислат”, “Савғоти Хислат”, “Туҳфайи Хислат”, “Ҳадяйи Хислат” баёзларининг тузилиш тамойиллари ҳамда мазкур баёзлар шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида қимматли маълумот берувчи адабий манбалардан эканига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023- йилларда бажарилган “ИЛ-52 тур-21091433 рақамли “Ўзбек миллий маданиятига хос атамаларга оид мақолалар базасини яратиш” (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ¬¬2024-йил 31-октябрдаги 04/1-3106-сон маълумотномаси). Натижада “Армуғони Хислат”, “Савғоти Хислат”, “Туҳфайи Хислат” ҳамда “Ҳадяйи Хислат” баёзларининг монографик тавсифи, уларнинг ўзига хос тузилиши, жанрлар таснифи ҳамда шоир биографиясини тиклашда муҳим манбалардан эканлиги билан боғлиқ илмий хулосалар электрон платформа материалларини бойитишга хизмат қилган;
ижодкор асарларининг, хусусан, шоир қаламига мансуб “Қиссайи кураш аз Хислат” маснавийсининг матн тарихи, қўлёзма, тошбосма баёзлар ва нашр вариантидаги матний тафовутлар сабаблари ҳамда аслиятга мувофиқ ишончли матнларни тиклаш ҳақидаги илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023- йилларда бажарилган “ИЛ-52 тур-21091433 рақамли “Ўзбек миллий маданиятига хос атамаларга оид мақолалар базасини яратиш” (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ¬¬2024-йил 31-октябрдаги 04/1-3106-сон маълумотномаси). Натижада Хислат асарларининг аслият ҳамда нашр вариантидаги тафовутларнинг сабаблари ҳамда шоир шеърларининг бирламчи манбаларга мувофиқ матнларини тиклаш билан боғлиқ илмий хулосалар электрон платформа материалларининг давр нуқтайи назаридан хилма-хиллигини таъминлаган;
Сайид Ҳайбатуллоҳхўжа Хислат ҳаёти ва ижодининг бирламчи манбалари асосида унинг илмий биографияси ва оилавий муҳити ҳақидаги мавжуд қарашлар янги маълумотлар билан тўлдирилгани ҳамда шоирнинг шажарасига оид қўлёзмалар таҳлилига оид хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган “ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ¬¬2024-йил 31-октябрдаги 04/1-3107-сон маълумотномаси). Натижада Хислат илмий биографиясига оид янги маълумотлар таҳлили, ХХ аср адабий ҳаёти, ижтимоий воқеликнинг бадиий адабиётдаги ифодаси ҳамда шоирларнинг ўзаро ижодий мулоқотлари билан боғлиқ илмий хулосалар электрон платформа материалларини бойитишга хизмат қилган;
Хислатнинг бизга маълум адабий меросининг кўлами 2000 мисра эканининг манбалар асосида исботлангани, шеърларига муаллиф киритган таҳрирларнинг сабаблари изоҳлангани ҳамда илм аҳлига маълум бўлмаган 200 мисрага яқин назмий асарлари аниқланиб, илмий истифодага олиб кирилганлиги тўғрисидаги илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган “ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ¬¬2024-йил 31-октябрдаги 04/1-3107-сон маълумотномаси). Натижада ижодкор назмий асарларининг монографик тавсифи, қўлёзма ва тошбосма манбалардаги шеърий матнларнинг қиёсий-матний тадқиқи, муаллиф томонидан амалга оширилган таҳрирлар, матн тарихига доир илмий хулосалар электрон платформа материалларининг илмийлигини оширган.