Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджабова Ҳафиза Шукруллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида  хавфсиз туризм терминларининг структур-семантик ва тарихий-этимологик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4462
Илмий раҳбар: Бахронова Дилрабо Келдиёровна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01(бир марталик илмий кенгаш). 
    Расмий оппонентлар: Шарипова Азиза Абдуманаповна, филология фанлари доктори, доцент; Холбобоева Азиза  Шербобоевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек ва инглиз тилларида хавфсиз туризмни таъминлаш соҳаси терминларининг семантик-структур ва тарихий-этимологик жиҳатдан илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тилларидаги хавфсиз туризмни таъминлаш соҳаси терминларининг матнлардаги таржималари беш асосий семантик гуруҳга ажратилиши илмий асосда аниқланиб, соҳа терминларнинг кўп маъноли жиҳатлари таржима жараёнида уларнинг тўғри қўлланилиши билан боғлиқлиги очиб берилган;
хавфсиз туризмни таъминлаш соҳаси терминологиясининг туб, қўшма, қисқартма, икки, уч ва тўрт компонентли шакллардан ташкил топганлиги далилланган, структур хусусиятлари батафсил очиб берилган ва аффиксал моделлари аниқланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги соҳа терминларининг синонимик, полисемик ва омонимик ҳодисалари ўрганилган ҳамда ушбу ҳодисаларнинг соҳа терминологиясида ҳам қўлланилиши мисоллар орқали далилланган;
хавфсиз туризмни таъминлаш соҳаси терминологиясининг ички ва ташқи манбалар ҳисобидан бойиш йўллари далилланган, ўз ва ўзлашмаларнинг соҳа лексикасидаги миқдорий кўрсаткичлари статистик тавсифланган ва терминологияга қўшилган янги элементлар далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек ва инглиз тилларидаги хавфсиз туризмни таъминлаш соҳаси терминологиясининг чоғиштирма тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида: 
 соҳа фаолиятига оид эмблеманинг тавсифи, шартнома асосида қабул қилинувчи жамоатчи ёрдамчиларнинг бейджикларида қўлланиладиган сўз ва сўз бирикмалари, Cалл-марказ мурожаатчиларига эшиттириладиган жумлалар таржималаридан иборат таклифлар хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасига доир норматив ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022-йил 7-декабрдаги “Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 535-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Жумладан, буйруқнинг 2-иловаси, 13-банди, 7-хатбошисида, “Хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасига фуқароларни шартнома асосида жалб қилиш тартиби тўғрисидаги Низом” ҳамда соҳа бўлинмаларининг эмблемаси тавсифи бўйича 8-иловасида инобатга олинган (Ички ишлар вазирлиги Юридик бошқармасининг 2024–йил 30-августдаги 33/1581-сонли далолатнома). Натижада, берилган терминларнинг таржималари соҳа Cалл-марказида фаолият юритаётган ходимларнинг хизмат жараёнида кенг қўлланилишига эришилган;
ўзбек ва инглиз тилларининг терминологик қатлами, унинг луғат таркиби, терминларнинг структур, этимологик, семантик хусусиятлари бўйича хулосалари асосида Хавфсиз туризмни таъминлаш соҳаси ходимлари учун 3000 (уч минг) сўз ва иборалардан иборат “Ўзбекча – инглизча – русча хавфсиз туризмга оид атамалар луғат”и нашр этилган (Тошкент шаҳар ИИББнинг 2024-йил 30-августдаги 27/18-255-сон маълумотнома). Натижада, соҳа ходимлари томонидан хорижий меҳмонлар билан мулоқот жараёнлари ва бошқа хизмат фаолиятлари давомида кенг фойдаланишга хизмат қилган;
ички туризм, дам олишнинг фаол турлари, зиёрат туризми, маданий мерос обектлари ва уларнинг таърифига доир сўз ва сўз бирикмаларига оид илмий-назарий хулосалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Дунё бўйлаб” телеканалида эфирга узатилган туризм билан боғлиқ туркум кўрсатувлар, жумладан, “Всё  о туризме” (Туризм а Узбекистане: вчера и сегодня) ҳамда “Туристический потенциал Узбекистана” номли дастурларида фойдаланилган (“Дунё бўйлаб” телеканалининг 2023-йил 10-октябрдаги 03-14-141-сонли маълумотнома). Натижада, таклиф этилган терминлар телекўрсатувларнинг халқчиллиги ва қизиқарлилигини оширишда ва хорижий тиллардан ўзлаштирилган туризм терминларининг тўғри қўлланилишига хизмат қилган;
ўзбек ва инглиз тилларида хавфсиз туризмни таъминлаш соҳаси терминларининг лексик-семантик ва структур хусусиятларига оид илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси кундузги таълим курсантларининг “Инглиз тили” (2024-йил 19-мартдаги 54-сон буйруқ, №158-рўйхатга олиш рақами) дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг 2024-йил 12-июлдаги 38/42-62-сон далолатнома). Натижада, “Тоурист полиcе – энтрустед унит то ассист тҳе фореигнер” ва бошқа лексик мавзуларни ёритиш ҳамда туризм соҳасига оид терминларнинг юридик терминлар билан ҳамоҳанг қўлланилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish