Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожиева Шахло Хазратовнанинг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чўлпон ижодида жаҳон эстетик тафаккурининг поетик синтези”.
10.00.02. – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.DSc/Fil635
Диссертация бажарилган муассаса: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
Илмий консултант: Қуронов Дилмурод Ҳайдаралиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ҳамдамов Улуғбек Абдуваҳобович, филология фанлари доктори, профессор; Афоқова Нодира Махмудовна филология фанлари доктори, профессор, Тожибоева Муқаддас Абдурахимовна филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жаҳон эстетик тафаккурининг Чўлпон ижодий камолотида тутган ўрни, шоир шеърияти ва насри такомилида дунё ва қардош халқлар адабиёти ютуқларининг поетик синтези  қонуниятларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Эвропа маърифатчилиги ва Туркистон жадидчилик ҳаракати шаклланиши ва такомилидаги ўзаро муштарак ва фарқли жиҳатлар аниқланиб, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини илм-маърифат  воситасида ислоҳ этиш, маърифатчиликдан сиёсий мустақиллик учун курашишгача бўлган жараённи босиб ўтиш билан боғлиқ мутаносиблик ва ўзига хосликни белгиловчи қонуниятлар асосланган. Миллий эстетик тафаккур такомилида янги даврни бошлаб берган жадид адабиёти майдонга келиши жаҳон адабий ҳаракатчилиги контекстида баҳоланиб, Абдулҳамид Чўлпон ижодининг ана шу янги адабиётда тутган ўрни тайин этилган;
жадид ижодкорлари томонидан жаҳон адабиётидан қилинган таржималар миллий адабиётимиз поетик янгиланишига кучли таъсир этган муҳим бадиий-эстетик омил экани ёритилиб, у орқали жаҳон адабиёти дурдоналаридаги мазмун ва  шакл ўзбек адабиётига трансформациялангани, янги жанрлар кириб келгани очиқланган ҳамда бунинг исботи сифатида миллий адабиётимизда роман, драма, сонет каби жанрларнинг қарор топиш йўллари исботланган;
Чўлпоннинг янги ўзбек шеъриятига асос солгани, унинг шакл-шамойили, мазмун-руҳи, маром-оҳангини бир бутунликда – ўзининг лирик ижодида кўрсатиб бергани, Шарқ назмий анъаналарининг Чўлпон шеъриятидаги такомили поетик образлар мисолида кузатилиши, образлар тизимининг муштараклиги анъанавийликни, улар ифода этаётган мазмун новаторликни белгиловчи хусусиятлар экани далилланган. Шоир ижодий тафаккурининг юксалиши Ғарб ва рус шеъриятидан таъсирланиши натижаси экани Шекспир, Гёте, Пушкин, Блок каби шоирлар шеърлари ва уларнинг Чўлпон амалга оширган таржималари билан қиёслаш асосида очиб берилган;
ижодининг шаклланиш босқичида турк-татар ва озарбайжон замонавий адабиёти билан яқиндан танишуви Чўлпоннинг шоир ва шахс сифатидаги камолотига замин яратгани, ижодкор сифатидаги ўсиши татар маърифатчи-мутафаккирлари (И.Гаспрали, Мулланур Воҳидов, Заки Валидий) таъсиридан бошлангани, уларнинг маърифат ва озодлик билан боғлиқ ғоялари ёш шоир дунёқараши, Чўлпон билан Абдулла Тўқай, Мағжон Жумабой каби қардош шоирлар ижоди ва қарашларидаги уйғунлик ёритилган;
Чўлпоннинг носир сифатида шаклланиши ва камолотига таъсир этган омиллар рус насри ҳамда ҳинд адиби Робиндранат Тҳокур ижоди намуналаридан қилган таржималари ва илмий мақолалари мисолида асосланган. Чўлпоннинг рус тилини мукаммал билгани, унинг насрдаги ижодий ютуқлари рус прозаси, хусусан, Максим Горкий, Серафимович асарларидан амалга оширган таржималаридаги маҳоратида намоён бўлиши “Она” ва “Кеча ва кундуз” романларидаги сюжет ўхшашлиги, маънавий-руҳий жиҳатдан уйғун образлар (Она ва Қурвонбиби, Павел Власов ва Шарафиддин Хўжаев, Михаил Власов ва Раззоқ сўфи) кабилар, “Тонг” ҳикояси таржимасидаги ўзига хосликлар асосида далилланган. Адибнинг, рус насрини ижодий ўрганишдан ташқари таржима орқали рус ёзувчилари ижодий лабораториясига чуқурроқ кириб боргани, улардан пухта ижодий сабоқлар олгани исботланган.       
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чўлпон ижодида жаҳон эстетик тафаккурининг поетик синтези муаммосини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
       Европа маърифатчилиги ва Туркистон жадидчилик ҳаракати шаклланиши ва такомилидаги ўзаро муштарак ва фарқли жиҳатлар, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини илм-маърифат воситасида ислоҳ этиш, маърифатчиликдан сиёсий мустақиллик учун курашишгача бўлган жараённи босиб ўтиш билан боғлиқ мутаносиблик ва ўзига хосликни белгиловчи қонуниятларга доир хулосалардан ҳамда миллий эстетик тафаккур такомилида янги даврни бошлаб берган жадид адабиёти майдонга келиши жаҳон адабий ҳаракатчилиги контекстида баҳолангани, Абдулҳамид Чўлпон ижодининг ана шу янги адабиётда тутган ўрни тайин этилгани билан боғлиқ хулосалардан ТошДЎТАУда академик Ш.С.Сирожиддинов раҳбарлигида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 – “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жидлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. Натижада жадид ижодкорлари томонидан жаҳон адабиётидан қилинган таржималар миллий адабиётимиз поетик янгиланишига кучли таъсир этган муҳим бадиий-эстетик омил экани, у орқали дунё адабиёти дурдоналаридаги мазмун ва  шакл ўзбек адабиётига трансформациялангани, янги жанрлар кириб келгани ҳамда бунинг исботи сифатида миллий адабиётимизда роман, драма, сонет каби жанрларнинг қарор топиш йўлларига оид хулосалар лойиҳани янги  илмий-назарий қарашлар билан бойитган;
        Чўлпоннинг янги ўзбек шеъриятига асос солгани, унинг шакл-шамойили, мазмун-руҳи, маром-оҳангини бир бутунликда – ўзининг лирик ижодида кўрсатиб бергани, Шарқ назмий анъаналарининг Чўлпон шеъриятидаги такомили поетик образлар мисолида кузатилиши, образлар тизимининг муштараклиги анъанавийликни, улар ифода этаётган мазмун новаторликни белгиловчи хусусиятлар эканига оид таҳлиллардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020 йилларда бажарилган “ИЛ-52 тур-21091433 рақамли "Ўзбек миллий маданиятига хос атамаларга оид мақолалар базасини яратиш" (Википедия электрон энциклопедияsи рнезонлари аsоsида)” номли амалий тадқиқот лойиҳаsида фойдаланилган. Чўлпон ижодий тафаккурининг юкsалиши Ғарб ва руs шеъриятидан таъsирланиши натижаsи экани Шекsпир, Гёте, Пушкин, Блок каби шоирлар шеърлари ва уларнинг шоир амалга оширган таржималари билан қиёsлаш аsоsида очиб берилганига доир илмий хулоsалар электрон платформа материалларининг давр нуқтайи назаридан хилма-хиллигини таъминлаган;
Чўлпон ижодининг шаклланиш боsқичида турк-татар ва озарбайжон замонавий адабиёти билан яқиндан танишуви шоир ва шахs sифатидаги камолотига замин яратгани, ижодкор sифатидаги ўsиши Иsмоилбек Гаsпрали, Мулланур Воҳидов, Заки Валидий каби татар ва қрим-татар маърифатчи-мутафаккирлари таъsиридан бошлангани, уларнинг маърифат ва озодлик билан боғлиқ ғоялари ёш шоир дунёқарашини ўзгартиргани, Чўлпон билан Абдулла Тўқай, Мағжон Жумабой sингари қардош шоирлар ижоди ва қарашларидаги уйғунлик билан боғлиқ қарашлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универsитетида 2021-2023 йилларда бажарилган “ПФ-201912258 – “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, руs, инглиз тилларида) электрон платформаsини яратиш” амалий лойиҳаsида фойдаланилган. Чўлпон эsтетик тафаккурининг такомили жаҳон ва қардош туркий халқлар адабиёти ютуқларининг поетик sинтези sамараsи эканлигига оид илмий-назарий қарашлар электрон платформа материалларининг янги адабий факт ва материаллар билан бойитилишини таъминлаган;
“Ўзбекиsтон тарихи” телеканалининг “Мавзу”, “Тарихий sавол”, “Жавоҳир” ва “Тақдимот” номли кўрsатувлари ssенарийларини тайёрлашда Ш.Хожиеванинг Европа маърифатчилиги ва Туркиsтон жадидчилик ҳаракати шаклланиши ва такомилидаги ўзаро муштарак ва фарқли жиҳатлар, Чўлпоннинг ноsир sифатида шаклланиши ва камолотига таъsир этган омиллар, руs наsри ҳамда ҳинд адиби Робиндранат Тҳокур ижоди намуналаридан қилган таржималари ва илмий мақолалари, унинг наsрдаги ижодий ютуқлари руs прозаsи, хуsуsан, Макsим Горкий, Sерафимович аsарларидан амалга оширган таржималаридаги маҳоратида намоён бўлиши билан боғлиқ хулоsалардан фойдаланилган. Натижада Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” ва Макsим Горкийнинг “Она” романларидаги sюжет ўхшашлиги, маънавий-руҳий жиҳатдан уйғун образлар (Она ва Қурвонбиби, Павел Влаsов ва Шарафиддин Хўжаев, Михаил Влаsов ва Раззоқ sўфи кабилар), “Тонг” ҳикояsи таржимаsидаги ўзига хоsликлар ҳақидаги қарашлар кўрsатувлар sавияsини оширишга хизмат қилган.


Илмий ишлар ва инновациялар
          бўйича проректор:                                            Й.Эргашов
Илмий Кенгаш раиsи:                                          Н.А.Раҳманов
Илмий Кенгаш котиби:                                       М.Б.Хужамкулова
Илмий конsултант:                                               Д.Ҳ.Қуронов
Талабгор:                                                            Ш.Х.Хожиева

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish