Қўзибоева Лолахон Саидрасул қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даври ўзбек драмаларида инсон ва борлиқ муаммоси талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2474
Илмий раҳбар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Эркин Раббимович, филология фанлари доктори, профессор; филология фанлари номзоди, доцент Бурхонова Феруза Абдураззоқовна.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади:
мустақиллик даври ўзбек драмаларида инсон ва борлиқ муаммосининг бадиий талқин этилиш усуллари, поетик талқинларнинг миллийлиги, айни асарларда давр, жамият ва муаллиф консепсиясининг ўзига хослигини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик даври ўзбек драматургияси ўзига хос ижодий-эстетик жараён экани, макон ва замон хусусиятларидаги ўзгариш ҳамда янгиланишларнинг умумназарий муаммоларини, характерлар драматизми орқали инсон ва борлиқ муаммоларини ижтимоий-адабий ҳамда миллий ва умумбашарий қадриятларнинг ўзаро уйгʻунликда акс этиши, идеал тарихий шахс ва замондош инсон қиёфасининг тасвирланиши каби эстетик омиллар аниқланган;
мустақиллик драматургиясида миллий истиқлол даврининг етакчи тамойилларидан тарихийлик, қаҳрамонлар табиатида зоҳир бўлган хислат-фазилатлар адиб эстетик идеали тажассуми сифатида ёритилган, мавзу жиҳатдан тасниф қилинган, идеал тарихий инсон образини яратиш тамойиллари устуворлиги, ижтимоий-маиший ҳаёт муаммоларининг янгича талқинлари очиб берилган;
инсон ва борлиқ муаммоларини поетик ифода этган Қутлибека Раҳимбоева, Муҳаммад Раҳмон, Нафас Шодмонов, Қўчқор Норқобил драматик асарлари таҳлили асосида истиқлол даври драматургиясининг мавзу жиҳатидан ўсиши унинг тараққиёт ёʻналишларини белгилаб бергани, ижтимоий-маърифий, адабий-эстетик омилларга асослангани далилланган;
асар мансуб бўлган жанрга хос композицион тип хусусиятлари драматик асар сюжети мисолида очиб берилган, драматик асар сюжети ва композициясига хос назарий қонуниятлар, уларнинг даврга монанд ўзгариб бориши каби масалалар илмий асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мустақиллик даври ўзбек драматургиясида инсон ва борлиқ муаммоси талқинларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мустақиллик даври ўзбек драматургиясида ёзувчи ижодининг етакчи хусусиятлари, драматик асарларда маънавий-ахлоқий, ижтимоий-фалсафий муаммоларнинг акс этиш қонуниятлари, реалистик тасвир тамойиллари, бадиий-эстетик ўзига хослиги, қаҳрамонлар портретини яратишда, ота образининг драматик талқини Усмон Азимнинг “Бир қадам ёʻл”, Южин Оʼнил “Қайрагʻоч соясида” драмаларида “ота” образи характерига доир иборалар, қаҳрамонларни характерини ёритишдаги бирикмаларнинг бадиий асардаги хусусиятлари аниқланганлигига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 13-июндаги 04/1-1575-сон маълумотномаси). Натижада, шарқ адабиётига хос ижтимоий-фалсафий, диний-маърифий мавзуларнинг мустақиллик даври ўзбек драматургиясида тасвирланиши, инсон ва борлиқ муаммосини ёритишда илмий-назарий бойишига асос бўлган;
“Инсон ва борлиқ” образининг адабиёт тарихидаги поетик тадрижи, бугунги кунда драма қаҳрамонларининг маънавий-ахлоқий дунёси ўрганилиб, уларни акс эттиришдаги бадиий-эстетик изланишлар ёритилди; мустақиллик даври драматургиясида зиддиятнинг туйгʻулар коллизияси, фикр-кечинмадаги ботиний кўринишлари, ўзига хос белгилари аниқланганлиги юзасидан хулосалар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2021-йилларда бажарилган И-ОТ-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (инсон қиёфаси, феʼл-атвори табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик лугʻатини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 13-июндаги 04/1-1576-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа мазмуни ўзбек драматургиясида инсон образини ўрганишда ва таснифлашда, индивидуал хусусиятларига доир материаллар билан бойитилган;
миллий истиқлол даврининг етакчи тамойилларидан тарихийлик, қаҳрамонлар табиатида зоҳир бўлган хислат-фазилатлар адиб эстетик идеали тажассуми сифатида ёритилган, мавзу жиҳатдан тасниф қилинган, идеал тарихий инсон образини яратиш тамойиллари устуворлиги талқинлари очиб берилган “Нуҳ кемаси”, “Усмон Носир”, “Искандар” драмаларида “тарихий” образларнинг характерини ёритишдаги бирикмаларнинг бадиий асардаги хусусиятлари аниқланганлигига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 13-июндаги 04/1-1575-сон маълумотномаси). Натижада, тарихий мавзуларнинг мустақиллик даври ўзбек драматургиясида ёритилишига, илмий-назарий бойишига асос бўлган.
Бугунги драматик асарда инсон қиёфасини, камолотга етган шахс сифатида англашимиз мумкин. Шуҳрат Ризаевнинг “Искандар”, Нафас Шодмоновнинг “Қобил ила Ҳобил”, Муҳаммад Раҳмоннинг “Абадий нидо”, Менглибой Муродовнинг “Уйгʻониш” ва Қўчқор Норқобилнинг “Биз ҳам одаммиз” каби драматик асарлари адабиётимизга иймонли, виждонли, ҳалол инсонлар прототипини бера олди. Мавзуга оид маълумотлардан “Ассалом Ўзбекистон”, “Янги Ўзбекистон” каби кўрсатувлар ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон телерадиоканали 2024-йил 16-февралдаги 02-18-257-сон маълумотномаси). Натижада, теледастур учун тайёрланган материалларнинг мазмуни драматург ижодига оид илмий материаллар билан бойишига хизмат қилган.