Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашурова Нигора Гафуровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмир қизларда ҳайз цикли бузилишлари келиб чиқишининг прогностик мезонларини ишлаб чиқиш ва коррекциялаш усуллари” 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSс /Tib.587.
Илмий маслаҳатчи: Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Иргашева Севара Уткуровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Иванова Оксана Юрьевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмир қизларда ҳайз цикли бузилиши патогенетик механизмларини ўрганиш йўли билан унинг келиб чиқиши прогностик мезонларини аниқлаш ҳамда даволашда дифференциал ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
CYP19A1 гени rs 726547 полиморфизми CТ гетерозигот генотипи ва ўсмир қизларда ҳайз бузилиши пайдо бўлиши ўртасида статистик ишончли мусбат боғланиш аниқланиб, унда Т мутант аллелнинг учраши ҳайз бузилишини келтириб чиқариш эҳтимолини потенциал оширувчи омил эканлиги асосланган; 
GNRHR гени rs104893837 полиморфизмида мутант вариантли минор А аллелининг учраши касаллик ривожланиш хавфини 42% га ошириши ҳамда ушбу генлар полиморфизмининг ўсмир қизларнинг гормонал функциясига таъсири ва уларнинг касаллик келтириб чиқаришдаги прогностик аҳамияти ROC таҳлилига кўра асосланган;
Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи ўзбек популяцияси қизларида CYP19A1, GNRHR генларида учраган полиморф вариантларнинг ҳамда витамин Д ва микроэлементлар (Ca,Zn,Fe,Mg)нинг ўсмирлик даври гормонал статусининг шаклланишидаги роли аниқланган;
гонадотроп (ФСГ, ЛГ, Пролактин, тестостерон) ва тиреотроп (ТТГ, Т3,Т4) гормонларнинг ўзаро боғлиқлиги ва уларнинг ўсмир қизлар стероид статуси балансидаги аҳамиятини  ўрганиш орқали касаллик ривожланиш хавфини потенциал оширувчи клиник-анамнестик, биохимиявий ва молекуляр-генетик маркёрлар асосида ҳайз цикли бузилиш хавфини аниқловчи “Интеграллашган шкала” ишлаб чиқилган;
ҳайз цикли бузилишларини даволаш мажмуасини танлашда ўсмир қизларнинг ёш хусусиятларини, ҳайз цикли бузилишлари тури ва шаклларини, оғирлик даражаси ва мавжуд соматик ва генитал касалликларни инобатга олиб, унинг этиопатогенетик, комплекс профилактик терапиясига асосланган даво алгоритми яратилган ва уни қўллаш динамикасида касаллик клиник-лаборатор ижобий самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўсмир қизларда ҳайз цикли бузилиши ривожланишида асосий сабаб омиллари, витамин Д, микроэлементларнинг танқислиги роли ва гормонал, генетик маркёрларнинг диагностик ва прогностик қийматига ҳамда даволаш натижаларига доир олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: CYP19A1 гени rs 726547 полиморфизми CТ гетерозигот генотипи ва ўсмир қизларда ҳайз бузилиши пайдо бўлиши ўртасида статистик ишончли мусбат боғланиш аниқланиб, унда Т мутант аллелнинг учраши ҳайз бузилишини келтириб чиқариш эҳтимолини потенциал оширувчи омил эканлиги асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: ўсмир қизларда ҳайз циклининг бузилишлари келиб чиқишида перинатал ва соматик омилларнинг роли етакчи эканлигини инобатга олган ҳолда уларнинг сабаб омилларини эрта аниқлашга йўналтирилган ҳамда мақсадли даволаш усулларини қўллаш ҳисобига ўсмир қизларда касалликлар учрашини камайтиришга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: ўсмир қизларда ҳайз циклининг бузилишларини прогнозлаш ва диагностика ҳамда даволаш усулларини такомиллаштирилган усули билан даволаш натижасида ҳар 1 бемор учун 250025 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар иқтисод қилинди. Хулоса: ўсмир қизларда ҳайз цикли бузилишларини олдини олишда соматик ва генитал омилларни эрта бартараф этиш  муҳим аҳамият касб этди.
иккинчи илмий янгилик: GNRHR гени rs104893837 полиморфизмида мутант вариантли минор А аллелининг учраши касаллик ривожланиш хавфини 42% га ошириши ҳамда ушбу генлар полиморфизмининг ўсмир қизларнинг гормонал функциясига таъсири ва уларнинг касаллик келтириб чиқаришдаги прогностик аҳамияти ROC таҳлилига кўра асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: Ўсмир қизлар гинекологик касалликлари орасида ҳайз фаолиятининг издан чиқиши билан боғлиқ ҳолатлар энг кенг тарқалганлиги ва касаллик келиб чиқиши билан CYP19A1 гени rs 726547 полиморфизмида Т мутант аллелининг учраши орасида корреляцион боғлиқлик аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: Ўсмир қизларда ҳайз цикли бузилишларини молекуляр-гентик башоратлаш орқали хавф гурухлар аниқланди. Ушбу хавф гурухларда олиб борилган комплекс даволаш тадбирлари орқали келиб чикиши мумкин бўлган асоратларни олди олинди ҳамда асоратларни даволашда кетадиган сарф-харажатлар ҳисобига 950525 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: CYP19A1 гени rs 726547 полиморфизмида Т мутант аллелининг учраши, ўсмир қизларда ҳайз цикли бузилишларини башорат қилишда муҳим аҳамият касб этди.
учинчи илмий янгилик: Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи ўзбек популяцияси қизларида CYP19A1, GNRHR генларида учраган полиморф вариантларнинг ҳамда витамин Д ва микроэлементлар (Ca,Zn,Fe,Mg)нинг ўсмирлик даври гормонал статусининг шаклланишидаги роли аниқланган, шунингдек, Д витамини етишмовчилик ҳолатларида  аномал қон кетиш эҳтимолини 8,43 мартага, ҳайзнинг кам келиши турдаги бузилиш эҳтимолини эса 12,36 мартага ошириши  аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: Ўсмир қизларда ҳайз циклининг издан чиқиши ва унга боғлиқ репродуктив  бузилишларни прогнозловчи клиник-лаборатор, генетик маркёрларнинг аҳамиятини ўрганиш асосида кейинчалик ривожланиш эҳтимоллиги бўлган асоратларнинг олдини олиш имкониятини берган ва эрта ташхислаш натижасида ногиронлик кузатилиши мумкин бўлган беморлар сонини камайтиришга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: қизларда ҳайз цикли бузилишларини прогнозлаш учун генетик таҳлиллар олиб бориш, касалликни ривожланиши ва кечишини олдиндан башорат қилишга эришиш, асоратларни учраш частотасини камайтириши билан изоҳланади. Бунинг натижасида беморларни амбулатор мурожаатлари сонини камайтиришига, 1 кунлик қатнов учун 50000 сўм сарфланса, 10 нафар  беморларга қатнов учун стационарга хизмат кўрсатиш умумий  500000 сўмни  бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Ўсмир қизларда ҳайз цикли бузилишларининг хавф омилларини эрта аниқлаш, ўз вақтида даволаш бўлажак оналар репродуктив потенциалини оширишда муҳим аҳамият касб этди.
    тўртинчи илмий янгилик: гонадотроп (ФСГ, ЛГ, Пролактин, тестостерон) ва тиреотроп (ТТГ, Т3,Т4) гормонларнинг ўзаро боғлиқлиги ва уларнинг ўсмир қизлар стероид статуси балансидаги аҳамиятини  ўрганиш орқали касаллик ривожланиш хавфини потенциал оширувчи клиник-анамнестик, биохимиявий ва молекуляр-генетик маркёрлар асосида ҳайз цикли бузилиш хавфини аниқловчи “Интеграллашган шкала” ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: клиник-анамнестик, биохимиявий ва молекуляр-генетик маркёрлар асосида яратилган “Интеграллашган шкала” ўсмир қизлар ҳайз цикли бузилиши ривожланишини башоратлаш, эрта ташҳислаш, олдини олиш орқали касалликни камайтириш имкони кенгайди. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар асосида беморларни амбулатор мурожаатлари сонини камайтиришига, оилавий поликлиникага 1 кунлик қатнов учун 50000 сўм сарфланади, қизларда ҳайз цикли бузилиши ва унинг асарати кузатилган беморларда қатнов учун оилавий поликлиникада хизмат кўрсатиш. бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Олинган натижалар асосида яратилган“Интеграллашган шкала” ўсмир қизлар ҳайз цикли бузилиши ривожланишини башоратлаш, эрта ташҳислашда муҳим аҳамият касб этди.
бешинчи илмий янгилик: ҳайз цикли бузилишларини даволаш мажмуасини танлашда ўсмир қизларнинг ёш хусусиятларини, ҳайз цикли бузилишлари тури ва шаклларини, оғирлик даражаси ва мавжуд соматик ва генитал касалликларни инобатга олиб, унинг этиопатогенетик, комплекс профилактик терапиясига асосланган даво алгоритми яратилган ва уни қўллаш динамикасида касаллик клиник-лаборатор ижобий самарадорлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: даволаш усулларини янада такомиллаштириш орқали беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, жиддий асоратларининг олдини олиш ва камайтириш имконини берган ва репродуктив потенциални сақлашдаги самарадорлиги баҳоланган. Иқтисодий самарадорлиги: Ўсмир қизларда ҳайз цикли бузилишлари хавф омилларини эрта аниқлаш, коррекция қилиш ва олдини олиш чораларини қўллаш туфайли 76 миллион 140 минг сўм иқтисодий самарадорликка эришиш билан бирга деярли 92% беморларда ижобий натижа кузатилиб, ҳаёт сифати даражаси ошган. Хулоса: Ўсмир қизларда ҳайз цикли бузилишларини комплекс даволаш алгоритмини қўллаш орқали даволаш самарадорлигига ҳамда касалликни такрорланиш хавфини камайтиришга эришилган. 
Натижалар «Ўсмир қизларда ҳайз циклининг бузилиши ривожланишининг муҳим омиллари ва уларни олдини олиш усуллари» номли (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 6 июлдаги № 23-m/069- сон хулосасига кўра тасдиқланган маълумотнома) ва “Генетик предикторларни ҳисобга олган ҳолда ўсмир қизларда ҳайз цикли бузилишларини даволаш ва олдини олиш самарадорлигини ошириш усуллари” (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 6 июлдаги № 23-m/068 сон хулосасига кўра тасдиқланган маълумотнома) номли услубий тавсияномалар ишлаб чиқилган ва Бухоро шаҳар туғруқ комплекси, РИОваБСИАТМ ДМ Бухоро вилояти филиали ҳамда РИОваБСИАТМ ДМ Самарқанд вилояти филиаллари амалиётига татбиқ этилган (ССВ Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10-сонли йиғилиш баённомаси хулосаси). Амалиётга тадбиқ этилган натижалар ўсмир қизларда ҳайз циклининг бузилишини эрта аниқлаш ва даволаш сифатини яхшилаш, касалликнинг асоратлар частотаси ва бепуштликни қисқартириш, даволаш харажатларини камайтириш ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish