Акрамов Иззатулла Икромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз ва ўзбек тиллари афоризмлари миллий дунё манзарасини акс эттирувчи бирликлар сифатида», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.3.PhD/Fil2750.
Илмий раҳбар: Расулов Зубайдулло Изомович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Хажиева Фируза Мелсовна, филология фанлари доктори, профессор; Юлдашева Дилором Нигматуллаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида афоризмлар қўлланилишининг лисоний дунё тасвири ифодасига хос хусусиятлари қиёсий аспектда ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
афоризмлар халқ оғзаки ижодида ва бадиий адабиётда, диний ва фалсафий асарларда, илмий-техникавий коммуникация соҳасида, ҳуқуқий ва публицистик матнларда, нутқ ва кундалик сўзлашувларда кенг тарқалган бирликлар тарзида ҳақиқатни билиш маҳсули ўлароқ инсон маънавий ва ижтимоий ҳаётининг кўплаб соҳаларида кенг қўлланилиши аниқланган;
оламнинг лисоний манзарасини акс эттирувчи бирликлар кўринишида воқеланувчи афоризмлар - умумий ҳақиқат, мушоҳада ва ҳикматни ифодаловчи ихчам гаплар ёки маъно жиҳатидан салмоқдор бирликлар сифатида уларни 1) муаллифликнинг мавжудлиги; 2) парадокснинг мавжудлиги; 3) айтилган фикрга исбот талаб этилмасликнинг мавжудлиги; 4) тафаккур қилишга ундашнинг мавжудлиги каби мезонлар асосида таърифланишига асос бўлиши исботланган;
умумбашарий афоризмларда лингвистик бирлик сифатида дискурсив автономия ва номинативлик хусусиятларининг белгиланиши ва мазмун планининг субстансиаллик касб этиши намоён бўлса, миллий афоризмларда муайян жамоа ёки мамлакатнинг ўзига хос қадриятлари, анъаналари ва донишмандлигини, ушбу маданиятга хос бўлган тил ва метафоралардан фойдаланиб, миллий тушунчаларни акс эттириши ва бу маданий контекстдан ташқарида бир хил резонанс ёки маънога эга бўлмаслиги асосланган;
ўзбек тилидаги афоризмлар маданий ўзликни қамраб олиш, ватанпарварликни тарғиб қилиш, бирликка урғу бериш, тарихий ривоятларни акс эттириш орқали миллийлик руҳини ифодалаш ва тарбиялаш воситаси бўлиб хизмат қилиши; инглиз тилидаги афоризмлар эса инглиз тилида сўзлашувчи дунёнинг жамоавий онги ва ўзига хослиги жиҳатларини қамраб олувчи маданий артефактлар сифатида маданий қадриятлар ва нормаларни, тарихий истиқболни, ҳазил ва юмор, адабий-бадиий таъсир каби функсияларни ифодалаши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида афоризмлар қўлланилишининг лисоний дунё тасвири ифодасига хос хусусиятлари қиёсий аспектда ёритиш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
афоризмлар халқ оғзаки ижодида ва бадиий адабиётда, диний ва фалсафий асарларда, илмий-техникавий коммуникация соҳасида, ҳуқуқий ва публицистик матнларда, нутқ ва кундалик сўзлашувларда кенг тарқалган бирликлар тарзида ҳақиқатни билиш маҳсули ўлароқ инсон маънавий ва ижтимоий ҳаётининг кўплаб соҳаларида кенг қўлланилишига оид назарий хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 30-октябрдаги №04/1-3090-сон маълумотномаси). Натижада афоризмлар ҳақидаги янги қарашлар афоризмларни нутқ жанри сифатида тадқиқ қилишда муайян даражада илмий манба бўлиб хизмат қилган;
оламнинг лисоний манзарасини акс эттирувчи бирликлар кўринишида воқеланувчи афоризмлар - умумий ҳақиқат, мушоҳада ва ҳикматни ифодаловчи ихчам гаплар ёки маъно жиҳатидан салмоқдор бирликлар сифатида уларни 1) муаллифлик мавжудлиги; 2) парадокснинг мавжудлиги; 3) айтилган фикрга исбот талаб этилмасликнинг мавжудлиги; 4) тафаккур қилишга ундашнинг мавжудлиги каби мезонлар асосида таърифланишига асос бўлишига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+ CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий талим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 18-октябрдаги №858/02-сон маълумотномаси). Натижада оламнинг лисоний манзарасини акс эттирувчи бирликлар кўринишида воқеланувчи афоризмларни таърифлаш методологияси орқали филологик луғатларини такомиллаштиришда асослашга эришилган;
ўзбек тилидаги афоризмлар маданий ўзликни қамраб олиш, ватанпарварликни тарғиб қилиш, бирликка урғу бериш, тарихий ривоятларни акс эттириш орқали миллийлик руҳини ифодалаш ва тарбиялаш воситаси бўлиб хизмат қилиши; инглиз тилидаги афоризмлар эса инглиз тилида сўзлашувчи дунёнинг жамоавий онги ва ўзига хослигининг жиҳатларини қамраб олувчи маданий артефактлар сифатида маданий қадриятлар ва нормаларни, тарихий истиқболни, ҳазил ва юмор, адабий-бадиий таъсир каби функсияларни ифодалаши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Тил - миллат кўзгуси”, “Ассалом, Бухоро”, “Адабий муҳит” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 22-октябрдаги №01-09-161-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувлар орқали мухлисларнинг миллийлик руҳини ифодалаш ва тарбиялаш воситаси бўлиб хизмат қилиши ҳақидаги билим ва тасаввурларини кенгайтиришга ва бойитишга эришилган.