Sayt test rejimida ishlamoqda

Мансурова Нодира Бобожоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бадиий адабиётда магик реализм: генезиси ва тараққиёт тамойиллари (Габриел Гарсиа Маркес, Михаил Булгаков ва ўзбек адиблари ижоди мисолида)», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси ро'йхатга олинган рақам: № B2022.2.PhD/Fil2575.
Илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти. 
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Мўминов Файзулло Абдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Насиров Азимидин Нормаматович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Бадиий адабиётда магик реализм генезиси ва тараққиёт тамойилларини Г.Г.Маркес, М.Булгаков ва ўзбек адиблари ижодидаги муштарак ва ўзига хос жиҳатларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
чуқур рамзийлик, фолклоризмнинг қуюқлиги, мифларга мурожаат, реал воқеаларга сеҳрлиликнинг аралашуви каби белгилар билан намоён бўлган магик реализм, унинг генезиси, миллий адабиётда шаклланиш омиллари, истиқбол тамойиллари белгиланиб, умуместетик ва адабий ҳодиса сифатида жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигида намоён бўлиши исботланган; 
магик реализмнинг реал ҳаёт воқеаларига сеҳрлилик, эртак элементларининг қоришиши, қадимий мифларнинг янгича интерпретацияси, бадиий хронотопнинг ўзига хослиги билан характерланиши; реализм, фантастика, фабулизм, анимизм, постмодернизм каби ёндош адабий ҳодисалар негизида воқеланиши аниқланган;
Михаил Булгаков ҳамда Габриел Гарсиа Маркес ижодида магик реализм бадиий  хронотопнинг субектив ва нисбийлиги; фолклор ва мифларга мурожаат, бутунжаҳон мифологияси  элементларининг  қоришиқ  қўлланиши; психологик детерминизмдан чекиниш; антиутопиялик ва антипрагматизм; экзистенсиал дунёқарашнинг етакчилиги каби бадиий ифода элементлари орқали намоён бўлиши далилланган;   
миллий адабиётшуносликда магик реализм Ғарбу Шарқ фолклори элементлари ва миф-асотирларидан фойдаланиш; бадиий хронотопнинг умумий характерда бўлиши;  воқеа тасвиридан кўра мушоҳадавийлик, қаҳрамон мулоҳазаларининг устуворлиги; тафсилотларнинг қуюқлиги; реал, одатдаги воқеа-ҳодисаларга ҳам сирли тус берилиши; номсиз қаҳрамонлар ёки турдош отларнинг атоқли от сифатида қўлланиши; чуқур рамзийлик, тагмаънонинг кучлилиги, эврилиш, тасаввуфона талқин каби хусусиятлар устиворлигида ифодаланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий адабиётда магик реализм: генезиси ва тараққиёт тамойиллари Г.Г.Маркес, М.Булгаков ва ўзбек адиблари ижоди мисолида тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
чуқур рамзийлик, фолклоризмнинг қуюқлиги, мифларга мурожаат, реал воқеаларга сеҳрлиликнинг аралашуви каби белгилар билан намоён бўлган магик реализм, унинг генезиси, миллий адабиётда шаклланиш омиллари, истиқбол тамойиллари белгиланиб, умуместетик ва адабий ҳодиса сифатида жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигида намоён бўлишига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020- йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532 “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 24-октябрдаги №512-сон маълумотномаси). Натижада ҳикоя композициясидаги лисоний ва синтактик бирликлар, услубий маъно ташувчи воситаларнинг бадиий матнда намоён бўлиши она тили ва адабиётини ривожлантириш методикасини шаклланишида хизмат қилган; 
магик реализмнинг реал ҳаёт воқеаларига сеҳрлилик, эртак элементларининг қоришиши, қадимий мифларнинг янгича интерпретацияси, бадиий хронотопнинг ўзига хослиги билан характерланиши; реализм, фантастика, фабулизм, анимизм, постмодернизм каби ёндош адабий ҳодисалар негизида воқеланишига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170927147 “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 26-майдаги 04/1-1025-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иштирокчилари ва мутахассисларининг қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган ёзма манбалардаги фолклор элементларининг бугунги замонавий ўзбек адабиётига таъсири ҳақидаги билимлар базасини янада кенгайтиришга асос бўлиб хизмат қилган;
 Михаил Булгаков ҳамда Габриел Гарсиа Маркес ижодида магик реализм бирламчи  ва  яширин  реалликнинг  мавжудлиги;  бадиий  хронотопнинг субектив ва нисбийлиги; фолклор ва мифларга мурожаат, бутунжаҳон мифологияси  элементларининг  қоришиқ  қўлланиши; психологик детерминизмдан чекиниш; антиутопиялик ва антипрагматизм; экзистенсиал дунёқарашнинг етакчилигида намоён бўлишига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 25-апрелдаги 01/10-792-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотчи томонидан тўпланган материаллардан ўзбек тилининг таълимий корпусини яратишда Михаил Булгаков ҳамда Габриел Гарсиа Маркес ижодига мансуб асарлардаги материаллардан кенг фойдаланилган;
миллий адабиётшуносликда магик реализм Ғарбу Шарқ фолклори элементлари, миф-асотирларидан фойдаланиш; бадиий хронотопнинг умумий характерда бўлиши;  воқеа тасвиридан кўра мушоҳадавийлик, қаҳрамон мулоҳазалари, ўй-фикрларининг устуворлиги; тафсилотларнинг қуюқлиги; реал, одатдаги воқеа-ҳодисаларга ҳам сирли тус берилиши; номсиз қаҳрамонлар ёки турдош отларнинг атоқли от сифатида қўлланиши; чуқур рамзийлик, тагмаънонинг кучлилиги, эврилиш, тасаввуфона талқин каби хусусиятлар устиворлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Навоий вилоят телерадиокомпаниясида “Адабий муҳит”, “Қадрият”, “Долзарб мавзу” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 29-августдаги №01-02/131-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган ҳамда илмий-назарий далилларга бой бўлиши таминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish